Сочни парваришлаш.
Ўғил болалар сочини калта қилиб бир ойдан кечиктирмай олдириб турилади. Сочини узун қилиб ўстирадиган қиз бола учун албатта ҳар куни сочини яхшилаб тараш учун шахсий тароқ керак. Сочни тараётганда ва ювганда болага ёқмайдиган сезги пайдо бўлмаслиги керак. Эмадиган бола бошида қазғоқ пайдо бўлиб (сарғиш ёғсимон ҳолда) йиғилиб қолиши мумкин. Бунда чўмилтиришдан 1-2 соат аввал бошга қалин қилиб ўсимлик ёғи суриб рўмол билан боғлаб қўйилади. Чўмилтиришдан олдин зич майда тишли тароқ билан тараш керак. Бошни ювганда совун боланинг юзига тушмаслигини кузатиб бориш керак Бунинг учун боланинг бошини орқага энгаштириб оқиб турган сувда совунни ювиб тушириш керак Бошни ювгандан сўнг сочни ҳўл холида тараш яхшироқ, чунки соч кам чигал бўлиб тараганда бола оғриқ сезмайди. Беморлар бошини ҳар 7 10 кунда ювиб туришлари керак.Ўринда узоқ ётадиган ва гигеник тартибда риоя қилмайдиган беморлар сочи кир бўлишдан ташқари ,уларда сирка ва битлар пайдо бўлиши мумкин.Шунинг учун тиббиёт ҳамшираси беморларни бошини қараб туриши керак.Тура олмайдиган беморлар сочи ётган ҳолида ювиб қўйилади.Бунда тоғорача каравотнинг бош томонига қўйилади,бемор бошини бўйни сатҳидан орқага ташлайди ва таглик қўйилади.Бошни яхшилаб совунлаб ювилади ва чайилади. Қуригунча артилиб тараб қўйилади.
Тишлар парвариши. Оғиз бўшлиғини парваришлаш мунтазам ва маълум вақтда бўлиши керак. Тишларни мунтазам тозалаш - оғиз бўшлиғининг муҳим гигиеник усулидир.Тишларни тозалашда тиш чўткасидан ва тозалаш учун ишлатиладиган моддалардан (тиш пастаси ёки порошоги) фойдаланилади. Болани 2-3 ёшлигидан бошлаб тишларни тозалашга ўргатиш керак.
Боланинг шахсий тиш чўткаси бўлиши керак.Тишни тозалагандан кейин тиш чўткасини тоза сақлаш учун уни совунлаб, сувда чайиб кейинги тиш тозалашгача оғзи берк стаканда сақлаш керак. Бола тиш тозалашни янги бошлаганда тишни юмшоқ чўтка билан тозалаши керак.
Болалар учун тиш чўткаси бошини узунлиги 18-25 мм, эни 7,5-11 мм бўлгани яхши. Тиш чўткаси қилларининг баландлиги 10-12 мм бўлиши лозим. Янги тиш чўткасини ишлатишдан аввал қайноқ сув билан ювилади. Тишларни кунда икки марта 2-3 минутдан тозалаш керак, акс ҳолда оғиз бўшлиғининг овқат қолдиқларидан тозаланиши етарли бўлмай,қолдиқ овқат заррачаларининг айниши таъсирида тишнинг эмал қаватини емиради. Эрталаб тиш нонуштадан олдин , кечқурун эса охирги овқатланишдан кейин тозаланади .
Тишларни тозалаш методи тик, ётиқ, айланма ҳаракатлардан иборат бўлиб, юқори жағни юқоридан пастга, паст жағни эса пастдан юқорига спиралсимон ҳаракат билан тозаланади.
Тишни кўндалангига тозалаш тавсия этилмайди, чунки бунда тишнинг милк яқинидаги эмали тезроқ кўчиши ва тиш нервлари сезгир бўлиб қолишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |