МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
1-мавзу. Билимлар иқтисодиёти фанининг мақсад ва вазифалари.
1.1. Билимлар иқтисодиёти курсининг мақсад ва вазифалари.
1.2.Билимлар иқтисодиётида инновацион технологиялар-иқтисодий ривожланишнинг асосий омили.
1.3. Инновацион ривожланишнинг стратегик мақсадлари.
1.4. Халқаро иқтисодий муносабатларда инновацион ривожланишдаги ўзгаришлар.
Билимлар иқтисодиёти курсининг мақсад ва вазифалари
Инновация атамаси инглиз тилидаги "innovation" сўзидан олинган бўлиб "янгиликлар, янгиликларни жорий этиш" деган маъноларни англатади. Инновация атамасининг моҳиятидан инновацион менежментнинг объектив зарурлиги келиб чиқади, бошқача қилиб айтганда инновация бошқарувни талаб этадиган ўзгаришдир.
Ўзгаришларнинг сабаблари турли-туман бўлиши мумкин, жумладан :
қандайдир аниқ турдаги маҳсулот ёки хизматларга бўлган талабнинг пасайиши;
савдо компанияларинин гўзаро бирлашиши (яъни, монополлашув имконияти) ёки фаолликнинг умумий пасайиши;
истеъмолчи афзалликларининг ўзгариши (масалан, саломатлик тўғрисидаги ғамхўрликнинг ижтимоий жихатдан ўсиши);
янги технологиялар, янги турдаги товарлар ва хизматларнинг пайдо бўлиши (масалан, хонаки шахсий компьютерлар ва уларнинг аксессуарлари);
маҳаллий ва умуммиллий раҳбарликнинг ўзгариши;
табиий тарзда рўй берадиган офатлар (зилзила, ёнгин, сув туфони ва бошқалар) ва техноген тарзда рўй берадиган офатлар (ишлаб чиқаришдаги ёки уй-жой-коммунал соҳадаги фалокатлар);
бошқалар.
Инновацияларнинг дастлабки тўлиқ таърифини иқтисодий фанга австриялик иқтисодчи олим Й.Шумпетер ўзининг “Иқтисодий тараққиёт назарияси” номли асарида киритган. Инновацияларнинг классик назарияси мана шу тадқиқотдан бошланади. Й.Шумпетернинг фикрича, Инновациялар – нафақат янгилик, балки ишлаб чиқариш омили ҳисобланади. “Янги инновациялар”нинг бирданига кўпайиши, Й.Шумпетернинг фикрича, иқтисодиёт ўсишининг бошланганлигини билдиради1.
Бу даврда “инновация” тушунчасидан фойдаланмасдан, Й.Шумпетер уларни ишлаб чиқаришнинг бешта “янги комбинациялари” тушунчалари билан алмаштиради:
Янги техникалардан, янги технологик жараёнлар ёки ишлаб чиқаришни таъминлашнинг янги бозор усулларидан фойдаланиш;
Янги маҳсулотларни яратиш ёки машҳур бўлган маҳсулотларни янги сифатларда яратиш;
Хом-ашё ва яримфабрикатларнинг янги турларидан фойдаланиш;
Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва унинг моддий-техник таъминотини ўзгартириш;
Сотишнинг янги бозорларига кириб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |