Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар


ҚИСМ. ЕР ПЎСТИНИНГ ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧЛАРИ



Download 62,78 Mb.
bet195/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

4 ҚИСМ. ЕР ПЎСТИНИНГ ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧЛАРИ

Бундан 4,6 миллиард йил илгари Қуёш тизимининг барча моддаси чанг ва газларнинг улкан булутларидан иборат бўлган. Гравитация кучи туфайли бу булутлар сиқила бошлаганда майда чангсимон зарраларнинг конденсацияси (пайвандланиши) бошланган ва улардан йирикроқ бўлаклар шаклланган. Конденсация Қуёш ва Қуёш тизимининг сайёралари шаклланганича давом этган. Бу босқичда Ер бир жинсли бўлган, унинг ядроси ҳам юза қисмидаги каби моддалардан таркиб топган.


Ер шаклланиш вақтида чанг ва йирик бўлакларнинг тўқнашишидаги кинетик энергия иссиқлик энергиясига айланган. Конденсация туфайли ҳароратнинг ошиши, радиоактив парчаланишдан ажралиб чиққан иссиқлик билан биргаликда, Ернинг суюқланишига олиб келган. Моддалар суюлиши туфайли темир сингари оғир элементлар чўкиб, ядро шаклланган. Ер юзаси суюлган жинслар океанидан иборат бўлган. Ернинг пайдо бўлишидаги дастлабки 5-600 миллион йил Хенд эони дейилади.
Бундан 4 миллиард йил илгари Ерда дастлабки пўстлоқ шакл­ланган. Бу пўстлоқ маълум маънода океан пўстига ўхшаш бўлган. Қаттиқ пўстнинг шаклланиши архей акронининг бошланиши саналади.
Ер пўстининг узоқ вақт давом этган ривожланиш тарихини тиклашда босқичма-босқич муайян кетма-кетликда содир бўлган геологик воқеа ва ҳодисалар таҳлил этилади. Уларнинг орасида қуйидагилар асосий ҳисобланади:
- вақт босқичлари (геохронологик табақалар);
- геодинамик вазиятлар (тектогенез, орогенез);
- палеогеографик шароитлар ва чўкинди тўпланиши;
- органик дунё эволюцияси;
- фойдали қазилмаларнинг шаклланиши.
Ер пўстининг геологик ривожланиш тарихини тиклашда ер пўсти кесмасида стратиграфик кетма-кетликда (пастдан баландга - қарисидан ёшига қараб) жойлашган ётқизиқларни ўрганиш фавқулодда муҳим аҳамиятга эга. Биз фақат шу ётқизиқларни ҳар томонлама ва мукаммал ўрганишимиз орқалигина геологик тарихни тиклашимиз мумкин.
Ер пўстининг узоқ давом этган геологик ривожланиш тарихи акрон деб номланувчи иккита энг йирик геохронологик табақага: архей (юнонча «архео» - қадимий) ва протерозой (лотинча «протерос» - биринчи, зоэ-ҳаёт) бўлинади.
Бутун архей ва протерозойда кечган узоқ геологик ўтмиш криптозой (“криптос-яширин, зоэ-ҳаёт) ёки токембрий деган умумий ном билан бирлаштирилади.
Фанерозой эони (юнонча «фанерос» - яққол, «зоэ» - ҳаёт) учта эрани: палеозой, мезозой ва кайнозойни ўз ичига олади.

Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish