Маърузалар матни I. Психодиагностика предмети, мақсади



Download 5,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/126
Sana06.07.2022
Hajmi5,03 Mb.
#750771
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   126
Bog'liq
5b18edf0983d4

 
9.7. Линк куби 
Бу методика диққат барқарорлигини, зийраклигини, ҳиссий реакцияни 
аниқлашга имкон беради. Тажриба ўтказиш учун 3x3 см. катталикда бир хил 
27 кичик кубиклардан иборат куб керак. Кичик кубчаларнинг томонлари 3 


хил (қизил, яшил, сарик) рангларга бўялган бўлади, улардан ташки 
томонидан бир хил рангдаги катта кубик ясаш мумкин бўлсин. 
Болага бир хил рангли куб кўрсатилади (масал қизил), сўнгра бузиб 
ташлаб, худди шундайини яна қуриш кераклиги айтилади. Экспериментатор 
қўшимча равишда болага, агар у қизил томонини ичкарида қолдирса, унда 
қизил ранг ташқари томонда етишмаслиги айтилади. Тошпириқни бажариш 
вақтида синалувчининг зийраклигига, ўқувчанлигига, тез бажаришига, 
ҳиссиѐтига аҳамият берила-ди. Буларни ҳаммаси олдиндан тайѐрланган 
тадқиқот қарорига ѐзиб кўйилади. синалувчи қуриш усулини қанчалик тез 
ўзлаштирилганлиги ҳам ѐзиб қўйилади, 3 томондан ҳам кизил кубикчани 
бурчакларига, битта ҳам қизил томони йўқ кубикни ўртага жойлаштириш 
керак. Синалувчи 3-4 кубикни қўлига олиб, куриш усулини яхши 
тушунмаган бўлса, унта айтиб ѐрдам кўрсатилади. Лекин бу боланинг 
зийраклиги оз ривожланганлигидан далолат беради. 
Экспериментатор 
бола 
топшириқни 
бажараѐтганида 
унинг 
ҳаракатларини, хатоларини, диққати хусусиятларини кузатиб ѐзиб боради. 
Масалан диққатдаги хатолар қуйидагича бўлиши мумкин: 
а) у ѐки бу кубикнинг жойини тўғри аниқлаб, синалувчи уни нотўғри 
айлантириб юборади, шундан сўнг хатони тўғрилаш қийии бўлади; 
б) ўртага икки томони қизил кубик қўйиб қўйилса ҳам шундай хато 
бўлиши мумкин, ўртага фақат бир томонида қизил бор кубикларни қўйиш 
керак. 
Бу хатолар диққатнинг паришонлигидан, барқарор эмаслигидан далолат 
беради. (С.Я.Рубинштейн, 1970). Бу вазифани бажаришда болалар икки 
усулни қўллайдилар. Биринчиси, мувафаққиятсизроқ бўлиб, синалувчи 
навбатдаги жойни тўлдириш учун кубик излайди. Иккинчи усулда, 
синалувчи ҳар бир кубикни қўлига олиб, унинг учун мос жойни излайди. 
Одатда топшириқни бажаришни биринчи усул билан бошлайдилар, лекин 
бир оздан сўнг иккинчи усул билан топшириқни бажаришга киришади. 
Болалар кубикларни қуришга турлича муносабатда бўладилар. Масалан, 
3-4 ѐшли болалар қўлланмани дарров тушунмайдилар ва уларнинг кўпчилиги 
топшириқни бажаришда тартибсиз ҳаракат қиладилар. 6-7 ѐшли болалар 
бўлса, хатоларга йўл қўйсалар ҳам, диққат билан тартиблироқ ҳаракат 
қиладилар. Бошланғич синф ўқувчилари ҳам топшириқни бажаришда хатога 
йўл қўядилар. Лекин улар бу топшириқни тезроқ бажарадилар. 10-11 ѐшли 
болалар қўлланмани яхпш тушунадилар, ўз хатоларини ўзлари тузатадилар. 

Download 5,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish