Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

131-расм. Фиш-ривер 
коньоннинг фазодан 
кўриниши.
www.fototerra.ru 
 


355 
материалларнинг 
меандрланиш 
қамбарида 
тўпланиб 
бориши 
натижасида унинг сатҳи кўтарилиб, оқим қўққисидан пастроқ бўлган 
аллювиал текисликка силжийди. Меандрланиш қамбарининг ҳосил 
бўлишига ва миграциясига Сирдарё ва Амударёнинг Турон 
пасттекислигидан оқиб ўтишини мисол қилиб кўрсатса бўлади. 
Меандрланиш қамбарининг кенглиги 25-30 км га боради. Вақт 
ўтиши билан меандрланиш қамбарининг текислик юзаси бўйлаб 
миграцияси туфайли аллювиал ётқизиқларнинг кенглиги юзлаб ки-
лометрларга ошади. 
Баъзи меандрлар кейинчалик ривожланиб қолдиқ кўлларни, 
ботқоқликларни, тўқайзорларни вужудга келтириши мумкин. 
132
-
расм. Миссисипи дарёсининг меандрланиши. 
http://fotoart.org.ua
 


356 
Дарёларнинг қуюлиш қисми. 
Дарёларнинг қуюлиш қисминин 
шаклланишига турли омиллар: дарёдаги сув сарфи ва унинг вақт 
давомида ўзгариши, дарё келтирадиган бўлакли материалнинг миқдори 
ва таркиби, эрозия базиси ҳавзаси сувининг шўрлиги ва тектоник 
ҳаракатлар ҳисобланади. Уларнинг орасида ташиб келтирилаётган 
материаллар ҳажми ва тектоник ҳаракатлар етакчи саналади. Уларнинг 
нисбатига кўра дарёларнинг қуюлиш жойида дельта ёки эстуарий ҳосил 
бўлади. 
Дельталар.
Дарёларнинг ташиб келтирган терриген материаллар 
эрозия базиси ҳисобланган денгиз ёки кўлларга қуйилиш жойида 
чўкмага ўтиши туфайли грекча Δ (дельта) ҳарфига ўхшаш шаклдаги 
ётқизиқлар вужудга келади. Дарёлар дельтаси улар келтирган 
чўкиндилар ҳисобига денгиз майдонининг анчагина қисмини эгаллаб, 
кенгайиб боради. Масалан, Волга дарёсининг дельтаси 19000 км
2
, Лена 
дарёсиники 29500 км
2
, Амударёники 9000 км
2
.
Ерусти дельтаси сувости дельтасига (авандельта), у эса ўз 
навбатида сув ҳавзасининг ичкарисига қараб чўкинди тўпланиш фақат 
муаллақ зарралар ҳисобига содир бўладиган продельтага алмашинади.
Агар эрозия базиси кўтарилса, эрозия иши сустлашади ва чўкинди 
материаллар чўкмага ўтади. 
Эстуарийлар. 
Дарё водийси бўйлаб анча масофага кириб борувчи 
ҳавза қўлтиғи эстуарий дейилади. Унинг ҳосил бўлиш сабаблари 
турлича. Эстуарийлар денгиз сатҳининг кўтарилиши ёки дарё қуюлиш 
қисмининг чўкиши орқали вужудга келиши мумкин. Кейинги ҳолда 
дарёларнинг ҳавзага қуюлиш қисмидаги соҳиллар сув остида қолиб 
кетади (Об, Енисей). 


357 
Эстуарийлар денгиз соҳилидаги прилив ва отливлар билан ҳам 
боғлиқ бўлади. Прилив вақтида денгиз дарёларнинг қуюлиш қисмини 
ҳам қамраб олади.
Шаршаралар. 
Тоғ дарёлари ва платолардан оқиб ўтадиган деярли 
барча дарёларда шаршаралар кузатилади. Шаршараларнинг вужудга 
келиши дарё водийсидаги туб жинсларининг механик хоссалари ва 
ётиш шароитлари ҳамда геологик структуралар билан боғлиқ. Энг 
йирик ва баланд шаршаралар бўлиб Венесуэладаги Ангела, 
Зимбабведаги Виктория, АҚШдаги Ниагара ҳисобланади (133-расм). 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish