Машғулот №1



Download 0,59 Mb.
bet59/61
Sana21.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#59299
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
BKP uzb

Йирингли тошмалар .

Агар терида йирингли тошмалар пайдо бўлса хеч қачон қўл билан сиқиб, йирингини чиқариш ёки бирон нарса билан тешиш мумкин эмас. Акс холда бу тошмалар кўпайиб кетиб касални аҳволини оғирлаштириши мумкин.

Йирингли тошмаларни махаллий даволаш касалликни хусусиятига, унинг қай даражада тарқалганлигига қараб белгиланади. Терининг шикастланган ери атофидаги соғ жойларни 2% ли салицилбор ёки камфора спирти билан хўлланган тампонларни пинцет ёки ёғоч палкага ўраб артилади.


Йирингли соҳани, эрозияларни 1% ли анилин бўёғи эритмаси билан артилади ёки дезинфекцияловчи мазлар (1-2% ли симоб, винилин, оксикорт) суртилади. Йирингли яра тушганда эса 1% ли эритромицин ёки 5% ли полимиксин мазлари ишлатилади.
Яллиғланган инфилтьрат пайдо бўлса Вишневский мази билан ёғли малхам бойламларидан фойдаланилади. Бунинг учун тозаланган салфеткага
Вишневский мази сурилиб, уни шикастланган жойига қўйиб устидан пахта билан ёпилади. Пахтали қатлам дока қатламдан 2-3 см кенг ва узун бўлиши керак.Айрим холларда пахта устидан компресс қоғози қўйиб , сўнгра бинт билан махкамланади.
Псевдофурункулёз, абсцессда (тери гиперемияси, йирингли инфильтрат) тузларнинг гипертоник эритмалари ишлатилади. Бунинг учун тозаланган докали салфетка гипертоник эритмалар билан хўлланади. (5-10%ли ош тузи, 25%ли магний сульфат эритмалари). Салфеткалар терининг жарохатланган жойига қўйилади, устидан пахта билан ёпиб бинт билан боғланади.
Ётоқ ярани даволаш ва профилактикаси.

Ётоқ яра тананинг маълум бир қисми доимий босим остида бўлиб, шу ерда қон айланишиннг бузилиши натижасида ривожланувчи терининг ярали некротик зарарланиши хисобланади.Оғир касалланган болалар бир жойда қимирламасдан ётганликлари сабабли ётоқ яра юзага келади. Бу яралар олдин терининг юза қисмида, кейин эса ичкарига тарқалади ва ярали- некротик жараён вужудга келади.
Пайдо бўлиш соҳалари: бўйин- энса соҳаси, думғаза, товон, кафт.
Профилактикаси:
-Кунига бир неча марта беморнинг холатини ўзгартиш .
-Беморнинг ўрин, чойшабини тозалигига эътибор бериш ва уни тузатиб туриш.
-Бемор кийимларининг тозалигига эътибор бериш ва уларни тўғрилаб туриш.
-Думғаза остига шиширилган резинали чамбарак қўйиш.
-Босилган жойларни ароқ ёки камфор спиртида , одекалон ёки уксус билан (300мл сувга 1ош қошиқ) артиш.
-Терининг гиперемиясида уни қуруқ сочиқ билан артиш.
Даволаш:
1.Тери мацерациясида совуқ сув ва совун билан ювилади, спирт билан артилади ва присипка сепилади.
2. Шарчалар хосил бўлса унда бриллиант яшилининг спиртли эритмаси билан артилиб қуруқ бойлам қўйилади.
3.Некроз бўлганда эса некроз соҳасини ювиб ташлаб, унга тозаланган (1%ли калий перманганат эритмасида) салфетка қўйилади ва салфетка кунига 3-4 марта алмаштирилади. Ярани нобуд бўлган хужайралардан тозалаш учун у ерга Вишневский ёки антибактериал мазлари билан боғлам қўйилади.Зарурат бўлганда хирургак йўл билан кесиб олиб ташланади.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish