Машғулот №1



Download 0,59 Mb.
bet13/61
Sana21.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#59299
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   61
Bog'liq
BKP uzb

Дезинфекция турлари.
1.Кундалик дезинфекция- бемор аниқланган хонада ўтқазилади. Касал атрофларини, ўринларини, идиш- товоқларни у неча кун ётса, шунча кун дезинфекция қилиниб, хасталикни тарқалишига йўл қўйилмайди. Беморни ишлатган нарсаларини, кийимини, сийдигини, ахлатини зарарсизлантирилади. Бинони ичини дезинфекция қилувчи эритмалар ёрдамида хўллаб артилади.
2.Якунловчи дезинфекция -юқумли касал бўлган хонадонда, бемор касалхонага ёки бошқа ерга ўтказилгандан кейин ёки ўлгандан кейин 12 соат ичида ўтқазилади.
3.Профилактик дезинфекция-юқумли касал бўлса, бўлмаса, юқумли касаллик чиқмаслиги учун ўтқазилади. Масалан: хар куни деразани очиб хонани шамоллатиш, кўпчилик кириб чиқадиган жойларни профилактик даволовчи муассаса биноларини ичини 0,5% хлор охаги эритмаси билан артиб чиқиш, овқат ейишдан олдин қўлни ювиш, сувни қайнатиб ёки хлорлаб сўнг ичиш ва бошқалар.
Беморни кўрпа тўшаги.
Беморлар хонаси, каровотлари билан, бўлимнинг энг асосий тузилиш бирлиги ҳисобланади. Қабул қилинган қоидага мувофиқ ҳар бир каровотга 6,5- 7,5м2 полни сатхи тўғри келиши керак. Ойнани полни сатхига бўлган нисбати 1:6 бўлиши керак.
Каравотлар никелланган ёки ёғли бўёқлар билан бўялган бўлиши керак. Бунда уларни дезинфекция қилиш осон бўлади. Каравотни шундай қўйиш керакки, унга хар томондан бориш осон бўлсин. Каравотлар ораси 1,5м бўлиши керак. Бош қисми девор томонда бўлиши керак. Каравотнинг сим тўри яхши таранг тортилган бўлиб, текис бўлиши керак. Мисол учун, беморларни умуртқаси хасталанган бўлса, сим тўр ўрнига текис тахта алмаштирилади. Сим тўр ёки тахта устига пахта тиқилган тўшак солинади. Болаларга эса айниқса у кичик ёшда бўлса, тўшакни отни думидан ёки денгиз ўтидан, паролондан қилинади. Болаларга ёки оғир беморларга, агар у сийдигини, ахлатини тутолмаса тўшак кенглигида клёнка солиб уни устига чойшаб солинади. Албатта, чойшаб йиғилиб қолмаслигини кузатиб туриш керак. Ёш болалар ёстиғини пахтадан ёки паролондан қилиш маъқул, катта ёшдаги болаларга ва катталарга эса қуш патидан ёки укпардан қилинади. Беморларга албатта одеял ва чойшаб берилади. Вақти – вақти билан тўшаклар, ястиқлар, одеяллар, айниқса ёш болаларники шамоллатиб турилиши керак.
Беморни кўргани келувчиларни бемор каравоти устига ўтириши ман этилади. Оғир беморларни ўрни, кийимлари ҳар сафар овқатлангандан кейин бошқатдан, нон ушоқларни қоқиб тўғрилаб қўйилади.
Каравот ёнида тумбочкалар туриши керак, унда беморлар шахсий гигиенага тегишли нарсаларни, ўйинчоқларни, ўзини кийимини сақлайди. Тиббиёт ҳамшираси тумбочкага овқат қўймасликни назорат қилиб туриши керак.
Бемор касалхонадан тузалиб чиққандан кейин унинг кийим кечаклари ювиш учун кирхонага топширилади, тўшак ва ёстиқлар қуритилади, лозим бўлса махсус камерада сан.эпид.станцияда дезинфекция қилинади.
Ҳар 7 – 10 кунда беморлар чўмилтирилиб устки ва ички кийимлар, чойшаблар, ёстиқларни жилди алмаштирилади. Болаларни, оғир беморларни кийим кечаги ифлос бўлди дегунча, агар лозим бўлса кунда бир неча маротаба алмаштирилади.
Кийим – кечак агар ўрнида алмаштирилса, яхшиси беморни кушеткага ётқизиб сўнг алмаштириш керак. Агар беморни ахволи жуда оғир бўлса кийим – кечак уни ётган жойида алмаштирилади, чойшабни алмаштириш учун беморни каравот четига оҳиста суриб бўш томонида чойшабни бинтга ўхшатиб бемор танасигача ўраб,ўрнига янгисини солиб, текислаб секин – аста уни устига беморни айлантириб ётқизилади ва кир чойшабни олиб ташлаб тозасини силиқлаб ҳар томонга тортиб қўйилади, эски чойшабни фақат узунасига эмас, энига ҳам йиғиш мумкин. Бунда чойшаб оёқ қисмидан белга қараб ва бош томондан белга қараб ўриб, кейин беморни белидан бир оз кўтариб эски чойшаб олинади ва ўрнига шундай ўралган тоза чойшабни қўйиб, кейин икки томонга олдин оёғини кўтариб, сўнг юқори қисмидан танасини кўтариб ёзилади. Қачонки бемор тоза чойшабга ётгандан кейин уни тортиб силлиқ қилиб, икки томонига тўшак тагларига қистириб қўйилади.
Беморни албатта кўйлагини алмаштириш керак. Оғир касалларни кўйлагини ечиш учун, табобат ҳамшираси, беморни орқасига қўлини юбориб кўйлагини кўтариб олдин бир қўлидан кейин иккинчи қўлидан ечиб олади. Агар бир қўли касал бўлса, унда олдин соғ қўлидан, сўнг хаста қўлидан кейин бошидан ечиб олинади. Кўйлакни кийгизишда олдин бемор касал қўлига сўнг соғлом қўлига ундан кейин бошидан кийгизиб орқасидан тортиб белига, сўнг думбасига, сўнг сонларига тушириб текисланади ва букилган жойларни тўғрилаб қўйилади.
Бўлимда бир кеча кундузи етарли кийим – кечак бўлиши керак. Ифлос кийим кечакларни қуритиб яна беморга кийгизиш ман этилади. Ифлос кийим – кечаклар йиғилиб пластмассадан бўлган қопқоқли бакларга ёки клеёнкадан бўлган қопларга солиниб бемор хонасидан олиб чиқилади ва ифлос кийимлар турадиган хонада биксларда ёки докаларга ўраб сақланади. Катта шифохоналарда йиғилган ифлос кийим – кечакларга махсус ажратилган подволдаги хонага, фартук кийиб, кийим – кечакларни ажратиб, марказлаштирилган корхонага ўтқазилади, у ерда бу нарсалар пахта толасидан бўлган қопларга солиниб кир ювиш хонасига юборилади ва у ердан тоза дазмолланган кийим – кечаклар олинади.
Кийим – кечаклар алмаштирилгандан кейин, хоналар поли ва атрофдаги нарсалар 0,5 хлорамин эритмаси билан латталарни ҳўллаб артилади. Бундан ташқари ҳар куни кичик табобат ҳамшираси навбат алмашишдан олдин ифлос кийим- кечакларни санаб, хўжалик ҳамширасига топширади ва тозасини олади.
Тоза кийим – кечаклар бўлимда махсус ажратилган хонада, шкафларда ёки тахтадан қилинган токчаларда сақланади. Токчаларда кийим – кечаклар, чойшаблар, ёстиқ жилдлари, одеяллар ва ёстиқлар алоҳида тахланади. Кийим – кечакларни сақланишига ва гигиеник холатда туришига хўжалик ҳамшираси жавоб беради. Ҳар куни хўжалик ҳамшираси бир кеча кундузга етарли кийим –кечакни кичик табобат ҳамширасига беради. Бу буюмлар махсус қулфланадиган шкафларда бўлимда сақланади.



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish