Машғулот №1



Download 0,59 Mb.
bet18/61
Sana21.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#59299
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   61
Bog'liq
BKP uzb

МАШҒУЛОТ №5


Мавзу: Беморлар транспортировкаси. Ҳар хил касалликларда беморларни транспортировкаси қоидалари. Кўкрак, эрта ва мактаб олдингидаврдан олдинги давр ёшидаги ва оғир болаларни транспортировка қилиш хусусиятлари. Ётоқ яраларни профилактикаси ва даволаш, и лечение пролежней, гигиеник ва даволовчи ванналарини ўтказиш техникаси. Катта ёшдаги бемор болаларни хожатга чиқишида ёрдамлашиш.

Қайси усулда беморни ташишни шифокор хал қилади. Беморни аҳволи оғир бўлмаса уни ҳамшира ёки санитарка бўлимга кузатиб боради. Оғир беморларни носилкада ёки махсус ғилдиракли носилкада ташилади. Агар булар бўлмаса бир киши кўтариб ёки суяб боради, бунда бемор олиб борувчини елкасидан ушлаб боради. Икки киши бўлганда эса биттаси оёғи ва думбасидан, иккинчиси эса орқаси ва бошидан кўтаради. Агар уч киши бўлса, бири оёғидан , иккинчиси бели ва қисман орқасидан, учинчиси эса орқаси ва бошидан кўтариб боради. Агар лифт бўлмаса, оғир беморларни носилкада кўтарилади, бунда беморни боши олди томонда бўлиб, оёқ турган қисми бироз кўтарилган холда бўлади. Оғир беморларни носилкада ўрнига, озор бермасдан эхтиётлик билан олиб ётқизилади. Бунда носилкани оёқ қисми каровотни бош қисмига қўйилади, агар жой тор бўлса носилка каровотга ёнма- ён қўйилиб, тиббиёт ходимлари замбил билан кароватни ўртасида бемор томонга қараб туришлари керак.


Тиббиёт ҳамширасининг иш жойи у хизмат кўрсатадиган палатага яқин жойда жойлашган бўлиши керак.Одатда у палаталар ўртасида коридорда жойлашган бўлади.Тиббиёт ҳамширасининг пости беморга тегишлича хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган хамма нарсалар билан жиҳозланиши лозим.У ерда дорилар ва медицина асбоблари учун шкаф,касаллик тарихини сақлаш учун ғаладони бўлган стол, телефон ва столга қўйиладиган лампа бўлиши керак.
Шифокор кўрсатмаларини аниқ бажариш, беморларнинг куч – қувватини сақлаш ва тиклашга, тортаётган азобини енгиллаштиришга имкон берадиган барча тадбирларни ўтқазиш, барча органларнинг функциялари устидан кузатиб бориш, заифлашган организмни юз бериш эҳтимоли бўлган, асоратлардан ҳимоя қилиш, беморга сезгир ва меҳрибон бўлиш – хар бир тиббиёт ҳамширасининг вазифаси.


Ётоқ ярани даволаш ва профилактикаси.

Ётоқ яра тананинг маълум бир қисми доимий босим остида бўлиб, шу ерда қон айланишиннг бузилиши натижасида ривожланувчи терининг ярали некротик зарарланиши хисобланади.Оғир касалланган болалар бир жойда қимирламасдан ётганликлари сабабли ётоқ яра юзага келади. Бу яралар олдин терининг юза қисмида, кейин эса ичкарига тарқалади ва ярали- некротик жараён вужудга келади.
Пайдо бўлиш соҳалари: бўйин- энса соҳаси, думғаза, товон, кафт.
Профилактикаси:

-Кунига бир неча марта беморнинг холатини ўзгартиш .


-Беморнинг ўрин, чойшабини тозалигига эътибор бериш ва уни тузатиб туриш.
-Бемор кийимларининг тозалигига эътибор бериш ва уларни тўғрилаб туриш.
-Думғаза остига шиширилган резинали чамбарак қўйиш.
-Босилган жойларни ароқ ёки камфор спиртида , одекалон ёки уксус билан (300мл сувга 1ош қошиқ) артиш.
-Терининг гиперемиясида уни қуруқ сочиқ билан артиш.
Даволаш:

1.Тери мацерациясида совуқ сув ва совун билан ювилади, спирт билан артилади ва присипка сепилади.


2. Шарчалар хосил бўлса унда бриллиант яшилининг спиртли эритмаси билан артилиб қуруқ бойлам қўйилади.
3.Некроз бўлганда эса некроз соҳасини ювиб ташлаб, унга тозаланган (1%ли калий перманганат эритмасида) салфетка қўйилади ва салфетка кунига 3-4 марта алмаштирилади. Ярани нобуд бўлган хужайралардан тозалаш учун у ерга Вишневский ёки антибактериал мазлари билан боғлам қўйилади.Зарурат бўлганда хирургак йўл билан кесиб олиб ташланади.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish