талаблар
қўйилади. Асосийлари қуйидагилардир:
- Назарий тайѐргарлик;
-
Психодиагностик методикаларни ва уларни ўтказиш шарт-
шароитларини мукаммал билиши;
- Бирон бир методикани амалиѐтда қўллай олишда зарурий тажрибага эта
бўлиши.
Ҳар қандай психодиагностик методика бўшлиқдан пайдо бўлмайди,
балки (ташхислаш) ўрганилаѐтган объектнинг психологик назарияси асосида
вужудга келади ва ривожланади. Масалан, интеллект тестлари,
интеллектнинг ҳаѐтий воқеликларда намоѐн бўлиши, аҳамият тузилиши ва
унинг табиати ҳақидаги илмий та-саввурларга асосланади. Шахс тестлари,
шахснинг тузилиши шахс хусусиятларининг тараққиѐти ва табиати, илмий
маъноси ҳақидаги назарияларга асосланади.
Психодиагностик методикалардан тўғри фойдалана олиш учун албатта
унинг назарий асосларини билиш шарт, акс ҳолда психодиагност тадқиқот
натижаларининг анализи, шарҳлаш ва хулосаларда хатоликларга йўл қўйиши
мумкин.
Экспериментатор бирон бир психологик тестни мукаммал ўзлаштириб
олмаган бўлса ва ҳеч бўлмаганда ўзида ѐки бошқа бир одам синаб кўрмаган
бўлса, уни қўллашга ҳақли эмас. Бундан ташқари психодиагностик
методикаларни қўллашнинг шарт-шароитларига қаттий амал қилиш шарт.
Аммо ҳар қандай воқеликда ҳам психологик ташхис билан ким
шуғулланишидан қаътий назар - мутахассисми ѐки қизиқувчими қуйидаги
маънавий-аҳлоқий меъѐрларга қатъий риоя қилиши шарт:
1. Шахсни ўз ҳоҳишисиз психологик тадқиқотга жалб қилиш ман
қилинади, фақат баъзи бир ҳодисалар бундан истисно, яъни суд ѐки тиббиѐт
амалиѐтлари агар қонун билан чегараланмаган бўлса;
2. Психологик тестлар ўтказишдан олдин синалувчи. тадқиқот жараѐнида
ўзи англамаган ҳолда, ўз фикри ва ҳиссиѐтлари ҳақида маълумотлар бериб
қўйиши тўғрисида огоҳлантириб қўйилиши керак;
3. Ҳар бир одам агар қонун билан чегараланмаган бўлса, тест
натижаларини қачон, ким ва қандай мақсадда қўлланилиши ҳақида билишга
ҳақлидирлар;
4. Психологик тест натижалари тадқиқот ўтказган шахс томонидан
синалувчига тушунарли бўлган шаклда тайѐрлаб тақдим қилинади;
5. Балоғат ѐшига етмаган болалар билан ўтказилган тест натижаларини
уларнинг ота-оналари ѐки уларга маъсул шахслар билишга ҳақлидир;
6. Агар тест шахснинг психологик тараққиѐт даражасини аниқлаш
мақсадида ўтказилса, у ҳолда синалувчи на фақат тестнинг мақсадини, балки
ким томонидан нима асосида тест натижаларининг хулосаси чиқарилишини
билишга ҳаклидир;
7. Амалиѐтда психологик тестларни қўллашда асосий жавобгарлик
улардан
фойдаланаѐтган
шахслар,
ташкилотлар
ва
психологлар
зиммасидадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |