Машғулот №1



Download 0,59 Mb.
bet58/61
Sana21.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#59299
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
BKP uzb

1.экссудатив диатез
2.бичилиш
3.иссиқлик тошиши
4.терининг йирингли касалликлари
Экссудатив диатез тери ва шиллиқ пардаларнинг жарохатланиши қазғок, бичилиш, қуруқ ва ҳўл экзема, уртикар тошма, нейродермит ва бошқалар билан кечади.
Экссудатив диатезни асосий сабаблари нотўғри овқатланиш, цитрус меваларни кўп истеъмол қилиш,шоколад ва ширинликларни пала - партиш ейиш натижасида келиб чиқади.Эксудатив диатез билан оғриган болани парваришида шуни эсда тутиш керакки, касални кучайтирувчи махсулотлар тузли ва ширинликларни бериш мумкин эмас.
Шу жумладан апельсин, мандарин, помидор, қулупнай, узум шарбатлари ман қилинади. Олма, олхўри, қора смородина, лавлаги шарбатини бериш мақсадга муовиқдир.Эҳтиётлик билан лимонли ва сабзили шарбатлар берилади.Киселлар, сут ва сутли бўтқалар, гўштли шўрвалар, мол ва қўй гўшти, тузланган колбаса махсулотлари мумкин эмас.
Қатиқ, сабзавот шўрвалари, карамли ва лавлагили пюрелар, сабзавотли бўтқалар(гречкали, буғдойли, перловкали) , олхўри, ўрик, смородиналар, маймунжон пюрелар берилиши тавсия этилади. Осон ўзлаштирилувчи углеводлар (шакар, коньфетлар, ширинликлар)ни секин камайтириш ёки бутунлай чеклаш керак.
Агар сунъий ва аралаш овқатлантириладиган болаларда сигир сутига ўта сезувчанлик юқори бўлса уларга ферментатив йўл билан ивитилган сут махсулотлари кефир, биолакт, лактозасиз сут аралашмалари « НАН», « АЛЛ- 110» берилади. Улар таркибидаги оқсил ва ёғ кислоталари осон ўзлаштирилади.
Экссудатив диатез билан оғриган болаларни парвариш қилишда гигиена алохида ўрин тутади. Бемор болани калий перманганатнинг сувдаги эритмасида, совунсиз чўмилтирилади. Хар бир пешобдан сўнг болани тахорат қилдирилади. Болани кийимини ювиш учун болаларга мўлжалланган совун ишлатилади. Экссудатив диатезда болаларга яна шифобахш ванналар хам тавсия этилади.Улар умумий ва махалий ванна тариқасида қабул қилинади.Буларга крахмал, кепак, сода, ромашка дамламаси, сачратқи билан қилинадиган ванналар мисол бўла олади. Аллергик холатларда болада кўпинча қичишиш кузатилади.

Болани қичимадан сақлаш учун, унга қўлқопчалар, узун енгли тикилган кўйлакчалар кийгизилади. Терини турли хил эритмалар билан артилади. Спиртли, салицил кислотали ва х.к.з. Бунда ҳамшира пахтали ёки докали тампонни дори эритмасида намлаб, озгина сиқиб беморнинг танасини енгил харакатлар билан артади, эмизикли болаларни эса секин сийпалаб артади.
Бичилиш
( Тери гиперемияси ва мацерацияси) экссудатив диатезда пайдо бўлади. Болаларни эркин кийинтирш керак, унинг кўйлаклари сунъий матодан бўлмаслиги лозим. Терининг бичилишга мойил бўлган жойларига , бўйин терисидаги қатламга, қўлтик ости, бутларининг орасига тез- тез стерилланган ўсимлик ёғи ёки болалар креми суртиб турилиши керак. Сувланиб турган жойларини секин-аста соллюкс лампасида қуритилади. Инфекция тушмаслиги учун метил кўкининг 5 % ли сувдаги эритмаси ёки 1% ли бриллиант кўкиининг спиртли эритмаси билан артилади.
Эрозия пайдо бўлганда терига ихтиол, линимент балзамлари ишлатилади.
Иссиқлик.
Иссиқлик тошиши чақалоқлар терисини нотўғри парвариш қилиш ва терлаш оқибатида пайдо бўлади. Буни олдини олиш учун болалар кийими доимо ташқи мухит температурсига мос бўлиши керак. Хона харорати эса 22 С бўлиши керак. Иссиқлик пайдо бўлса терини 2% ли бор кислотаси билан артилади, калий пермаганатнинг 5% ли эритмасида ванна килинади. Иссиқлик кўпайиб кетса чақалоқларда пиодермия ривожланади.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish