Маърузалар матни I. Психодиагностика предмети, мақсади


 Сунъий тушунчаларни шакллантириш



Download 5,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/126
Sana06.07.2022
Hajmi5,03 Mb.
#750771
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   126
Bog'liq
5b18edf0983d4

 
9.11. Сунъий тушунчаларни шакллантириш 
Болаларда тушунчали тафаккур хусусиятларини ўрганиш учун 
Л.С.Выготский ва Л.С.Сахаров (1930) методикасининг ўзгартирилган 
усулини (Л.В.Говоркова) қўллаш мумкин. Бу методика ѐрдамида боланинг 
мақсадга йўналтирилган ва кетма-кет ҳаракатларини бажара олиш 
қобилияти, бир неча йуналишида таҳлил қила олиш қобилияти аниқданади. 
Методика учун қўзғатувчи материални тайѐрлаш унчалик қийин эмас 
(11-илова). Картон қоғоздан шакли (2 хил), рангли (қизил ва яшил) ва 
катталиги (4 вариант) бўиича фарқланувчи 16 та фигура қирқиб олинади. 
Фигураларнинг орқасига шартли белгилар, масалан «оке», «тик» ва бошқалар 
ѐзилади. 
Тажриба қуйидагича ўтказилади: Синалувчига бир фигурани бериб
шундай фигураларни йигиш кераклиги айтиладй. Синалувчи ҳар бир олган 
фигуранинг орқасини ўгириб, тўғри ѐки нотўғри танланганлигига ишонч 
ҳосил қилади. Тадқиқот натижалари ҳақида сунъий тушунчани 
шакллантириш учун зарур танлаш сони бўйича ҳамда «ўргатиш характери
уларни синалувчининг идрок қилиш. топшириқни тўғри ва нотўғри бажариш 
реакцияси бўйича фикр юритиш мумкин. Синалувчига қуйидаги кўрсатма 
берилади: "Ҳар бир фигура ўз белгисига эга. Масалан, биринчи фигура "окс" 
деб аталади. Сиз барча фигураларни навбат билан қараб чиқиб, улар "окс" 
гуруҳига кириш ѐки кирмаслигини аниқлашингиз зарур. Шундан сўнг 
тадқиқотчи синалувчи билан бирга бир неча танлов синовларини бажаради. 
Синалувчида сунъий тушунча шаклланиши учун, шундай синовлардан 


нечтаси керак бўлганлигига, тажриба жараѐнида қандай хатоларга йўл 
қўйганига эътибор бериш зарур. 
 
9.12. Сунъий тушунчаларни шакллантириш қобилиятини 
ўрганишда таълимий дарслардан фойдаланиш 
Таълимий дарсларни қўллаш янги билимларни эгаллашда боланинг 
яширин имкониятлари ҳақида тўғри маълумот олиш имконини беради. 
Методнинг мазмуни геометрик фигураларни классификация қилишдан 
иборат (А.Я.Иванова, 1965). Асосий топширикда геометрик фигуралар 
тасвирланган 
24 
карточкадан 
фойдаланилади 
(9-илова). 
Назорат 
тажрибаларида 12 та карточка ишлатилади. Геометрик фигуралар ранги 
(яшил, сариқ, қизил), шакли (квадрат, учбурчақ айлана, ромб), катталиги 
(катта, кичик) бўйича бир-биридан фарқ қилади. 
Болага карточкалар кўрсатилиб, уларни 3 ѐки 4 гуруҳга ажратиш таклиф 
қилинади. Тошпириқ гуруҳлашнинг мумкин бўлган 3 вариантига мос 
равишда 3 қисмдан иборат: ранги, шакли ва катталиги бўйича гуруҳлаш. 
Агар бола 30 сония давомида мустақил топшириқни бажаришга киришмаса, 
унга ѐрдам кўрсатилади. Бунда ўргатувчи тажриба қарорида топшириқнинг 
биринчи қисмини бажариш учун кетган вакт, хатолар сони қайд этилади. 
Топишриқнинг 2 чи ва 3 чи қисмида болага карточкаларни бошқа мумкин 
бўлган вариантида, лекин ўхшаш белгиси бўйича гуруҳлаш таклиф этилади. 
Агар синалувчи карточкаларни яна топшириқнинг биринчи қисмидагидай 
гуруҳласа, унинг ҳаракатлари сустлигидан, диққат кўчишининг сустлигидан 
далолат беради. Агар бола 30 сония давомида топшириқни бажаришга 
киришмаса, тадқиқотчи унга яна шакл ва катталик белгиларини ўргатувчи 
даре тушунтиради. Топшириқнинг ҳар бир қисмини бажариб бўлгандан сўнг, 
боладан нима учун бундай гуруҳларга ажратганини оғзаки сўралади. Болага 
бундай топшириқларни бажариш учун геометрик фигуралар тасвирланган 12 
та карточкалар тўплами берилади: уларни ранги (олов ранг, жигар ранг, сиѐҳ 
ранг), шакли (овал, трапеция), катталиги (катта, кичик). Натижада ўхшаш 
топшириқларни бажаришда тўпланган тажрибани кўчиришда белгилар сонй 
қайд этилади. 
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар: 
1. Классификация методикасининг моҳияти? 
2. Ортиқчасини ўчириш методикаси орқали нималарни
ўрганиш мумкин? 
3. Муҳим белгини ажратиш қандай методика? 
4. Сунъий тушунчаларни ажратиш методикаси қаддай ўтказилади? 
5. Бола тафаккурини яна қандай методикалар орқал» ўрганиш мумкин?

Download 5,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish