Мавзу №1: Физиологик ҳомиладорликни олиб бориш. Антенатал парвариш асослари. Соглом аёлларда хомиладорликни олиб бориш



Download 394,15 Kb.
bet4/13
Sana30.03.2022
Hajmi394,15 Kb.
#518098
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-мавзу

Гемодинамик ўзгаришлар. Биринчи ҳомиладорларда ўртача вазн ортиши 12,5 кг, кўп туғувчиларада эса 0,9 кг камроқни ташкил этади. 10 ҳафталикдан бошлаб 32 ҳафтагача плазма миқдори ортиб боради ва 3,8 литрга етади (ҳомиладорликкача бўлган ҳажмдан 50%га ортади). Тез ва ортиқча вазн ортиши организмда патологик суюқлик йиғилишини кўрсатади. Ҳомиладорликнинг сўнги 2 ҳафтасида вазн ортиши секинлашада ёки бирпоз камаяди.· Эритроцитлар ҳажми ҳомиладорлик охирига келиб 1,4 литрдан 1,64 литргача ортади (18%га ортади). Баъзи муаллифлар маълумотига кўра ҳомиладор аёлга темир ва фоли кислотаси бериб турилганда 30%гача ортиши мумкин. Плазма ва эритроцитлар ҳажми ортиши бир хил тезликда бўлмаса, гемоглобин, гематокрит концентрацияси ва эритроцитлар миқдорининг камайишига олиб келади. Бу ҳолат айниқса иккинчи триместрда кучли кузатилади ва «физиологик камқонлик» деб номланади.· Нейтрофил полиморф ядроли лейкоцитлар бўлаги ортиши ҳисобига ҳомиладорлик даврида умумий лейкоцитлар миқдори ортади ва 32 ҳафтада максимал миқдорга етади. Сўнг туғруқ вақтида массив нейтрофилия кузатилади Эозинофиллар, базофиллар ва моноцитлар миқдори ҳомиладорлик даврида нисбатан доимий бўлиб қолади, аммо туғруқнинг биринчи даврида эозинофиллар миқдори камайиб, иккинчи даврида тўлиқ йўқолади. В ва Т Лимфоцит ҳужайралар миқдори доимий бўлса ҳам, уларнинг фаолияти ва иммунитетнинг ҳужайра бўғини она организми плазмасидаги номаълум омил ҳисобига сусаяди. Бу ҳомиладор аёлнинг вирусли инфекцияларга мойиллиги билан тушунтирилади.
· Шунингдек ҳомиладорларда тромбоцитлар миқдори, эритроцитлар чўкиш тезлиги тортиши (4 мартагача), холестерол ва фибриноген миқдори ортиши кузатилади.
· Плазма ҳажми ортиши ва суюлиш эффекти ҳосил бўлиш ҳисобига альбумин ва гамма-глобулин миқдори камаяди.
Юрак қон томир тизими. Ҳомиладорлик даврида бу тизимда жиддий ўзгаришлар бўлиб, улардан кўпчилиги биринчи 12 ҳафтада юз беради.· Юракнинг урилиш ҳажми (10%) ва юрак қисқариш сони (тахминан 15 зарба/мин) ортиши ҳисобига юракдан қон чиқиши 5 дан 6,5 л/минутгача кўпаяди. Туғруқ вақтида кенгайган ворсиналараро бўшлиқдан қон келиши кўпайиши ҳисобига юракдан қон чиқиши 2 л/минга ортиши мумкин. Ҳаттоки сунъий ритм бошқарувчиси қўйилган бўлса ҳам урилиш ҳажми ортиши ҳисобига компенсация бўлиб, ҳомиладорлик нормал кечади.· Гормонал ўзгаришлар натижасида асосан диастолик периферик қон томир қаршилиги сусаяди. Биринчи ва иккинчи триместр давомида 10-20 мм.рт.ст.га тушиб, кейин секинлик билан кўтарилиб, туғруқ вақтида ҳомиладор бўлмаган аёллардагидек даражада бўлади. Периферик қон томир қаршилиги ҳомиладорликкача бўлагн миқдордан 50% пасайиши простагландинлар ва прогестерон таъсирида бўлиши мумкин. Периферик қон томир қаршилигига жавоб берадиган қон томир кенгайтирувчи ва торайтирувчи омиллар баланси ҳомиладорлик давридаги АҚБ регуляцияси ва ҳомиладорлик билан индуцирланган гипертензия ривожланишининг асоси бўлиб ҳисобланади. Вазодилатация ва гипотензия бир вақтда ҳомиладорликда артериал босимни бошқарувчи ренин – ангиотензиннинг ажралишини фаоллаштиради.· Аёл чалқанча ётганда кузатиладиган гипотензия пастки ковак вена босилиши, веноз қайтиш ва юракдан қон чиқиши камайиши ҳисобига юз беради. Аорта босилиши елка ва сон артерияларида фарқнинг сезиларли бўлишига, чалқанча ётганда эса 10-15% бўлишига олиб келади. Гипотензия синдроми кам ҳолларда ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасигача кузатилади.· Бачадон ҳажмининг катталашиб бориши юрак ва диафрагманинг юқорига сурилишига олиб келади.· Юрак ҳажми диастолик тўлишиш ва мушакларнинг концентрик гипертрофияси натижасида ҳомиладорлик даврида 70-80 мл.га ортади.

Download 394,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish