Матбабаев М. М. “Электр техникаси, электр механикаси ва электр технолгиялари” кафедраси



Download 1,54 Mb.
bet41/111
Sana27.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#512475
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   111
Bog'liq
ETQ maruza toplami

Назорат саволлари:


  1. Диэлектрикларни ДҚҚларда қиздириш моҳиятини қандай тушунасиз?

  2. Диэлектрик йўқолиш қуввати қандай катталикларга боғлиқ?

  3. ДҚҚнинг қуввати, ишчи частотаси ва ишчи конденсатор сиғими қандай аниқланади?

  4. ДҚҚлар қандай электр манбаларига уланади?

  5. Биринчи кўриниш ДҚҚларнинг хусусиятларини айтинг.

  6. Иккинчи кўриниш ДҚҚлари қандай махсулотларга иссиқлик ишлови беради?

  7. Учинчи кўриниш ДҚҚлари қандай маҳсулотларга иссиқлик ишлови беради?

  8. ДҚҚлар қандай частотадаги иссиқлик ишлови бериш қурилмалари тоифасига киради?

  9. Диэлектрик йўқолиш қуввати деганда нимани тушунасиз?

  10. Иссиқлик ишлови бериладиган маҳсулот ДҚҚ нинг қайси қисмига ўрнатилади?

АДАБИЁТЛАР


1. Болотов А.П., Шепель Г.А. Электротехнологические установки.- М.: Высшая школа, 1988. 89-101 бетлар.


2. Евтюкова И.П. и др. Электротехнологические промышленные установки.-М.: Энергоиздат, 1982.

25 – Маъруза. Индукцион қурилмаларнинг электр таъминоти


Режа:
1. Индукцион канал типидаги, тигель типидаги печларининг ва индукцион қиздириш қурилмаларининг электр таъминоти.
2. Индукцион печлар ва қурилмаларининг электр таминотидаги асосий катталиклар.


Таянч сўзлар ва иборалар: Индукцион канал печлари (ИКП лар); пўлат ўзаксиз индукцион печлар (ИТПлар); ИКП ва ИТПларнинг таъминот манбалари ИКПва ИТПларнинг электр таъминоти юзасидан параметрлари.
ИКП лар кучланиши 220, 380, 500 В, ток частотаси 50 Гц бўлган электр энергия манбасига уланадилар. Улар манбага цех подстанциясига ўрнатилган пасайтирувчи куч трансформаторлари орқали уланадилар.
Рудани қуритиш, дастлабки эритиш каби жараёнлар истеъмол қуввати микдорини номинал қийматга кўра 25 - 30 фоизига камайтиришни тоқазо этади. Бунинг учун печлар куч трансформаторларига автотрансформаторлар орқали уланадилар. Бунда автотрансформатор қуввати печь қувватининг 45 - 50 фоизига тенг деб қабул қилинади.
Амалиётда ИКП ларнинг манбага шахсий (индивидуал) ва группалаб улаш схемалари мавжуд. Группалаб улашда битта трансформаторга бир неча печни ( одатда 3 та ёки 6 та ) улаш кўзда тутилади.
ИКПнинг индуктори – тўртбурчак кесимли симдан (трансформаторга ўхшаш) ёки сув билан совутишни таъминлаш учун қалинлиги бир ҳил бўлган мис трубкадан ясалади. Печь қуввати 100250 кВт бўлганда ҳаво орқали совутишнинг ўзи етарли, катта қувватли печлар учун эса сув билан совутиш зарур. Индуктор бир қатламли чўлғамга эга. Индуктор ва канал футеровкаси орасида магнит ўзак ва индукторни совутиш учун 2030мм хаво оралиғи кўзда тутилади.
Пўлат ўзаксиз индукцион печлар (индукцион тигель печлари- ИТП) лар манбадан истеъмол қилаётган ток частотасига кўра қуйидагиларга бўлинади :
1. Саноат частотасида ишловчи ИТП лар [ 50 Гц ], манбага пасайтирувчи трансформаторлар орқали уланади ;
2. Баланд частоталарда ишловчи ИТПлар [ 500 Гц - 10000 Гц ] , манбага машинали генераторлар орқали уланади ;
3. Юқори частоталарда ишловчи ИТП лар [50 - 400 кГц], манбага лампали генераторлар орқали уланади.
ИТП томонидан истеъмол қилинаётган токнинг минимал частотаси қиздирилган металлнинг солиштирма электр қаршилиги ““ ( ом.см ) ва магнит сингдирувчанлиги ““ ларни ҳсиобга олган ҳолда тигель диаметри dм қийматига кўра қуйидаги тенгсизлик орқали аниқланади:
[Гц]
Ҳажми 2,5 тоннага тенг ёки ундан катта ҳажмдаги печлар частотаси 50 Гц бўлган манбага бирламчи кучланиши 6 ёки 10 кВ бўлган, иккиламчи кучланиши эса юклама остида бошқарилувчан пасайтирувчи трансформатор орқали уланади. Ҳажми 2,5 тоннадан кичик бўлган печлар эса частота ўзгартиргичлар орқали манбага уланади. Печнинг қуввати унинг сиғими ва ишлаб чиқарувчанлигига боғлиқ. Индуктордаги кучланиш 500 - 1700 В га тенг.
Дастлабки қиздириш учун мўлжалланган печлар (миксер )ларнинг қуввати печь қувватига нисбатан кичик бўлади. Масалан, ҳажми 10 тонна бўлган миксер (ИЧТМ - 10 - чўянни дастлабки қиздириш учун белгиланган миксерли индукцион тигель печи) қуввати 750 кВт ни ташкил қилса, ҳажми 10 тонналик чўян эритиш тигель печи ИЧТ - 10 нинг қуввати эса 2300 кВт га тенг. Пўлат эритиш учун белгиланган ИТП ларнинг ишчи ҳарорати 1600 - 1700 С, чўян эритувчи печларда эса ишчи ҳарорат 1400 - 1450 С га тенг.
Ишлов берилаётган деталларнинг геометрик ўлчовидан ва материалидан келиб чиқиб, индукцион қиздириш қурилмалари-ИҚҚлар 50 - 10000 Гц частотали ток манбалардан истеъмолланадилар.

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish