Кўринмас – (беркитилган) база
– бунда заготовка базаси
кўзда тутилган юза, ўқ ёки нуқта кўринишида бўлади.
Аниқ (аён) база
– бунда заготовкани база реал текислик
белгиланган нуқта ёки белгилар кесишган нуқта кўринишида бўлади.
2.2. Базаларни доимийлик ва қўшилиш тамойиллари
Деталларга механик ишлов бериш усуллари билан тайёрлашда
юқори аниқликка эришиш учун уларнинг битта юзасини доимий
равишда ўрнатиш базаси сифатида фойдаланилса мақсадга мувофиқ
бўлади. Чунки ўрнатиш базаси алмашиши билан ишлов бериш
аниқлиги пасайди. Буни асосий сабаби хар бир ўрнатишда Деталнинг
юзаларини ўзаро жойлашувини ифодаловчи ўқлар силжиб қолади.
Табиийки, қатор амалларни бажаришда фақат битта юзадан ўрнатиш
базаси сифатида фойдаланиш мумкин эмас. Бунга сабаб детал
юзаларининг ўзаро жойлашиш тартиби, дастгохнинг технологик
имкониятлари ва кесувчи асбобларнинг тузилиши бўлади.
Базаларнинг
доимийлик
тамойили
деб
технологик
жараённинг барча амалларини бажаришда Деталнингнг битта
юзасидан ўрнатиш базаси сифатида фойдаланишга айтилади.
Агарда юқоридаги тамойилга амал қилиш қийин бўлса, у холда
ўрнатиш базаси сифатида бошқа юзаларга нисбатан аниқ ўлчам билан
белгиланувчи хизмат вазифасига бевосита таoсир этувчи юза олинади.
18
Худди шунингдек, битта юза турли хил база вазифасини
бажара оладиган қилиб танлаб олиш керак, чунки бу хам Деталнинг
тайёрлашда юқори аниқликни таoминлайди.
Шу мақсадда битта юзани хам ўлчов, хам ўрнатиш базаси
сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Агарда бу
жуфтликка йиғиш базаси хам қўшилса янада юқори механик ишлов
бериш аниқлигига эришиш мумкин.
Худди шу ёндашиш базаларни қўшилиш тамойили деб
юритилади.
Ўлчов базасини ўрнатиш базаси сифатида фойдаланиш
тўғрисидаги қарор Деталнинг қайси ўлчами аниқ таoминланиши ва
қайси юзани ўлчов боши сифатида қабул қилиш кераклигига боғлиқ
бўлади.
Масалан, 2.1,а-расмда кўрсатилган холат учун Х ўлчам аниқ
таoминланиши керак, бу ўлчам учун ўлчов боши А-А юза. Ушбу юза
бир вақтда хам ўлчов хам ўрнатиш базаси бўлиб хизмат қилади. 1,б-
расмда Y ўлчам аниқ таoминланиши керак, унинг учун ўлчов боши
юза Б-Б, қайсики Б-Б юза шу холат учун ўлчов базаси, А-А юза эса
ўрнатиш базасидир. Бундан кўриниб турибдики, иккинчи мисолда
базаларни қўшилиш тамойили амал қилмайди.
Щлчаш базаси
Щрнатиш
базаси
Щрнатиш ва
щлчаш базаси
Щлчаш базаси
Щрнатиш
базаси
Щрнатиш ва
щлчаш базаси
2.1-расм. Ўрнатиш ва ўлчаш базалари
Базаларнинг ўлчамлари деталнинг ишончли, мустахкам
махкамлаш учун, натижада ишлов бериш жараёнида ўз холатини
ўзгартирмаслиги учун етарли бўлиши керак. Базавий юза қисиш
(махкамлаш) кучлари таoсирида деформацияланмайдиган бўлиши ва
имконияти борича кесиш ва қисиш кучларини бир ўйналишда қабул
қилиб, ишлов берилаётган юзага яқин жойлашган бўлиши керак.
19
Do'stlaringiz bilan baham: |