Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф


 Доимий оқар сувлар-дарёларнинг геологик иши



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

15.3.2. Доимий оқар сувлар-дарёларнинг геологик иши 
Ўзанлардан йил бўйи узлуксиз ҳаракатланадиган сув оқимига 
доимий оқар сувлар ёки дарёлар деб аталади. Дарёлар континентлар 
юзасининг рельефини ўзгартирувчи кенг кўламли денудацион ва 
аккумулятив ишларни бажаради. Улар муҳим халқ хўжалик аҳамиятига 
эга. Дарёларнинг сувлари ичимлик ва саноат суви
таъминотида, экин 
майдонларини суғоришда, арзон электроэнергия ишлаб чиқаришда 
асосий манба саналади. 
Дарёларнинг сув сарфи вақт давомида ўзгариб туради. У дарё-
ларнинг тўйиниш турига ва иқлим хусусиятларига боғлиқ бўлади. 
Дарёлар ер юзаси ва ерости сувларидан тўйинади. Ҳар қандай дарё учун 
ҳам тўлиб оқиш ва саёзлашув характерли бўлади. Тўлиб оқиш вақтида 
сув миқдори 5-20 мартага ортиши мумкин.
Дарёларнинг геологик иши ва сув оқимининг кучини бобоко-
лонимиз Беруний Амударё мисолида чуқур ўрганиб, кейинчалик 
Беруний қонуни деб аталган қонунни кашф этган. Бу қонун қуйидагича 
тавсифланади; «Дарёларда ташилаётган бўлакларнинг ўлчами шу 
дарёдаги сув оқимининг тезлигига тўғри пропорционалдир, формуласи 
қуйидагича: v = √15gd+6g мм/с. Бу жойда v - сув оқимининг тезлиги, d - 
чўкинди жинсларнинг диаметри, g – оқим тезлиги. 
Дарёларнинг эрозия ишида чўкинди тоғ жинсларининг диф-
ференциацияси жуда катта аҳамиятга эга. Материаллар дифферен-
циацияси туфайли дарёларнинг юқори қисмида йирик бўлакли хар-
сантошлар ва ғўлатошлар, ўрта қисмида гравий ва қумлар, қуйи 
қисмида эса яхши силлиқланган ва думалоқланган алеврит зарралари 
чўкмага 
ўтади. 
Материаллар 
дифференциацияси 
тоғ 
жинси 
бўлакларининг солиштирма оғирлигига қараб ҳам амалга ошиши 


363 
мумкин. Дарёларнинг юқори оқимида солиштирма оғирлиги катта 
бўлган минераллар ва қуйи қисмларида солиштирма оғирлиги кичикроқ 
бўлган минераллар ва тоғ жинслари бўлаклари чўкмага ўтади. 
Дарё оқимлари энергияси сувнинг массаси ва оқимининг тезлигига 
боғлиқ. Оқим тезлиги қанча катта ва суви кўп бўлса, у шунчалик кўп иш 
бажаради. Дарёнинг иши қуйидагилардан иборат бўлади: 
- эрозия (ювиш); 
-нураш ва эрозия жараёнида ҳосил бўлган бўлакли жинсларни ва 
эриган моддаларни ташиш
- аккумуляция (тўплаш, ётқизиш) 
Дарёнинг оқим кучи (К) ва ташилувчи юкнинг (L) нисбатига 
боғлиқ ҳолда юқорида қайд этилган дарёлар бажарадиган иш тур-
ларининг нисбати ўзгариб туради. Бунда уч хил вариант бўлиши 
мумкин: 
K > L - эрозия устуворлик қилади. Бу кўтарилаётган ёш тоғ 
дарёларида кузатилади; 
К + L - эрозия ва аккумуляция ўртасида мувозанат ўрнатилади; 
3. K < L - аккумуляция устуворлик қилади. 
Бу келтирилган нисбатлар бир дарёнинг турли қисмларида ва вақт 
давомида ўзгариб туради. Бу ер пўстининг ҳаракатлари, механик 
таъсирга бардошлилиги турлича бўлган жинсларнинг оқим бўйича 
алмашиниши, вақтинча оқар сувларнинг чиқарув конуслари билан 
ўзаннинг тўсиб қўйилиши ва бошқа омиллар билан боғлиқ бўлади. 
Дастлабки босқичларда дарёнинг ривожланиши регрессив эрозия 
туфайли эрозия базисидан оқим бўйича баландга қараб боради. 
Агар дарё оқими йўналиши бўйича қояли зиналар (остона) учраса, 
шаршаралар ҳосил бўлади. 


364 
Дарёдаги эрозион жараёнлар, уларнинг йўналганлиги ва нисбати 
дарё водийсининг ривожланиш босқичига боғлиқ. Улар ўзандаги туб 
жинсларни ювишдан иборат бўлган чуқурлатиш эрозияси ва водийни 
кенгайтиришга олиб келувчи ён эрозияга ажратилади. 
Чуқурлатиш эрозияси. 
Дарё ривожланишининг бошланғич 
босқичларида чуқурлатиш эрозияси устувор бўлади. Бунда у эрозия 
базисига нисбатан мувозанатга келиш учун жадал суратда ўзининг 
ўзанини чуқурлатиб ювабошлайди. Эрозия базиси эрозия чуқуригини 
белгилайди. У асосий дарё ва унинг ирмоқларидан иборат бўлган бутун 
бир тизимни ривожлантиради. 
Ён эрозия. 
Дарё водийларида чуқурлатиш эрозияси билан бир 
қаторда ён эрозия ҳам ривожланади. Дарё ривожланишининг дастлабки 
босқичларида унинг ҳиссаси жуда кам бўлади. Мувозанатлик 
профилининг шаклланиши давомида чуқурлатиш эрозияси сусайиб 
боради ва ён эрозия билан алмашади. Ён эрозия туфайли дарё ҳар 
иккала соҳилини ювиб, водийни кенгайтириб боради. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish