Матбабаев М. М. “Электр техникаси, электр механикаси ва электр технолгиялари” кафедраси


Расм 9.13 Люминесцент лампаларни нурланиш спектрлари: 1-ЛЭР 40; 2-ЛБ 40; 3-ЛФР 150; 4-симоб буғларини нурланиш чизиқлари



Download 1,54 Mb.
bet106/111
Sana27.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#512475
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   111
Bog'liq
ETQ maruza toplami

Расм 9.13 Люминесцент лампаларни нурланиш спектрлари: 1-ЛЭР 40; 2-ЛБ 40; 3-ЛФР 150; 4-симоб буғларини нурланиш чизиқлари.

Люминесцент лампаларни белгиланишида конструктив хоссалар ва нурланиш спектрини хусусиятларини билиш мумкин, масалан, ЛТБЦ 40: иссиқлиги оқ люминесцент ранг узатиши юқори сифатли, қуввати 40 Вт; ЛФР 150: люминесцентли фотосинтезли рефлекторга эга, қуввати 150 Вт.


Ёритувчи люминесцент лампаларни нурланишини тез-тез шуникига ўхшаш рангли нурланишни ҳосил қиладиган қора жисмни ҳароратига тўғри келадиган ранли ҳарорат Тц билан характерлашади, масалан ЛБ турдаги лампани ранли ҳарорати Тц 3500оК ва шунга ўхшаш.
Люминесцент лампаларни уланишини стартёрли схемаси – лампани импульсли ёндирилишини ва ундаги ёй разрядни стабилланишини таъминлайдиган стандарт схема. Лампани ишончли ёндирилиши учун электродлари электр токи билан 1000оК-гача стартер ва дроссель ёрдамида қиздирилади. Бунда электродлар оралиғи уларни оксидли қопламасини термоэлектрон эмиссияси ҳисобиги ионланади, ёндириш кучланмшм эса – пасаяди. Стартёр – бу ёғдусиз разрядланувчи минилампа. Уни электродларини бири биметалли бўлади ва қизиганда ўз ҳолатини иккинчи ҳаракатсиз электрод билан қисқа туташувгача ўзгартиради. Ярим ўтказгичли стартёрлар ҳам мавжуд. Схемага параллел қурилмани сos-сини 0,92…0,95-гача кўтарувчи компенсацияловчи конденсатор уланади, унга параллел эса схема тармоқдан ўчирилгандан кейин сиғим разрядланиши учун резистор уланади, чунки ўчирилган люминесцент лампани ўтказувчанлиги нолга яқин.
Яна битта конденсатор стартёрга ва лампага параллел уланади ва: ёй разряд ҳосил қиладиган радиохалақитларни пасайтиради, дросселда пайдо бўладиган юқори кучланиш импульсини давомийлигини узайтиради ва стартёр контактларини узилишда учқунланишини камайтиради.
Схема улангандан кейин тармоқ кучланиши лампа ва стартёрга келган бўлади. Лампани ёндирилишини юқори кучланиши ёнишга имкон бермайди (Uл.ё.>Uт). Шу вақтда стартерда ёндириш кучланиши тармоқникидан кичиклиги туфайли (Uст.ё.>Uт) ёғдусиз разряд ҳосил бўлади. Ёғдусиз разрядда ажрайдиган иссиқлик биметалл электродни ҳароратини кўтаришга етарли. Натижада у ҳаракатсиз электрод томон эгила бошлайди.
Стартер контактлари улангандан кейин лампа электродлари ва дросселни биспиралларидан кетма-кет занжир ҳосил бўлади. Занжирдан лампани номинал токидан тахминан 1,5 марта катта ток оқади ва электродлар тезда, 1…3 с-да (стартерни биметалл электроди совиб, занжирни узгунгача) қизийди ва разрядланувчи оралиқни ионлаштиради.
Занжир узилганда дроссел чулғамидан оқаятган ток кескин камаяди ва унда ўз индукция ЭЮК-си пайдо бўлади, ЭЮК ва тармоқ кучланишини йиғинди қиймати лампани разрядланувчи оралиғини тешишга ва ёй разряди ҳосил бўлишига етарли бўлади. Лампа ишлаганда кучланиш тармоқникини тахминан ярмига тенг бўлади.
Лампа ёнгандан кейин стартер электродлари узилган ҳолатда қолади ва ёғдусиз разряд ҳосил бўлмайди, чунки лампани ёниш Uл.ё. кучланиши стартерни ёндириш Uст.ё. кучланишидан кичик. Стартерни ишончли автоматик ишлаши учун қуйидаги шарт бажарилиши керак:

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish