2-Назарий машғулот
2-Мавзу: Физика фани мазмуни, уни ўрганишнинг замонавий
технологиялари ва методлари
Режа:
Таянч тушунчалар: Педагогик технология, ўқитиш технологияси,
тарбия технологияси, идентив ўқув мақсади, интерфаол метод, график
органайзерлар.
2.1.Физика фани мазмунининг ўзига хослиги. Мактаб физика курсида
таянч тушунчалар ва муносабатлар, таърифлар, масалалар,
формулалар ва қонунлар
Бошқа фанлар сингари мактабда физика ўқитиш ҳам таълимнинг
умумий мақсадларига хизмат қилиши, яъни ўқувчиларнинг илмий
дунёқарашини, мантиқий тафаккур қила олиш қобилиятини, ақлий
ривожланишини, ўз-ўзини англаш салоҳиятини шакллантириши ва
ўстириши, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларни таркиб топтириши
ҳамда ижтимоий ҳаётлари ва таълим олишни давом эттиришлари учун зарур
бўлган билимлар билан қуроллантириши лозим.
Республикамизда таълим тизимини ислоҳ қилиш мақсадида “Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури” ҳамда “Таълим тўғрисида” ги қонун қабул
қилинди. Бу қонунларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 1998 йил 13
майда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта
таълимни ташкил этиш тўғрисида”ги 203-сонли қарори қабул қилинди. Бу
қарор асосида умумий ўрта таълим мактаб физика курси таълим стандарти
ишлаб чиқилди.
Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ўқувчилар
умумтаълим тайёргарлиги, савиясига қўйиладиган мажбурий минимал
даражани белгилаб берди. Давлат таълим стандартини ишлаб чиққан ҳолда
физика курси мазмуни белгилаб олинди, физикадан умумий ўрта таълим
ўқув дастури ишлаб чиқилди.
Дастурга асосан умумий ўрта таълим мактабларини тугатган ўқувчилар
физика курсининг барча бўлимларидан, чунончи, механика, молекуляр
физика ва термодинамика, электр, оптика, атом ва ядро физикасидан маълум
даражада тугалланган билимларга эга бўлишлари зарур эканлиги инобатга
олинган.
Янги таълим тизими асосида тузилган физика дастури бўйича физика
курси алоҳида ўқув предмети сифатида VI – синфдан бошланади. Мактаб
физика таълимининг биринчи йилида ўқувчиларга физик ҳодисалар ва
1. Физика фани мазмунининг ўзига хослиги. Мактаб физика курсида
таянч тушунчалар ва муносабатлар, таърифлар, масалалар,
формулалар ва қонунлар.
2. Физикани ўқитишнинг замонавий таълим технологиялари ва
методлари.
46
катталиклар ҳақида умумий маълумотлар берилади. Бунда улар ёруғлик
ҳодисалари, товуш ҳодисаси, модда тузилиши, иссиқлик ҳодисалари, ҳаракат
ва жисмларнинг ўзаро таъсири, жисмларнинг мувозанати ва иссиқлик
машиналари ҳақида маълумот оладилар.
VII-синфда ўқувчилар ўқув йили давомида физиканинг механика
курсини ўрганадилар. Дастурда механика курси мазмуни аввалгиларига
нисбатан бир мунча қисқартирилган ва соддалаштирилган. Шунга мос ҳолда,
механика курсини ўрганишга ажратилган дарс соати ҳам қисқартирилган.
VII-синф механика курси одатий тарзда “Кинематика асослари”,
“Динамика асослари”, “Сақланиш қонунлари”, “Суюқлик ва газлар
механикаси асослари” ҳамда “Тебраниш ва тўлқинлар” бўлимларини ўз
ичига олган.
VIII-синфда бутун ўқув йили давомида физиканинг электр курси
ўрганилади. Бунда “Электр заряди, электр майдон” бўлимида заряд ва
майдон
тушунчаларига
катта
эътибор
берилган.
Шунинг
учун
электростатикани ўрганишга қиёсан кўпроқ вақт ажратилган.
“Ток кучи. Кучланиш. Қаршилик” бўлимидаги мавзулар анъанавий
йўллар билан тушунтирилади. Ток кучининг бирлиги бўлган Амперга таъриф
берилади. Шу билан бирга электрга оид ўзлаштириб олинган қоида ва
қонуниятлардан фойдаланиб, масалалар ечишга ўргатилади.
IX синфда физиканинг “Молекуляр физика ва термодинамика
асослари” ҳамда “Оптика” бўлимидаги мавзулар VI синфда ўтилган “Модда
тузилиши”, “Иссиқлик ҳодисалари”, “Иссиқлик машиналари”, “Ёруғлик
ҳодисалари” бўлимларидаги мавзуларидан олинган билимлар асосида
ўрганилади. “Атом физикаси асослари” бўлими бўйича бошланғич
маълумотлар қуйи синфларда ўрганилмаган. Бу мавзулар номига кўра,
мураккаб ҳисоблансада, лекин ўқувчилар бу бўлимдаги мавзуларни умумий
тарзда сифат жиҳатдан ўрганадилар.
Умумий ўрта таълим мактабларида физика таълимининг аҳамияти
унинг фан-техника тараққиётида, ишлаб чиқариш соҳалари ва кундалик
ҳаётда тутган ўрни ҳамда ўқувчиларнинг таълим олишни давом эттириши
учун замин тайёрлаш зарурлиги билан белгиланади. Физика фанини
ўрганиш орқали ўқувчилар табиатнинг энг умумий қонунларини,
ҳодисаларни ўрганиб ўзларини илмий дунёқарашини шакллантиради,
физикадан амалий кўникма ва малакаларга эга бўлишади, ўқишни давом
эттириш учун зарур бўлган билимларга эга бўлишади.
Физикани ўқув предмети сифатида умумий ўрта таълим мактабларида
ўқитилишидан мақсад ўқувчиларга билим бериш, тарбиялаш ва
ривожлантиришдан иборатдир. Билим бериш-бу ўқувчилар ва физик
қонунлар, ҳодисалар, тушунчалар, оламнинг физик манзараси ҳақида
тасаввур ҳосил қилишдир. Физика ўқитиш жараёнида ўқувчиларга миллий
истиқлол ғоясини сингдириш, уларда ватанпарварлик, инсонпарварлик,
иқтисодий, экологик ва бошқа баркамол инсон учун зарур бўлган тарбияни
шакллантиришдан иборатдир. VI – синфгача ўқувчилар табиат қонунлари ва
ҳодисалари ҳақида маълум билимга эга бўлишади, физика фанини
47
ўқитишдан мақсад ўқувчиларнинг ушбу билимларини ривожлантиришдан
иборатдир.
Физика ўқитишнинг мақсадларидан келиб чиққан ҳолда умумий ўрта
таълим мактабларида физика таълимнинг асосий вазифалари сифатида
қуйидагилар белгиланган:
- ўқувчиларни физик ҳодисалар, тушунчалар, катталиклар, моделлар,
қонунлар, ўлчашлар, физиканинг амалдаги татбиқлари, оламнинг физик
манзарасига оид билимлар билан таништириш;
- физикадан масалаларни мустақил ишлаш, физик ҳодисаларни кузатиш
ва уларни тушунтира билиш, кўникмаларини шакллантириш;
- ўқувчиларни фан-техника тараққиёти, физика қонуниятларининг
амалда қўлланилиши билан таништириш;
- коинот тузилиши ва ундаги ҳодисалар ҳақидаги билимлар бериш
орқали илмий дунёқарашини ривожлантириш;
- буюк мутафаккирларимиз ва ҳозирги даврдаги ватанимиз физик
олимларининг фаолиятлари билан таништириш, таълим мазмунини теварак-
атроф билан бойитиш орқали ўқувчиларни миллий руҳда тарбиялаш;
- таълим мазмунини ижтимоий ҳаёт ва техника тараққиёти билан боғлаш
орқали ўқувчиларни онгли равишда касбга йўналтириш, ўрта таълими
муассасаларида ўқишни давом эттиришлари учун замин тайёрлаш;
- физикага оид асбоб ва ускуналардан фойдаланиш, содда ўлчов ва
тажриба ишларини бажариш, уларнинг натижалари асосида хулосалар
чиқариш,
ҳавфсизлик
қоидаларига
риоя
қилиш
малакаларини
шакллантиришдан иборат.
Ҳар бир фандан биринчи дарсни қай даражада ташкил этилиши ва
ўтказилиши ўқувчиларнинг шу фанга бўлган қизиқишини уйғотишда муҳим
ўрин тутади. Физика курси, янги таълим тизими асосида тузилган ўқув
дастури бўйича, алоҳида ўқув предмети сифатида 6-синфдан бошлаб
ўрганилади.
Физикадан биринчи дарс “Физика ҳақида” деб номланади ва бу дарсда
қуйидаги 4 та масала қаралади: 1) Физика нимани ўрганади? 2) Физик
ҳодисалар қандай ўрганилади? 3) Инсон ҳаётида физиканинг аҳамияти? 4)
Физиклар ҳақида.
Дарсда “Физика” сўзининг маъноси, келиб чиқиши ҳамда у нимани
ўрганиши ҳақида маълумот беришдан бошланади. Физикани ривожланиш
тарихи унинг ривожланиши жараёнида янги пайдо бўлган фанлар билан
ўқувчилар таништирилади.
Физика табиатнинг барча қисмида, космосда, ер остида, атмосферада
тирик организмларда, содир бўладиган ҳодисаларни ўрганади. Шу туфайли
физика табиатнинг барча соҳаларидаги энг умумий қонунларни ўрганди, деб
гапирилади. Табиатдаги бир қатор ҳодисалар санаб ўтилиб, чунончи,
физикани ўрганиш модда тузилиши, жисм ҳаракатининг турлари, чақмоқ ва
момоқалдироқ, ёруғликнинг қайтиш ва сингиш қонунлари, алоқа
воситаларининг ривожланиши, квант физикасининг яратилиши кабиларни
тушуниб олиш учун физикани ўрганиш ўта зарурлиги қайд этилади.
48
Ҳозир техника ривожланган даврда яшаётганлигимиз, техникани пайдо
бўлиши ва ривожланишида физика қонунлари асос бўлганлигига алоҳида
урғу берилиши керак. Шундан сўнг, табиатдаги физик ҳодисалар қандай
ўрганилишига тўхталиб ўтилади ва уларни ўрганиш босқичлари
келтирилади: 1-босқич. Ҳодисани табиатда кузатиш. 2-босқич. Ҳодисани
лаборатория шароитида такрорлаш ва уни тажрибалар ўтказиш йўли билан
батафсил ўрганиш. 3-босқич. Ҳодисани назaрий тушунтириш. 4-босқич.
Топилган изохнинг тўғрилигини тажрибада текшириш.
Кейин бирор мисол келтирилиб, бу ҳодисани ўрганишнинг юқоридаги
4 та босқичи кўриб чиқилади. Бу ерда ўқувчиларга таниш бўлган бошқа
ҳодисаларни кўриб чиқиш ҳам мумкин. Ўқитувчи ўқувчиларнинг физика
фанига бўлган қизиқишини уйғотиш мақсадида жисмларнинг ҳаракатига,
Архимед кучининг намоён бўлишига, сувни паст темпертураларда
қайнашига, зарядларнинг ўзаро таъсирига, оқ ёруғликни рангларга
ажралишига ва бошқа физик ҳодисаларга доир бир қатор тажрибалар
кўрсатиши мақсадга мувофиқдир.
Инсон ҳаётида физиканинг аҳамияти тўғрисида гапирилганда, аввалам
бор транспортлар, радио, телевидение, электр энергиясининг пайдо бўлиши
ва ривожланишидаги физиканинг ролига алоҳида эътибор қаратилиши керак.
физика техниканинг асоси эканлигини таъкидлаб ўтиш ўринли бўлади.
Энди физиклар ҳақида гапирилганда, уларга хос хусусиятлар,
иқтидорлик, кузатувчанлик, қизиқувчанлик, меҳнатсеварлик хислатлари
ҳақида фикр юритилиши, буюк физик олимларнинг ҳаёти ва ижодидан
лавҳалар келтириб ўтиш керак бўлади. Энг аввало Республикамиздаги физик
олимларнинг чунончи, Абу Райхон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Улуғбек,
Абдурахмон Хозий, Ар Розий, П. Хабибуллаев, Р. Бекжонов, У. Ғуломов, С.
Азимов қилган ишлари, яратган мактаблари, уларга хос хусусиятлар ҳақида
ўқувчиларга сўзлаб бериш ўринлидир. Республикамизда физика соҳасида
олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларига ҳам тўхталиб ўтиш, агар
ўқувчилар орасида иқтидорли, физик бўламан, деганлари бўлса, уларга
республикамизда жуда катта имкониятлар мавжуд эканлиги айтиб ўтилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |