Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

 


359 
 
15.3.1. Вақтинчалик сув оқимларининг геологик иши 
 
Вақтинчалик сув оқимлари тоғли ҳудудларда чуқур дараларни, 
текисликларда эса жарларни ҳосил қилади.
Тоғ ёнбағрларида даврий равишда вақтинчалик сув оқимлари 
вужудга келиб туради. Улар кўндаланг кесими V шаклдаги ва бўйлама 
профили катта нишабликка эга бўлган нотекис ўзанларни ҳосил қилади. 
Кучли ёмғир ва жала вақтида ушбу ўзанлардан тўлиб сув оқади. Бу 
оқимлар ўзи билан кўп миқдорда қаттиқ ва турли ўлчамдаги нураш 
маҳсулотларини оқизиб кетади. Жуда катта зичликка эга бўлган бундай 
оқимлар ўзанни ҳам ювади. Текисликка чиққандан кейин оқимнинг 
тезлиги кескин камаяди ва олиб келтирилган барча бўлакли материал 
чўкмага ўтиб, планда конус шаклидаги пролювиал ётқизиқларни ҳосил 
қилади. Бундай ётқизиқлар ўзининг дифференцацияланмагани билан 
характер-ланади ва улар 
чиқарув конуслари
деб аталади (134-расм). 
Текислик ҳудуд-ларда 
юмшоқ 
лёссимон 
жинсларнинг 
ювилиши 
натижасида 
жарлар
ҳосил 
бўлади. Жарлар юмшоқ 
жинсларда 
жуда 
тез 
ривожланади. Жарлар бир-
бирига туташиб жарликлар 
тизимини ҳосил қилади. 
Жарликлар 
тизимининг 
ривожланиши қишлоқ хўжалигига катта зиён етказади, уларнинг 
ривожланиши туфайли кўплаб экин майдонлари ишдан чиқади. 
134-расм. Чиқарув конуси. 


360 
Бундай жойлардаги ўсимликлар, қалин ўрмонлар, айниқса тропик 
ўрмонлар ва, ҳатто, тик ёнбағирдаги ювиш жараёнларини ҳам бирмунча 
секинлаштиради. Ўсимликсиз ва ўсимлик сийрак ўсадиган ерларда 
эрозия кучли бўлади. 
Ўрта Осиёдаги тоғла-рнинг этакларида ҳосил бўлган пролювиал 
ётқизиқ-лар вақтинча ўзанли оқар сувлар ҳосиласидир. Тоғ этагида 
ҳосил бўлган чиқарув конуслари устида қишлоқ, шаҳарлар барпо 
этилган. Масалан, Марғи-лон, Қўқон, Конибодом шаҳарлари ҳудди 
шундай-лардан.
Дарё водийсининг вужудга келиши ва ривожланишида ҳам ўзанли 
вақтинча оқар сувлар катта аҳамиятга эга. Ўрта Осиё дарёларининг 
ўрта, юқори оқимларида ўзанли оқар сув келтирган чўкиндилар эрозия 
базасига, яъни дарё ўзанига ёки тоғ этагига кўплаб тўпланади. Тоғ 
этагида йиғилган пролювиал ётқизиқлар бир неча юз минг м

майдонни 
қум, шағал, харсанг ва лёссимон жинслар билан тўлдириб, устки 
кўриниши конус шаклини ҳосил қилади. Умуман, ўзанли вақтинча оқар 
сувлар маҳсулоти - пролювиал ётқизиқлар деярли яхши сараланмаган ва 
лёссга нисбатан оғирроқ, 1,4-1,5 г/см
3
, ғоваклиги тахминан 46%, 
таркибида осон эрийдиган тузлар эол лёссидагига нисбатан кам, 
донадорлиги ва минералогик таркиби эса, эол лёссига ўхшаб кетади. 
Пролювиал лёссимон жинслар
вақтинча оқар сувлар келтирган 
майда заррали жинслар бўлиб, унинг тузилиши эол жараёнида пайдо 
бўлган жинсларга ўхшаб, кўпинча қатлам - қатлам бўлади. Баъзан унда 
қум қатламчалари, линзалари ва йирик донали материаллар учрайди. 
Лёссимон жинслар узоқ вақт намланса, ғоваклиги камаяди. Пролювиал 
лёссимон жинслар тоғ этагида ва кенг водийларда тўпланади. 
Қалинлиги бир неча 10 м дан 100 м гача боради, улар туб жинс ва шағал 
устида ётади. 


361 
Делювиал лёссимон жинслар
тоғ ёнбағирларида, гумбазсимон 
тепаликларда, жар ва дарё супаларининг ёнбағирларида кенг тарқалган. 
У сарғишсимон, малласимон бўз тупроқдир. Горизонтал бўйича бир 
хил, вертикал бўйича эса, турлича ўзгариш (товланиш) хусусиятига эга. 
Унинг бундай ўзгариш хусусиятига эга бўлиши ўзи пайдо бўлган она 
жинснинг таркибига боғлик. Ғ.О.Мавлонов делювиал лёссимон 
жинсларни иккига ажратади; биринчиси асосан майда донали 
тупроқлардан иборат: унда чақиқ., йирик донали маҳсулотлар (йирик 
қум, чағиртош, шағал ва қум линзалари) аралашган бўлади. Бундай 
жинслар тоғли ва баланд тоғли ўлкаларнинг ёнбағирларида кенг 
тарқалган. 
Делювиал лёссимон жинслар ёнбағирдаги ёғин сувлари суриб, 
сидириб келтиришидан тўпланади. Уларнинг қалинлиги бир неча 
сантиметрдан бир неча ўн метргача боради. Иккинчи хил делювиал 
лёссимон жинслар асосан чангсимон ва гил зарралардан иборат бўлиб, 
уларда чақиқ жинслар учрамайди. Улар асосан ялангликларда тарқалган 
лёсс ва лёссимон жинслардан иборат бўлиб, кўҳна супаларнинг 
емирилиб, қайта ётқизилишидан вужудга келган. 
Эллювиал лёссимон жинслар
сарғиш - бўз ёки малла - бўз рангда 
бўлади. Улар асосан ғовак, майда донали, кўпинча сараланмаган, ўзи 
пайдо бўлган туб жинс устида ётади, остида ва орасида синиқ жинслар 
бўлади. Эллювиал лёссимон жинслар тоғлардаги кичик майдончалар
масалан, сувайрғичларда, қирлар устида ва сув ювмайдиган жойларда 
учрайди. Уларнинг қалинлиги бир неча сантиметрдан 2 - 3 м га боради. 


362 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish