Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича


Дарс кузатиш ва таҳлил қилиш кетма-кетлиги



Download 3,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/96
Sana24.02.2022
Hajmi3,59 Mb.
#239936
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   96
Bog'liq
4.2-Fizika

Дарс кузатиш ва таҳлил қилиш кетма-кетлиги 
1) дарс кузатувчининг мақсади; 
2) дарс жараёнини кузатиш ва таҳлил қилиш; 
3) дарс жараёнида ўқитувчиниг дарс ўтиш этапларига амал қилиш; 
4) дарс самарадорлиги ва ўқитувчининг иш фаолиятини янада яхшилашга 
оид дарс кузатувчининг таҳлиллари ҳамда таклиф ва мулоҳазалари. 
Дарснинг таҳлилини қуйидаги турларга бўлиш мумкин: 
Илмий таҳлил; Методик таҳлил; Дидактик таҳлил; Умумпедагогик таҳлил; 
Психологик таҳлил. 
Илмий таҳлил — берилаётган билимларнинг илмий-назарий жиҳатини, 
ўқувчи бажараётган мустақил ишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш 
демакдир. 
Дарс кузатувчи, ҳар бир раҳбар дарснинг илмий таҳлилида қуйидагиларга 
эътибор бериши мақсадга мувофиқ: 
1. Ўқитувчининг илмий жиҳатдан (ўзи мутахассис бўлган фанни илмий 
асосда чуқур билиши ) қуролланганлиги. 
2. Шу кунги дарсга илмий жиҳатдан тайёргарлик ҳолати. 
3. Ўз мутахассислигига оид энг янги илмий-назарий ахборотлар билан 
қуролланиб бориши. 
4. Дарс жараёнида илмий қоида ва таърифларнинг тўғри баён этилиши 
ҳамда илмий атамаларнинг ўқувчиларга сингдириб борилиши. 
5. Дарсда таълимнинг ўзига хос хусусиятларининг ҳисобга олиниши. 
6. Дарслик материалларининг қўшимча адабиёт материаллари билан 
бойитилиши. 


96 
7. Ўқувчи бажараётган лаборатория, амалий ҳамда мустақилишларнинг 
илмий йўналиш бўйича мақсадга мувофиқлиги. 
8. Ўқувчилар хулосасининг илмий жиҳатдан тўғри, қисқа ва мукаммал 
баён этилиши ҳамда уни ўқитувчи томонидан назорат қилиниши. 
9. Дарс давомида, янги мавзуни баён этиш жараёнида таълим- тарбия 
билан боғланиши. 
10. Ўқитувчи ва ўқувчилар нутқининг илмийлиги. 
Методик таҳлил — ўқитувчининг дарс жараёнида қўллаган 
усулларининг мақсадга мувофиқ эканлиги таълимнинг турига ва ўзига хос 
хусусиятларига қараб белгиланади. Ўқув материалларини ўқувчиларга баён 
қилиш ва тушунтириш жараёнида қўлланилган усулларнинг шу материалга 
мослиги ёки мос эмаслиги методик таҳлил давомида аниқланади. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўқитувчи дарсда қўллаган 
усулларнинг самарадорлиги, ранг-баранглиги, намунавийлиги унинг ўтган, 
янги мавзу материалини ўқувчиларнинг қай даражада ўзлаштириб 
олганликлари билан белгиланади. Шу боисдан ҳар бир дарс кузатувчи 
(ўқитувчи, директор, ўқув ишлари буйича директор ўринбосари, назоратчи 
ёки методист) дарс таҳлилининг бу турига алоҳида эътибор билан қараши 
лозим. 
Дарс методларини таҳлил қилишда қуйидагиларни ҳисобга олиш 
мақсадга мувофикдир: 
1. Дарс жараёнидаги ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятининг ташкилий 
шаклларига кўра: а) ҳикоя усули; б) оғзаки баён усули; в) суҳбат усули. 
2. Ўқувчилариинг ўзлаштиришига кўра: а) ўқитувчиларнинг сўзлаш 
усули; б) кўрсатмали қуроллардан фойдаланиш усули; в) дарслик, контурли 
карта, диаграмма ёки жадваллар билан ишлаш усули; г) лабаротория 
асбоблари билан ишлаш усули; д) техника воситаларидан (информатика, 
электрон ҳисоблаш техникаси, кинофильм, диафильм, радио, телевизор 
кабилар) фойдаланиш усули; е) синф доскасидан, география, тарих ёки 
зоологияга тегишли бўлган турли карталардан фойдаланиш усули кабилар. 
Дидактик таҳлил — таълим турлари самарадорлиги, уни белгиловчи 
қонунлар ва қоидаларнинг дарсда қанчалик тўғри ҳамда мукаммал 
бажарилганлигини таҳлил қилиш демакдир. 
Дарсни дидактик жиҳатдан таҳлил килишда қуйидагиларга эътибор 
бериш ўринли бўлади: 

Ўқитувчи баёнининг синф ўқувчилари жамоасига тўла тушунарли 
бўлиши ва бу баённинг изчил равишда ўқувчи онгига етиб бориши. 

Ўқитувчи фикрининг маънавий-маърифий тарбия талабига мос 
бўлганлиги. 


97 

Барча ўқувчиларни ўқитувчининг бераётган материалини онгли равишда 
ўзлаштиришлари. 

Ўқитувчи баёнида ривожлантирувчи ва муаммоли таълимнинг 
мавжудлиги. 

Ўқитувчи фикрининг изчиллиги. 

Дарс жараёнида ёки янги мавзуни баён қилишда кўргазмали қуроллардан, 
тарқатма материаллар ва техника воситаларидан фойдаланишнинг мақсадга 
мувофиқлиги ёки номувофиқлиги. 

Экскурсия, тажриба, лаборатория ва амалий ишларнинг мақсадга 
йўналтирилганлиги. 

Дарслик билан ишлашнинг тўғрилиги. 

Мисолларнинг таълим-тарбия бирлигига мослиги. 

Дарснинг маълум бир тизимда олиб борилиши кабилар. 
Педагогик таҳлил — дарсдаги ҳамма жиҳатларнинг қисқа ва енгил 
кўринишидаги таҳлилидир. 
Дарсни умумий педагогик жиҳатдан таҳлил қилганда қуйидагиларни 
ҳисобга олиш мақсадга мувофикдир: 
1. Ўқув ёки синф хонасининг дарс ўтишга тайёргарлик ҳолати (дарс 
жиҳозлари). 
2. Ўқув ёки синф хонасининг санитария- гигиена ҳолати. 
3. Дарс мавзуси ва унинг таълимий, тарбиявий мақсади. 
4. Ўқитувчининг мазкур дарсга илмий-методик ва педагогик жиҳатдан 
тайёрланганлик даражаси. 
5. Ўқитувчининг дарсни ташкил этиш ва дарс босқичларидан тўғри
фойдаланиши. 
6. Ўқитувчининг ўқувчилар олдида (таълим-тарбия беришида) педагогик 
жиҳатдан намунали шахс даражасига кўтарила олганлиги. 
7. Ўқувчилар билимига қўйиладиган баҳонинг адолатли ва изоҳли 
бўлиши. 
8. Ўқувчиларнинг дарсдаги фаоллиги, интизоми, мустақил фикр 
юритиши ҳамда мазкур фан асосларини ўзлаштириб олганлик даражаси. 
9. Ўқувчиларнинг дарсга муносабати ва ҳурмат билан қараганлиги. 
10. Ўқитувчининг дарсдаги бошқарувчилик роли ва иш услуби. 
11. Ўқитувчининг дарс мавзусини таълим- тарбияга боғлаши. 
12. Дарс жараёнида ёки янги мавзуни баён қилишда ўлкашунослик 
материалларидан фойдаланиши. 
13. Дарсда ўқувчиларнинг сифат ўзлаштириши. 
14. Ўқитувчининг дарсдаги таълимий ва тарбиявий мақсадига тўлиқ 
эриша олганлиги. 


98 
15. Ўқитувчининг илмий, методик ва умумпедагогик жиҳатдан ёрдамга 
эҳтиёжи кабилар. 
Психологик таҳлилда: 
I.Дарснинг аниқ максад ва вазифаларга боғлиқ равишда тузилишига 
психологик баҳо бериш. 
а) дарснинг мавзуси, мақсади ва вазифалари; б) дарснинг тузилиши ва 
унинг 
психологик 
жиҳатдан 
мақсадга 
мувофиқлиги. 
II. Дарснинг мазмунига психологик жиҳатдан баҳо бериш: 
а) ўқув материалларининг сифати (тасвирловчи, тушунтирувчи, 
кўргазмалилик, аниқлик, мавҳумлик ва умумлашганлик даражаси); б) 
ўқувчининг билиш фаолиятини ривожлантириш, ўқув ахборотини идрок 
этиши; в) мазкур материал ўқувчилар билиш фаолиятининг ёш хусусият- 
ларига, уларнинг ҳаётий тажрибаси ва билимлари даражасига мос келиши; г) 
ўқитувчининг 
мураккаб 
ўқув 
материалини 
мазкур 
ёшдаги 
ўқувчилариинг идрок этиши учун қулай, тушунарли ва қизиқарли 
уюштириш (баён қилишнинг равшанлиги ва оддийлиги, ёрқин мисоллар, 
ўхшатишлар, қиёслашларнинг мавжудлиги, кўргазмали материаллардан 
фойдаланиши, ҳаёт билан боғлаши); д) ўрганилаётган материалнинг 
тарбиявий таъсири (ахлоқий, эстетик ва ҳ-к.). Ўқитувчи унинг тарбиявий 
имкониятларини қай даражада амалга оширади. 

Download 3,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish