Расм 9.14. Люминесцент лампани 50 Гц частотада (а) ва юқорироқ частотада (б) тез ёндириш схемаси, лампани ёндириш диаграммаси (в).
Кучланиш улангандан кейин бошланиш вақтида лампани ёндириш кучланиши тармоқникидан анча катта Uл.ё.Uт. қиздирувчи трансформатор ТV ёрдамида ёки кучланишлар резонанси ҳисобига лампа электродлари қиздирила бошлайди. Натижада ёндириш кучланиши Uл.ё. пасаяди. Салт иш ва ёндириш кучланишлар тенглашган вақтда лампа ёнади ва ёй разряд режимига ўтади.
Энди дросселдан лампани ишчи токи оқади, у қиздирувчи трансформаторни бирламчи чулғамини токидан анча катта. Дросселдаги кучланиш тушуви туфайли ишчи режимда қиздирувчи трансформатор TV-га (ёки конденсаторга) тармоқ кучланишини тахминан ярми келган бўлади. Натижада электродларни қиздирувчи ток ҳам тахминан 2 мартага камаяди. Электродларни катта бўлмаган доимий қиздирилиб турилиши уларни иш муддатини кўпайтиради ва люминесцент лампаларни тармоқ кучланишини ҳар бир ярим даврида қайта ёнишини таъминлайди. Аммо бу стартерлига қараганда стартерсиз турдаги ЁРА-да қувватни катта йўқолишларига олиб келади.
Агар лампани электродларни қиздирмай ёқиш керак бўлса, бир онда совуқ ёндирувчи ЁРА қўлланилади (расм 41). Бир лампали схемада
Расм 9.15. Люминесцент лампани бир онда ёндирувчи ЁРА билан улаш схемаси: а-автотрансформа-торни катта ички қаршилигили бир лампали; б-майдаланган фазали икки лампали.
400…600 В-га тенг салт ишлаш кучланишини ҳосил қилувчи катта ички қаршиликли трансформатор ёки автотрансформатор ишлатилади. Бу кучланиш совуқ лампани ёндириш учун етарли. Автотрансформатор чулғамини лампа билан кетма-кет уланган бир қисми дроссел ролини бажаради. Разряд ёндирилгандан кейин автотрансформатордаги кўпайтирилган тарқалиш ҳисобига лампада ишчи кучланиш UЛ.Ё.0,5Uт. Бир онда ёндирувчи ЁРА-ларни камчмликлари қувватни анча йўқотилишлари (лампа қувватини 40%-гача) ва электродларни оксид қопламасини тезда чангланиб кетишидан иборат.
Стартерсиз ЁРА-лар люминесцент лампаларни «майдаланган фаза» схемаси бўйича ёндириш учун қўлланилади. Схемани хусусияти шундан иборатки, бита лампа (EL1) кечикадиган ток занжирида ишлайди, иккинчиси эса (EL2) – олдинлайдиган ток занжирида. Бу лампаларни пульсланувчи оқимлари орасида 120о силжишни ҳосил қилади, бу эса йиғинди нурланишни пульсланиш коэффициентини 2 мартадан кўпроққа пасайтиради.
ЁРА-ларни янги схема ечимлари импульсли таъсир қиладиган ва калит режимида ишлаб, тармоқ кучланишини кенглик- ёки частота-импульсли модуляция қилиб лампа токини стабиллаштирадиган ярим ўтказгичли балластларни яратиш билан боғлиқ. Бунда балластни ички қаришилиги жуда оз, исрофлар унда деярли йўқ, ЁРА-ни ФИК-и эса 90%-дан ошиши мумкин. қувват коэффициенти компенсацияланмаган ЁРА-ли схемаларда – 0,35…0,6, кўп лампали компенсацияланган схемаларда 0,92-дан паст эмас.
ЁРА-ларни конструктив белгилари ва ишлатиш характеристикалари уларни белгиланишларида кўрсатилган.
Юқори босимли разрядланувчи лампаларни тузилиши ва иш принципи. Юқори босимли разрядланувчи лампалар люминесцентларга қараганда анча кичик габаритларга ва ҳар бирлигини каттароқ қувватига эга. Юқори босимли симобли лампаларни люминесцентлар билан қуввати бир хиллигида узунлиги деярли 10 марта кичик.
Габарит ўлчамлари кичиклиги ва юқори босим разряд трубкадаги ҳароратни белгилади – 700…750оС. Ш.у. лампани разряд трубкасини кварцли ойнадан ёки спектрни кўринадиган худудида юқори тиниқликка эга махсус керамикадан таййерланади.
С имобли трубкадаги ёйли лампалар (ДРТ) фақат юқори босимли битта кварцли разряд колбасидан таййерланади. Уларни тузилиши расм 9.15, а-да кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |