Тортиб қиздириш печларида лента кўринишдаги ва тўпларга мужассамлаштирилган ўтказгичлар (симлар) бир барабандан иккинчи барабанга печь камераси орқали тортиб қиздирилиши натижасида иссиқлик ишлови берилади.
Умуман узлуксиз режимида иссиқлик ишлови берувчи ЭҚП лар ўзларининг юқори ишлаб чиқарувчанлиги билан, иссиқлик энергиясининг нисбатан кам йўқотилиши билан характерланадилар.
Билвосита иссиқлик ишлови бериш ЭҚП лари умумий ҳолда қуйидаги параметрларга эга:
- печлар қуввати 170 кВт дан 2 - 3 мВт гача;
- ишчи ҳарорати 1150 - 2500 С гача;
- қ.э. даги кучланиш 11 В дан 220 В гача (бир элементга);
- массаси 9 тоннадан 195 тоннагача;
Масалан: СЛВ - 16 маркали туннель типидаги печь учун:
- қуввати - 2000 кВт;
- бир элементдаги кучланиш - 30 - 60 В ;
- максимал ишчи ҳарорат - 1455 С ;
- габарит катталиклари - (44000 х 11800х 7200) мм ;
- массаси - 195 тонна
Печь 3 та ишчи зонага эга бўлиб, 2 қиздириш ва 1 та совутиш камерасига эга.
6-Мавзу. Даврий ишловчи электр қаршилик печлари.
Режа:
1.Даврий режимда ишловчи электр қаршилик печлари (ЭҚП) тўғрисида умумий тушунчалар.
2. Даврий режим ЭҚПларнинг турлари.
Таянч иборалар: Камерали, шахтали, қалпоқли, таглиги суриладиган печлар, элеватор ва термик электропечь ванналар
Даврий режимда ишловчи ЭҚПлар туркумига камерали, шахтали, қалпоқли, таглиги суриладиган печлар, элеватор ва термик электропечь ванналар киради.
Ишчи харорат t0=12500С гача бўлганда махсус қотишмалардан тайёрланган металл қизитгичлар, ишчи ҳарорат t0=16000С гача бўлганда карборунд ва дисилицид молибдендан тайёрланган қиздириш элементлари қўлланилади. Ишчи ҳарорати 7000С гача бўлган барча камера печлари қиздириш процессини интенсификациялаш ва ҳароратни печь ишчи фазосида бир текисда тақсимланишини ошириш учун вентиляторлар билан таъминланади.
Қалпоқли печлар қалпоқни (қўзғалувчи қисм) ва стендни (қўзғалмас қисм) ҳосил қилувчи цилиндрик ёки тўғри тўртбурчак формали ишчи фазосига эга (3.1.- расм а).
Қиздириладиган деталь 5 кўтариш механизми ёрдамида 1 стендга қўйилади.Улар устидан олдинига иссиқликка чидамли қалпоқ-3 муфель, сўнгра эса печь камерасининг асосий қалпоғи 2 қўйилади. Қизитиш элементлари 4 қалпоқнинг ён деворлари ва стенднинг кладкасида жойлашган.
Қалпоқли печлар прокат листларини, ленталарни, симларни оксидли куйдириш процессларини амалга оширишга мўлжалланган.
Ҳар бир қалпоқга тўғри кетма кетликда ишловчи, технологик жараён билан аниқланадиган 2-3 стенд тўғри келади.
Элеватор печлари - пастки томони очиқ кўзғалмас қиздириш камерали печь бўлиб (3.1.-расм, б), улар пастга тушадиган таглигга 6 эга.
Печь таглиги гидравлик ёки электромеханик юритма ёрдамида харакатлантирилиши мумкин. Қиздириладиган маҳсулот 5 тагликка қўйилади ва кўтариш механизми 7 орқали печь камерасига киритилади.
Элеватор печлари сиғими бир неча ўн тоннага, қуввати 600 кВт гача ва температураси эса 1500 К гача етади.
Катта габаритли қуйма ва пайванд маҳсулотларни термик қайта ишлаш жараёни учун мўлжалланган.
Камерали печлар – металлдан тайёрланган маҳсулотларни турли хил термик қайта ишлаш учун қўлланилади (3.1.-расм в). Камерада иш ҳарорати 16000С гача етади.
Печга маҳсулотни қўл билан, кран ёки эшик ёнига ўрнатилган юклаш механизми ёрдамида қўйилади. Камерали печларнинг асосий эксплуатацион камчилиги бу маҳсулотларни печга юклаш ва олиш қийинчилигидир.
Шахтали электропечлар майда, катта габаритли ёки узунлиги катта бўлган маҳсулотларни турли хил термик қайта ишлаш, майда серияли ишлаб чиқаришларда қўлланилади (3.1.-расм, г).
Камеранинг ишчи ҳарорати 16000С гача етади.
Печь иш жойининг формаси ва унинг ўлчамлари юкламанинг габарити ва формасига қараб аниқланади. Улар махсус қопқоққа 8 эга бўлиб, бу қопқоқ ўзининг кўтариш механизми 9 орқали очиб ёпилади.
И ш ҳарорати 7000С гача бўлган печлар махсус вентилятор билан таъминланади. Қиздириш элементлари махсус қотишмадан қилинган шахта печлар 12500С максимал ҳароратга мўлжаллаб тайёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |