Рентгенга тайёрлаш.
Сийдик ҳосил қилувчи ва сийдик чиқарув аъзоларини текширувчи асосий рентгенологик текширувлардан эксретор( ажратувчи) урография ва цистография ҳисобланади.Текширув ўтказишдан аввал болани унга тайёрлашга эьтибор бериш мухим ўрин тутади. Биринчи ўринда ичакни ахлатдан тозалаш ва газдан бўшатиш керак. Шу мақсадда текширувга 2 кун қолганда нон, картошка, сут, карам истеъмол килиш тақиқланади. Текширувдан бир кун олдин ёки 2 соат аввал беморга тозаловчи клизма қилинади. Текширувдан аввал бемор албатта сийиб олиши керак. Текширувга бир кун қолганда унинг организмини контраст( йод тутувчи) моддаларга таъсирини текшириш лозим.
Кичик ёшдаги болаларни тайёрлаш қийинрок. Пархез, тозаловчи клизма ва х.к лар болада йиғи , бақириқ келтириб чиқаради, оқибатда у кўп ҳаво ютади. Шуни хисобга олиш керакки метеоризм холсизланган ва безовта болаларда учрайди.
Жуда хам безовталанган болаларни текшириш учун наркоз билан қилинади, эрталаб бола овқатланмайди, текширувга 45 дақиқа қолганида «антигистаминли тайёрлов» ўтқазилади, ( вена ичига супрастин ёки пипольфен юборилади.). Бу вена ичига контраст моддалар юборганда пайдо бўладиган асоратларни олдини олади.
Машғулот № 14
Мавзу: Юрак қон томир касалликларида бемор болаларни назорат қилиш ва парваришлаш. Юрак қон томир касалликларида бемор болаларга парвариш ўтказиш қоидалари. Қон босимни ўлчаш, пульс, нафас, юрак ўришини санаш техникаси. Овқатланиш, сув ва туз қабул қилиш тартиби. Юрак - қон томир тизими касалликларида ҳаракат қилиш тартибини бажарилишини назорат қилиш хусусиятлари.
Юрак қон-томир тизими билан оғриган беморларнинг асосий шикоятлари, юракни тез тез уриши, юрак санчиғи, бош оғриги, бош айланиши, хушини йўқотиш, шишлар пайдо бўлиши,нафас қисиши, иштҳасизлик ва жисмоний ривожланишдан орқада қолиш ва бошқалар.
Юрак- қон томир касалликлари билан оғриган беморларни парвариш қилишнинг асосий мақсади юрак ишини енгиллаштишдан иборат.Қон айланиш касалликлари билан оғриган беморларни парваришини ҳамшира амалга оширади. У беморнинг умумий холатига алоҳида эътибор бериш лозим. Масалан: терини рангини ўзгаришига, оёқ-қўлларининг музлаши, пулсь тезлиги ва характерига, нафас олишига, артериал босимининг ўзгаришига, пешоб чикаришни ўзгаришига ва хаказо.
Узоқ ўринда ётиш ётоқ яраларни пайдо бўлишига олиб келади,шунинг учун терини парвариш килиш лозим
Хар куни терини камфор спирти билан, одеколонда артиш, ўринларни тўғрилаш ва тозалаш керак.
Палатада ва коридорда тинчлик бўлиши лозим, юрак касалликларида кислород етишмаганлиги сабабли хонани тез тез шамоллатиб турилади.
Ҳамшира ўринда ётиш тартибига риоя қилинаётганлигини кузатиб бориши керак, беморни текшириш хоналарига олиб борилишини, боланинг умумий аҳволини, (иштаҳа, пешоб, харорат) пульс ва нафас тезлигини кузатиши лозим.
Болалар шифохоналарида юрак патологияларида қуйидаги ҳаракат режими белгиланган.
Ҳаракат тартиби.
1”а” -Қатъий ётиш тартиби, қон айланиш аъзоларининг оғир босқичида бўлган беморларга белгиланади. Бунда беморга кўрсатиладиган муолажалар фақат ўринда амалга оширилади.Унга кўпроқ эътибор қаратиш учун кароватига қизил айлана осиб қўйилади. Касални ўринда қулай қилиб ётқизилади. Агар болада хансираш белгилари бўлса уни ярим ўтқазилган холатига келтириш мумкин.
1”б”-чекланган ҳаракат тартиби. Бемор кароватида ўтиришга рухсат берилади. Хожат эса кароват олдида. Пешов эса полда кароват ёнида махсус идишга(тувакча) га қилишга рухсат этилади. Болаларни овқатлантириш хам кароватда амалга оширилади.
Касалнинг аҳволи яхши бўлиши билан унинг ҳаракат режими ҳам секин- аста кенгайтирилиб борилади, яъни ярим чекланган 2- ҳаракат тартибига ўтқазилади.Бу тартибда беморга ошхонада овқатланишга , хожатхонага мустақил боришга, вақти- вақти билан сайр килишга рухсат берилади.
Юрак -қон тизими билан оғриган беморларни овқатлантириш.
Юрак-қон тизими билан касалланган беморларни овқати сифатли, витаминларга айниқса С ва В группасига кирувчи витаминларга бой бўлиши керак.Ҳамшира кундалик ичилган сув ва чиқарилган сийдик миқдорини аниқлаб боради,( суткалик дуарез) шу орқали беморнинг шишиш динамикаси аниқланади. Ичиладиган суюқлик таркибига суюқ овқатлар киритилади,хар кунги сийдикни бир идишга йиғиб ўлчанади.
Юрак-қон томир тизими касалликларида 10 таомнома берилади. Ош тузи,суюқликлар, хайвон тузлари чегараланади.Овқатлар таркибида сийдик хайдовчи махсулотларни ишлатиш, ичиладиган суюқлик, ош тузи баъзан эса оқсил ва ёғли махсулотларнинг хам камайтириш йўли билан кундалик овқатланиш рационлари тузилади. Қиска вақтга беморга бериладиган овқат миқдори жуда хам чеклаб қўйилади. Кундалик рационни фақат олма, сузма , сут ва шунга ўхшаш маҳсулотлар ташкил этади. Оқсили кам бўлган кам калорияли маҳсулотларни фақат қисқа кунга берилади. Овқатни кунига кичик порцияларда 5-6 марта бериш керак. Охирги овқатланиш ётишдан аввал 3 соат олдин бўлиши керак. Овқат таркибига ёғсиз гўшт ва углеводи кўп бўлган махсулотлар киритилади( шакар, мураббо, кисел) мевалар, В-С витаминлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |