537
ўзининг максимумига етади. Денгизлар Лавросиё ва Гондвана
ҳудудларининг анча қисмини қамраб олади. Бўрда магматик
фаолликнинг учинчи босқичи амалга
ошади ва Гондвананинг
парчаланиши билан бирга кечади. Қалин лава қопламалари (2-3 км)
Африкада, Ҳиндистонда (Декан трапплари) ҳосил бўлади.
226-расм. Мезозоидларнинг
ҳозирги структурада тутган ўрни. 1-
параплатформалар: 1-Кордильера, 2-Верхоян-Калим, 3-Узоқ Шарқ, 4-
Ҳиндихитой; 2- олдинги консолидация вилоятлари; 3-олд ботиқликлар:
А-Кордильераолди, Б-Верхоянолди; оралиқ массивлар – мезозоидлар
орасидаги барқарор вилоятлар: а-Колима, б-Омолон, в-Охота, г-Шарқий
Чукотка, д-Ҳиндосиний; 5-Муғул-Охота қамбари.
Юра даври денгиз трансгрессиясининг
аста-секин ривожланиши
билан характерланади ва унинг максимуми кечки юрага (келловей,
оксфорд) тўғри келади. Денгизлар Шимолий Американинг ғарбини,
деярли бутун Европани, Ғарбий ва Шарқий Сибирни қоплаб олади.
538
Гондвана ҳудудида денгиз энди шаклланаётган Ҳинд океани томонидан
босиб келади.
Иқлими.
Мезозой эрасида иқлим нисбатан илиқ бўлган.
Гондванада кечки палеозойда мавжуд бўлган музликлар эриб кетади.
Триас иқлими қурғоқчил бўлган давр ҳисобланади. Саҳролар ва
яримсаҳролар Европа ва Шимолий Американи эгаллаб олган. Сибир ва
Ҳиндихитой ҳудудларида эса нам тропик ва субтропик иқлим
устуворлик қилган.
Денгиз трансгрессияси ривожланиши туфайли иқлим шароитлари
юмшоқлашиб боради. Юрада анча ҳудудларда, эҳтимол, илиқ ва нам
иқлим шароитлари устуворлик қилган. Ҳатто ҳозирги Арктикада ҳам
иқлим илиқ бўлган. Ҳозирги Буюк Британия ва Дания ҳудудларида
сувнинг ҳарорати эрта юрада +21С га, кечки юрада эса +28С гача етган.
Ҳарорат тўғрисидаги бундай аниқ
маълумотлар моллюскалар
чиғаноқларидаги кислород изотоплари нисбати бўйича аниқланган.
Қурғоқчил зоналари юра даврида Шимолий Америка, Жанубий
Америка ва Африкада сақланиб турган.
Бўр даври давомида бир неча бор иқлим ўзгарган, аммо,
умуман
олганда, нисбатан илиқ бўлган. Ҳозирги Африкада юза сувларининг
ҳарорати у вақтда +14С, экваторда эса (Тетис океани) ҳатто ҳозиргидан
ҳам юқори бўлган. Юра даврида бошланган иқлимнинг .ушбу
тенденцияси кечки бўрда амалда Саҳролар бўлмаслигига олиб келган.
Арид (Саҳро) зоналари ҳозирги тропик саванналарни эслатган.
Мезозойдаги қулай иқлим шароитлари қуруқликда ҳам,
денгизларда ҳам органик дунёнинг гуркираб ривожланишига имкон
яратган. Континентларда очиқ уруғли ўсимликлар кенг тарқалган.
Игнабаргли, гингко ва беннититли ўсимликлар
ривожланиб, уларнинг
539
игнабаргли вакиллари ҳозиргача сақланиб қолган. Бўр даврига келиб
ёпиқуруғли ўсимликлар ҳам кенг тарқала бошлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: