Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш усуллари фанидан “Давлатнинг иқтисодий сиёсатини амалга оширишда давлат харидлари” мавзуси бўйича амалий дарсларда ўрганиладиган саволлар:
Давлатнинг иқтисодий сиёсатида экспортни қўллаб-қувватлаш моҳияти ва зарурлиги мустақил фикрлар орқали тушунтириб беринг?
Давлат томонидан экспортни қўллаб-қувватлашда қўланиладиган асосий дастакларни бир-бири билан боғлиқликда тушунтиринг?
Ўзбекистоннинг экспортга йўналтирилган асосий стратегик маҳсулотларига жаҳон бозорида нархларнинг ўзгариш динамикаси ва мамлакат товарайирбошлашига таъсирини амалий маълумотлар асосида таҳлил қилин ҳамда изоҳланг?
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида юқори экспорт ва импорт сальдосига эга бўлган мамлакатлар улушининг ўзгаришини таҳлил қилинг ва тушунтиринг?
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида МДҲ мамлакатлари улушининг ўзгаришини таҳлил қилинг ва изоҳланг?
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида бошқа мамлакатлари улушининг ўзгаришини таҳлил қилинг ва изоҳланг?
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида вилоятлар улушининг ўзгаришини таҳлил қилинг ва изоҳланг?
Ўзбекистонда экспорт ва импорт таркибининг ўзгаришини таҳлил қилинг ва баҳоланг?
Маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш орқали мамлакат ичида импортнинг ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш йўналишларини тушунтиринг?
Маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича қабул қилинган қарор ва чора-тадбирларнинг моҳиятини мустақил фикрларингиз орқали тушунтиринг?
Маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнларининг умумий ва фарқли жиҳатларини тушунтиринг?
Маҳаллийлаштиришдан манфаатдор тарафлар манфаатларини ўз мустақил ёндашувингиз орқали изоҳлаб беринг?
Ўзбекистонда маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришда берилган имтиёзларни моҳиятини тушунтириб беринг?
Келтирилган адабиётлар ёки ўзингиз мустақил танишган ўқув адабиётлари бўйича қандай фикрлар шаклланди? Фаолият кўрсатган корхонангиз бўйича қандай фойдали ғоялар ёки йўналишларни ўзингиз учун хулоса (кашф) қилдингиз?
Давлат бошқаруви бўйича дунё қарашингиз ва фикрларингизнинг кенгайишида ўтилган мавзу қандай аҳамиятга эга бўлди? (дарс тугашига 10 минут қолганда 5 минут вақт берилади ёзма равишда фикрларни баён этиш учун)
Дарс тугашига 5 минут қолганда ўқитувчининг ўтилган семинар, амалий дарс бўйича умумлашган фикрлари ва фанни ўзлаштиришни чуқурлаштириш бўйича хулосалари баён этилади. Кейинги дарс бўйича мулоҳазалар берилади.