Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet198/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

Иқлими. Гидросфера ва атмосфера вужудга келган архей акронидан бошлаб сайёрамизнинг юзасида иссиқликнинг тарқалишида Қуёш энергияси етакчи аҳамиятга эга бўлади. Агар бу фикр тўғри бўлса, архей эрасидаёқ иқлим минтақалари бўлиши лозим эди. Чунки қуёш иссиқлигининг миқдори ёруғлик нурининг Ер сиртига қандай тушишига боғлиқ.
Архейда иқлим минтақаларининг мавжудлиги баъзи далиллар билан тасдиқланади. Уларга, хусусан, метаморфизмга учраган қадимий музлик ётқизиқлари - тиллитлар киради. Уларнинг қолдиқлари Шимолий Америкада, Марказий ва Жанубий Африкада, Жанубий Австралияда ва Сибирда топилган. Шимолий Америкада музликлар 42° ш.к. дан шимолда кенглик йўналишида деярли 1850 км га чўзилган. Эрта протерозой тиллитларининг қалинлиги 160-180 м га боради. Бу ётқизиқлар кўл ёки дарё шароитларида тўпланган гилли сланецлар билан алмашиниб ётади. Демак ўша даврларда музбосиш эпохалари музликлар эриб, уларнинг ўрнини кўллар эгаллаган музоралиғи даврлари билан алмашиб турган.
Н.М. Страховнинг фикрича қадимий муз босиш тоғларга хос бўлган. Майдони 13 млн. км2 гача борувчи ҳозирги Антрактидадаги каби музликлар архей ва протерозой акронларида кузатилмаган. Чунки бу вақтларда кенг континентал массивларнинг ўзи бўлмаган. Музликлар тоғларнинг чўққиларини қоплаб олган ва уларнинг тиллари тоғ этакларигача тушиб келган бўлиши мумкин.
Музлик ётқизиқлари билан бир қаторда метаморфизмга учраган органик қолдиқлар (сувўтлари) ҳам учрайди. Қадимий океанларда оддий ўсимликларнинг ривожланганлиги тўғрисида ер шарининг муайян зоналарида кузатилган илиқ иқлим ҳам билвосита далолат беради. Эҳтимол, илиқ иқлим минтақаси Тетис океанининг соҳиллари бўйлаб жойлашган.
Органик дунёнинг пайдо бўлиши. Ерда ҳаёт тахминан 3500 млн. йил олдин пайдо бўлган. Дастлаб оксил моддаларнинг томчиларидан тузилган эобионтлар пайдо бўлган. Кейинги йирик қадам бўлиб ҳужайрасида ядроси бўлмаган, прокариот деб аталувчи бактериялар ва кўк-яшил сувўтларининг вужудга келиши бўлган. Ушбу сувўтларининг пайдо бўлиши билан фотосинтез жараёни – қуёш энергияси таъсирида сув ва карбонат ангидрит газидан органик моддаларнинг синтези бошланган. Фотосинтез натижасида атмосферада эркин кислород тўплана бошлаган, Ердаги органик моддаларнинг умумий миқдори кескин ошиб борган. Бу жараёнларнинг ривожланиши Ерда ҳаётнинг эволюциясидаги муҳим давр ҳисобланади. Аста-секин ҳужайрасида ҳақиқий ядроси бўлган организмлар – эукариотлар вужудга келган. Анча кейин оддий эукариотларнинг ўсимлик ва ҳайвонларга ажралиши содир бўлган, кейинчалик турли вазифаларни бажарувчи ва тузилиши бўйича бир-биридан кескин фарқ қилувчи кўп ҳужайрали организмлар вужудга келган.
Юқори босим ва ҳарорат тоғ жинсларидаги барча қадимий ҳаёт изларини ўчириб, бирламчи қўринишини кучли ўзгартириб юборган. Шунинг учун ҳам қадимги ҳайвонот ва наботот оламини ўрганиш катта қийинчиликлар туғдиради. Аммо кейинги вақтларда замонавий асбоблар ёрдамида Ердаги илк организмларнинг хусусиятлари бўйича баъзи нарсалар аниқланди.
Сувўтлари ва бактерияларнинг тоғ жинсларидаги изотоп ёши 2,7-3,1 млрд. йил бўлган бундай қолдиқлари Шимолий Америка, Марказий Африка ва Австралиядаги кремнийли ва темирли сланецларда топилган. Бу топилмалар архей акронининг бошларида кимёвий эволюциянинг якунланганлиги ва биологик эволюциянинг бошланганлигидан далолат беради. Бунинг тасдиғи бўлиб Германия, Дания ва Швеция олимларининг Исландиядаги иссиқ олтингугуртли булоқларда илгари фанга номаълум бўлган иссиқбардош бактерияларни топганлиги саналади. Бундай организмлар қайноқ сувда ҳам бемолол яшашади, олтингугуртдан кундалик озуқа сифатида фойдаланади. Яна бир шов-шувли кашфиёт бўлиб Тинч океанининг Шарқий Тинч океани тизмасида (21° ш.к.) иссиқ булоқларнинг топилганлиги ҳисобланади. Булар «қора гейзерлар» ёки «қора чекувчилар» номини олган. Бундай булоқлар чиқадиган жойда босим 25 МПа, ҳарорат эса 350°С дан ортиқ. Шундай шароитларда ҳам иссиқбардош бактериялар топилган. Шу туфайли олимлар Ерда 4 млрд йил илгари яшаган реликт бактериялар топилганлигини эътироф этишади.
Архейда дастлабки пайдо бўлган организмлар турли озуқа шаклларига кўниккан. Баъзи организмлар фотосинтез жараёнларида сув, карбонат ангидрит ва анорганик тузлардан озуқа моддаларини ўзлаштиришган (автотрофлар); бошқалари ё автотрофлар ҳисобига (гетеротрофлар) яшаган ёки парчаланган органик қолдиқлар билан озиқланган (сапрофаглар). Органик дунё ҳайвонлар ва ўсимликлар салтанатларига бўлинган.
Протерозойда, эҳтимол, дастлабки кўп ҳужайрали организмлар пайдо бўлган. Булар вазифаси аниқ ажралмаган тўқимали турлар бўлган. Уларга, хусусан, булутлар туркумининг вакиллари – ҳавза тубида ёпишиб ҳаёт кечирувчи сув организмлари киради. Булутларнинг шакли турлича бўлган: цилиндр, кубок, бокал, шарни эслатган. Бу ҳайвонларнинг юмшоқ танасида спикулалардан иборат органик ёки минерал скелети бўлган. Булутларнинг вакиллари ҳозиргача сайёрамизнинг денгиз ва океанларида яшайди, аммо дастлабки оддий булутлар азалда қирилиб кетган ва бизгача тошқотган ҳолда етиб келган.
Булутлардан бирмунча кейин қоринбўшлиқлилар туркумининг вакиллари пайдо бўлади. Уларда тўқималар ва органлар алоҳида вазифаларни бажарган. Қоринбўшлиқлиларнинг вакиллари, булутлар сингари, денгиз ва океанларда ҳозиргача яшаб келмоқда, ҳатто чучук сувли ҳавзаларда ҳам кенг тарқалган. Уларнинг орасида бизга яхши таниш бўлган маржонлар, медузалар ва гидраларни кўрсатиш мумкин.
Архей ва эрта протерозой ўсимликларидан кўкяшил сувўтлари фаол ривожланади. Бу сувўтларининг юпқа концентрик қатламли шарсимон, замбуруғсимон ва устунсимон шакллардаги оҳакли таналари (строматолитлар) протерозой жинсларида кўп учрайди. Айнан шу кўкяшил сувўтларини Ердаги органик ҳаётнинг дастлабки вакили деб ҳисоблашади.

Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish