4. Тўлдириш методикалари (тугалланмаган гаплар, ҳикоялар, Оне
ассоциатив тести)
5. Катапсис методикалари (психограмма, проектив ўйин)
6. Экспрессияни ўрганиш методикалари (дастхат, мулоқот таҳлили)
7. Ижод маҳсулини ўрганиш методикалари (расмли тестлар, ѐзма ишлар
ва ҳоказо).
Бундай методикаларнинг асосий фарқи материал аниқмаслиги,
ҳайриҳоҳлик муҳити ва қадриятли фикрлар мавжуд эмаслигидир. Улар
аввало шахснинг муносабатлар соҳасини акс эттиради ва мактаб неврози
учун хос бўлган махсус реакцияларни аниқлаш имконини беради.
Мазкур ишлар ўкувчиларни мактаб, коллеж ва лицейларда ўқитиш
давомида
психологик-педагогик
жиҳатдан
чуқурроқ
ўргатишга
йўналтирилган бўлиб, уларюшг индивидуал хусусиятларини таълим ва
тарбиядаги
нуқсонлар
сабабларини
оритишга
йўнатирилгандир.
Психодиагностика ишлари гурухда ѐки якка ҳолда ўтказилади. Бу
асосда
амалий психологлар қуйидаги
вазифа
ларни бажаради:
1. Ёш даври тараққиѐти мезонларига мувофикдигини онгли
3. Ота-оналар, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлардан ташқари
мутахассис психолог психодиагностик тадқиқот натижалари асосида
тайѐрлаган хулосаларини билишга ҳақлидир. Психолог ўз
навбатида ота-
оналарнинг ўз фарзандлари руҳияти ҳақидаги саволларига тўлиқ ишончли ва
ҳақконий жавоб бериши шартдир.
4. Психологик ташхис натижалари, шахс тарасқиѐтига таъсир қилувчи
ҳар хил омилларни ҳамда ота-оналарнинг,
педагогларнинг фикрларини
инобатга олмасдан, боланинг таълим ва тарбиясига тааллуқли таклифларни
ҳал қилишга асос бўла олмайди.
5. Таълим тизимида ишлаѐтган психолог, психологик ташхис ищларини,
ўқитувчи ва тарбиячи билан ҳамкорликда олиб борган ҳолда,
уларни бола
руҳияти ҳақида зарур маълумотлар билан таъминлаб бориши шарт.
Психодиагностика қўлланилаѐтган кўпгина методикалар ѐш меъѐрлари
атамаси билан боғлиқцир: Бу биринчидан руҳан ва жисмонан соғлом ҳамда
тасодифан танлаб олинган болалар гуруҳида ўрганилаѐтган хусусиятларнинг
ўртача тараққиѐт даражаси билан боғлиқ ҳолда тавсифланади. Болада ѐш
меъѐрлари ўрганилаѐтган хусусиятларнинг тараққиѐт даражасининг оғиши,
ўтказилган тадқиқотдан олинган натижалар билан аниқланади. Агар унинг
индивидуал кўрсаткичлари меъѐрдан юқори бўлса, у ҳолда бола ўз
тенгқурларидан илгарилаб кетган, унинг акси бўлса тенгқурларидан орқада
қолган деган, хулоса чиқарилади.
Иккинчидан - бу ўз-ўзидан меъѐрларни ўрганиб туришдир.
Бизга
маълумки,
жамиятнинг
ривожланиб
бориши
билан
болалардаги
интеллектуал, шахсий ва хулқий тараққиѐтнинг ўртача кўрсаткичи ўзгариб
боради. Бу, албатта бундан ўн йил олдинги меъѐрлардан ҳозирги пайтда
фойдаланиш мумкин эмаслигини кўрсатиб беради, шунинг учун ҳам ҳар бир
методикани ҳар 3-5 йилда албатта қайта текшириб кўришни талаб қилади.
Учинчидан, боладаги у ѐки психологик хусусиятларнк тараққиѐт
даражасини баҳолаш унинг келажакдаги тараққиѐти ҳақида муҳокама қилиб
бўлмайди. Чунки бу унинг на фақат тараққиѐт даражаси билан,
балки
боланинг ўқувчанлик қобилияти, янги ҳаѐтий тажрибаларни ўзлаштира
олиши таълим сифати ҳамда кўпгина бошқа омиллар ва шароитлар билан
боғликдир.
Бундан ташқари ҳар қандай психодиагностик методикаларни баҳоларда
қўллаш ва хулоса чиқариш учун, аввало уни синаб кўриш керак.
Психодиагностик методикаларни ишлаб чиқиш ва синаб кўриш
босқичлари қуйидагилардир.
Do'stlaringiz bilan baham: