Маърузалар матни 1-мавзу: Ижтимоий статистиканинг назарий асослари


Статистика фанининг назарий асослари



Download 35,63 Kb.
bet3/5
Sana14.05.2023
Hajmi35,63 Kb.
#938530
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 Mavzu statistika

3. Статистика фанининг назарий асослари
Ҳар қандай фан, шу жумладан статистика фанининг ҳам назарий асосларини асосий тушунча ва категориялар ташкил этади. Мазкур тушунча ва категориялар йиғиндиси фаннинг асосий принципларини ифода этади. Статистикадаги асосий тушунча ва категорияларга тўплам, вариация, белги, қонуниятлар киради.
Статистик тадқиқотнинг объекти статистик тўплам ҳисобланади. Статистик тўплам деганда муайян боғланишда бир хил сифатга эга бўлган ҳодисалар, элементлар, бирликлар, далиллар тўплам тушунилади. Масалан, қишлоқ хўжалик корхоналари, оилалар, уй хўжаликлари, талабалар ва ҳоказолар.
Статистик тўпламдаги алоҳида элемент статистик тўплам бирлиги дейилади. Статистик бирликлар умумий хусусиятларга ёки белгиларга эга. Масалан, қишлоқ хўжалик корхоналари умумий белгиси уларнинг қишлоқ хўжалик тармоғига тегишлилигини билдирса, уларга тегишли ер майдонлари ҳажми, ишчилар сони, ҳайвонлар сони каби алоҳида хусусиятга ҳам эга эканликларини англатади. Натижада эса умумий алоҳида белгилар ўзаро қўшилиб қишлоқ хўжалик корхоналарида яратилган маҳсулотлар ҳажмининг турлича бўлишига,яъни вариациялашувига олиб келади. Бундай белгилар вариацион, яъни ўзгарувчан белгилар деб аталади. Статистик оммавий ижтимоий ҳодисаларни мана шу вариацион белгилар асосида ўрганиб, уларнинг ривожланиш қонуниятини белгилаб беради.
Статистик қонуниятларнинг намоён бўлиши улкан сонлар қонунининг амал қилиши билан бевосита боғлиқ. Бу қонун моҳияти шундаки ҳодисалар тўплами қанчалик кўпроқ унсурлардан ташкил топса, унда алоҳида, тасодифий сабаблар билан боғлиқ бўлган ўзгарувчанликлар шунчалик тўлароқ ўзаро ейишади ва натижада ҳодисаларнинг зарурий боғланиши ва изчиллиги умумий қонуниятлари аниқроқ юзага чиқади.
Қонун бу икки ҳодиса ўртасидаги ички ва зарурий боғланишдир. Қонун ҳодисалардаги муҳим, умумий, зарурий такрорланадиган боғланишларни ифода этади. Масалан, қиймат қонуни бўйича товарнинг қиймати унда мужассамланган ижтимоий зарурий меҳнат билан аниқланади.
Қонуният дейилганда кўпинча ҳодисалардаги такрорланиш, кетма-кетлик, изчиллик ва тартиб тушунилади. Бу кетма-кетлик, изчиллик фақатгина у ёки бу томонга оғган алоҳида кўрсаткичларнинг умумий тўплам ўртасида ўзаро ёйишиб кетиши натижасида юзага келади.
Фақат алоҳида ҳодисаларда рўй берадиган қонуниятлар динамик қонуниятлар деб аталади.
Оммавий маълумотларни умумлаштириш йўли билан аниқланадиган қонуниятлар эса статистик қонуниятлар дейилади. Статистик қонуниятнинг намоён бўлиши улкан сонлар қонунининг амал қилиши билан бевосита боғлиқ. Бу қонуннинг моҳияти шундаки, ҳодисалар тўплами қанча кўпроқ унсурлардан иборат бўлса, унда алоҳида тасодифий сабаблар билан боғлиқ бўлган ўзгарувчанликлар шунча тўлароқ ейишади ва натижада ҳодисаларнинг зарурий боғланиши ва изчиллиги, умумий қонуниятлари аниқроқ юзага чиқади.

Download 35,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish