ТИРНОҚЛАР ПАРВАРИШИ.
Терини парваришлашда тирноққа алоҳида эътибор бериш керак. Одатда боланинг тирноғи ҳафтада бир икки марта олинади. Тирноқ олишда кичкина қайчидан фойдаланилади. Тирноқни шундай олиш керакки, бунда тери жараҳотланмасин. Агар тирноқ касалхонада ёки болалар муассасаларида олинадиган бўлса, бунда хар тирноқ олингандан сўнг қайчини, спирт ёки 0,5%ли хлорамин эритмасига ҳўлланган пахта билан артиб дизинфекцияланади.Катта ёшдаги беморларни тирноғиниолишгда ҳамшира аввал қўлини яхшилаб ювиб,иллиқ сувли идишга суюқ совун қўшиб,беморнинг қўлини 2 дақиқага ушлаб турилади.Сўнг тирноқларни 1- 2 мм қолдириб олинади. Оёқ тирноқларини жуда калта олманг, чунки тери шикастланиши мумкин.Тирноқлар ҳар доим кўндаланг олинади.
КЎЗ ПАРВАРИШИ
Беморларни кўзини парвариш қилиш тиббиёт ҳамширасидан айниқса катта эътибор талаб қилади. Киприклар ёпишиб қолгандагина кўзни ювиш зарур.Кўзлар фурацилин,калий пермаганатнинг илиқ эритмаситда ҳўлланган стерил дока тампон билан кўзни ташқи бурчагидан ичкарига томон қилинадиган ҳаракат билан ювилади. Бунда ифлос кўз ёш халтаси орқали чиқиб кетади.
ҚУЛОҚ ВА БУРУН ПАРВАРИШИ.
Қулоқлар ҳам худди кўз каби ишлатилган эритмалар ёрдамида ювилади., Узоқ муддатга ётган беморларда қулоғини ҳамшира вақти -вақти билан тозалаб туриши керак.Дастлаб қўлни ювиб, қулоққа бир неча томчи 3% водород пероксиди томизилади, сўнгра йиғилиб қолган кир пахта пилик билан айланма ҳаракат ёрдамида чиқарилади. Кир кўп бўлганда қулоқни шприц ёрдамида ювилади. Бурун парвариши алоҳида аҳамиятга эга. Бурун йўлларини тозалаш учун беморни бошини орқага эгиб,бурун йўлларига вазелин мойига ботирилган пилик ёрдамида айланма ҳаракат қилиб артилади.Бу муолажа ниҳоятда оддий, лекин эътибор ва сабр- тоқатли бўлишни талаб этади.
Болалар табиий эҳтиёжларини қондирищда уларга ёрдам бериш.
Боланинг 6 ойлик давридан кейин табиий эҳтиёжини қондириш учун тувакка ўтиришни ўргатишдан бошлаш керак. Ҳар бир болага уйда ва болалар боғчасида ёки шифохонада унинг ўзига алоҳида тувак бўлиши керак. Бундай туваклар белгиланган бўлиб, белгилар бола каравоти номерига мос келиши керак.
Болани тувакка ўтқазишдан олдин уни иситиш учун иссиқ сув билан чайиш керак. Бола сийгандан ва ичи келгандан кейин ҳамшира ёки тарбиячи тувакнинг ичидагига қараб, уни баҳолаши керак. Чунки сийдик ва нажаснинг ранги, хиди ва консистенцияси ўзгариши мумкин.Болада юқимли касаллик бўлиши мумкин. Нажас ва сийдик юқумли касаллика хос хусусияти бўлганлигидан шубхалаганда тувак ичидаги нарса билан дезинфекция қилувчи эритма билан ивитиш, яъни 10-20% хлорли охак ёки 3%-хлорамин эритмасида бир соатгача ушлаб турилади, кейин канализацияга тўкиб юбориш мумкин.
Тувакларни яхшилаб иссиқ сувда «гигиена» ёки «лотос» порошоклари билан ювиб, 0,5%-хлор, оҳак эритмасига 1 соатга ивитилгандан кейин, оқаётган сувда чайилади ва хожатхонада токчаларда сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |