Қиндаги ўзгаришлар. Ҳомиладорлик даврида бириктирувчи тўқиманинг веноз тўри қин деворининг қон билан тўйинтириб, шиллиқ қаватига кўкимтир ранг беради.· Кўп миқдордаги эстроген гликогеннинг синтези ва депосини стимуллайди, бактерияларнинг гликогенга таъсири сут кислотаси ишлабчиқишини стимуллайди, бу ўз навбатида қин рНни камайтириб, бошқа микрофлоралар киришига тўсқинлик қилади.
Сут безларидаги ўзгаришлар. Прогестерон ва эстроген ҳисобига сут безларининг қон билан таъминланиши ва ўсиши кучаяди. АКТГ ҳисобига ареолалар пигментацияси юзага келади. 16 ҳафтадан бошлаб секретор функцияси ишга тушиб, сутсимон ажралма ажралиши мумкин.
Суяк тизими. Прогестерон таъсирида боғлов аппарати юмшайди, бу белдаги оғриқлар билан кузатилади, боғламларнинг функционал чўзилиши туғруқда ёрдам беради. Белдаги оғриқларга бел лордози ортиши ҳисобига қомат ўзгариши, боғлов аппарати чўзилиши ва тўқималарда сув йиғилиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Оғриқлар асосан учинчи триместрда кечаси кузатилиб, уйқу бузилишига сабаб бўлади.
УзР ССВ 137 “Ўзбекистон Республикасида ҳомиладорларга амбулатор шароитда ёрдам кўрсатиш самарасини оширишга замонаий технологияларни киритиш ҳақидаги” фармонига асосан, ҳар бир камида 6та режали туғруққача ташрифни амалга ошириши лозим (12 ҳафтагача, 16 ҳафтада, 28, 34, 36, 38 ҳафталик муддатларда) ёки кўпинча маслаҳат ва текширувга эҳтиёж бўлганда.
Антенатал парвариш буйича дастурлар оналар ва перинатал улимни, шунингдек перинатал касалланиш курсаткичини пасайтириш усулларини топиш учун ишлаб чикарилган.
Тугруккача парваришдан максад – аёлга саломатлигини саклашга ва шу билан тугилажак фарзандининг хам соглом булишига ёрдамлашишдан иборат. Тугруккача парвариш хомиладор аёлга, унинг партнери ёки оиласига хусусан ота-оналик вазифасини узлаштиришда ёрдам ва куллаб кувватлашни уз ичига олади. Бу тиббиёт ходимлари нафакат парваришни эмас, балки аёлни, парнери ёки оила аъзоларига ахборот беради ва ургатади деганидир.
Тугруккача булган парвариш доирасида хизмат килаётган тиббиёт ходимларининг роли куйидагилардан иборат:
хомиладорлик, тугрук, кукрак билан бокиш, ота-оналик вазифасига аёлнинг рухий адаптациясини куллаб кувватлаш
хомиладорлик кечишини аёл ва хомила саломатлигини таъмин этиш максадида кузатиш
барча аёлларни текшириш хамда содир булиши мумкин булган асоратларни аниклаш
аёлларга уларнинг соглиги хакидаги мухимахборотларни бериш: соглик учун фойдали таомлар, чекишни ташлаш, ОИВ профилактикаси, оилани режалаштириш, зуравонликка бархам бериш.
Дастлаб аёлларни хомиладорлик вактида юзага келадиган нисбатан хавфли симптомлар, асоратлар билан таништириш. Тугруккача машгулотлар аёл ва унинг оиласига хомиладорлик ва тугрук хакида маълумот беради.
УзРда ҳар бир хомиладор аёлкамида 7та режали туғруққача ташрифни амалга ошириши лозим (12 ҳафтагача, 16 ҳафтада, 28, 30, 34, 36, 38 ҳафталик муддатларда) ёки кўпрок маслаҳат ва текширувга эҳтиёж бўлса.
Нерв найи нуксонининг олдини олиш максадида фоли кислота буюрилиши, кандли диабет билан огриган аёлларни хомиладорликка кадар текшириш уз вактида булиши керак. Бундан ташкари, соглом хаёт тарзи тугрисида тавсиялар бериш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |