Ҳомиладорликдаги анатомо-физиологик ўзгаришлар ҳақида маълумот ва режали кўрикларни асослаш.
· Ҳомиладор аёлнинг физиологик мослашуви
Аёл организмидаги физиологик ўзгаришлар ривожланаётган ҳомилани етарли озиқ моддалари билан таъминлаш, унинг нормал ўсиши учун шароит яратиш ҳамда аёлни туғруққа ва кейинги чақалоқни парваришлашга тайёрлашга қаратилган.
Гормонал ўзгаришлар.· Прогестерон уруғланишдан сўнг 35 кун давомида сариқ танада синтезланади, сўнг бу ролни плацента ўзига олади. Бу гормон силлиқ мушаклар қўзғалувчанлигини сусайтиради (ичак, сийдик йўллари, бачадон) ва тана ҳароратини оширади.· Эстрогенлар, асосан эстрадиол (90%), сут безлари ва сўрғичларнинг катталашиши, ореолаларнинг пигментациясига олиб келади. Ҳомиладорлик ривожланиши билан гормонлар бачадон силлиқ мушакларининг ҳар бир алоҳида толаси потенциали тезлигини кўпайтириш йўли билан окситоцинга сезгирлигини оширади. Эстрогенлар сувнинг тутилиб қолиши ва оқсил синтезини оширади.· Одам соматотропини, яъни хорион гормони ёки одам плацентар лактогени (hPL), лактация жараёнини стимуллайди ва баъзи бир хусусиятларга эга. Хусусан у ўсишни стимуллаб, инсулин секрециясини оширади, аммо инсулиннинг периферик таъсирини блоклайди, она организмида ёғли кислоталар ажралишини таъминлайди (ҳоимладор глюкозаси заҳирасини асрайди). Бунинг тҳаммаси глюкозанинг ҳомилага транспортини осонлаштиради. Гормон шунингдек, сут безлари ўсишини ва казеин, лактальбумин ва лактоглобулин ишлаб чиқишини стимуллайди.
· 70% ҳомиладорларда қалқонсимон без катталашиши кузатилади ва коллоидлар ишлаб чиқарилиши ортиши ҳисобига катталашади. Йоднинг сийдик билан ажралиши ортиши ҳисобига қон плазмасида йоднинг нисбий етишмовчилиги келиб чиқади. Қалқонсимон безкомпенсатор реакция сифатида қондаги йодни ушлаб қолади ва бу без ҳужайраларининг гипертрофиясига олиб келади ҳомиладорликнинг 1 триместри охирига келиб, тироид-боғловчи глобулин миқдори уч баробар ортади. Бунинг натижасида умумий трийодтиронин Т3 ва тироксин Т4 нинг миқдори ҳомиладорликнинг эрта муддатларида ортади, сўнг эса камаяди ва ҳомиладор бўлмаган аёллардагидек миқдорда қолади. ТТГ миқдори ҳам ҳомиладорликнинг бошланишида камайиб, сўнг нормал кўрсаткичга қайтади. T3, ҳам T4 ҳам плацентар барьердан ўта олмайди, шу сабабли оана ва ҳомила қалқонсимон безлари фаолияти ўртасида боғлиқлик йўқ. Аммо йод ва анти-тиреоид воситалар плацентадан ўтади.
· Нормал кечётган ҳомиладорликда асосан олдинги бўлаги ҳисобига гипофиз ҳам катталашади. Эстрогенларнинг гипофиз ҳужайралари – лактотрофларга стимулловчи таъсири натижасида пролактин миқдори секин аста ортиб боради. Гонадотропин секрецияси сусаяди, бироқ плазма АКТГси ортади. Она қонида кортизон миқдори ортади, аммо эркин кортизон миқдори ўзгармайди. Асосан туғруқнинг учинчи даври ва кўкрак билан эмизиш даврида гипофизнинг орқа бўлагида окситоцин ишлаб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |