Маърузалар матни 1-мавзу. Билимлар иқтисодиёти фанининг мақсад ва вазифалари


-Мавзу. Интеллектуал мулк – баҳолаш объекти сифатида ва уни баҳолаш



Download 387,12 Kb.
bet24/55
Sana21.02.2022
Hajmi387,12 Kb.
#69410
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   55
Bog'liq
Maruza

6-Мавзу. Интеллектуал мулк – баҳолаш объекти сифатида ва уни баҳолаш


6.1. “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.
6.2. Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган халқаро шартномаларининг ҳуқуқий табиати.
6.3. Патент ҳуқуқининг ривожланиш тарихи.
6.4. Муҳофаза ҳужжатларининг турлари. Муҳофаза муддатлари.
6.5. Бутун жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти.
6.1. “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
Муаллифларнинг ва уларнинг ҳуқуқий ворисларининг фуқаролигидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эълон қилинган ёки бирон-бнр объектив шаклда бўлган асарларга татбиқ қилинади. Ўзбекистон Республикаси сарҳадларидан ташқарида эълон қилинган ёки бирон-бир объектив шаклда бўлган асарларга татбиқ қилинади ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган муаллифларга (уларнннг ҳуқуқий ворисларига) тегишли деб тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси сарҳадларидан ташқарида эълон қилингап ёки бирон-бир объектив шаклда бўлган асарларга татбиқ қилинади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларнга мувофиқ бошқа давлатларпинг фуқароси бўлган муаллифларга (уларнинг ҳуқуқий ворисларига) тегишли деб тан олинади. Башарти, асар Ўзбекистон Республикаси сарҳадларидан ташқарида биринчи марта эълон қилинган санадан сўнг ўттиз кун ичида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эълон қилинган бўлса, Ўзбекистон Республикасида эълон қилинган деб ҳисобланади.
Асар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ қўриқланиши лозим бўлса, унинг муаллифи ҳудудида муаллифлик ҳуқуқини олиш учун асос бўлиб хизмат қилган юридик факт содир бўлган давлатнинг қонуни билан аниқланади.
Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 1996-йил 30 август (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996-йил, 135-модда) қабул қилинган.
Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонунинг 1-моддасида асосий тушунчалар баён этилиб, ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
«Муаллиф» — ижодий меҳнати билан асар яратган жисмоний шахс;
«Ёзув» — овозлар ва (ёки) тасвирларнинг уларни техникавий воситалар ёрдамида қайта-қайта идрок этиш, такрорлаш ёки узатиш имконини берадиган бирор-бир моддий шаклдаги мужассами;
«Ижрочи» — актёр, қўшиқчи, мусиқачи, раққос ёки рол ўйнайдиган, ўқийдиган, ифодали ўқийдиган, мусиқа асбобини чаладиган ёҳуд адабиёт ёки санъат асарнни (шу жумладан естрада, стирк ёки қўирчоқли номерни) бошқа бир тарзда ижро этадиган шахс, шунингдек спектаклнинг саҳналаштирувчи режиссёри ва дирижёр;
«Эълон қилиш (ошкор қилиш, чоп этиш)» – омманинг оқилона талаб-эҳтиёжларини қондириш учун ҳамда асарнинг, фонограмманинг хусусиятидан келиб чикқани ҳолда асар, фонограмма нусхаларини муомалага етарли миқдорда чиқариш;
«Манзарали амалий санъаг асарлари» – амалда фойдаланиладиган буюмларга кўчирилган икки ўлчовли ёки уч ўлчовли санъат асари, шу жумладан, бадиий ҳунармандчилик асари ёки саноат йўли билан тайёрланадиган асар;
«Фонограмма» — бирон-бир ижро ёки бошқа овозларнинг ҳар қандай мутлоқо овозли ёзуви;
«Асар нусхаси» — асарнинг ҳар қандай моддий шаклда тайёрланган кўчирмаси;
«Фонограмма нусхаси» — фонограммадан бевосита ёки билвосита тайёрланган ва шу фонограммага жо бўлган овозларнинг ҳаммасинн ёки бир қисмини қамраб олган ҳар қандай моддий жисмдаги фонограмма кўчирмаси.
Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонуннинг хужжатлари 2-моддасида баён этилади, хусусан,Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари фан, адабиёт ва санъат асарларини (муаллифлик ҳуқуқи), саҳна асарларини, ижроларни, фонограммаларни, ефир ва кабел орқали кўрсатув ҳамда эшиттиришлар берувчи ташкилотларнинг кўрсатув ва эшиттиришларини яратиш ҳамда улардан фойдаланиш натижасида келиб чиқадиган интеллектуал мулк соҳасидаги муносабатларни тартибга солиниши эътироф этилади.
Ушбу қонуннинг 3-моддасида Халқаро шартномаларнинг мазмун ва мохияти келтирилган, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилиши мазкур моддада баён этилади..
Қонуннинг 4-моддасида Муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш соҳаси баён этилиб, бунда муаллифлар ва уларнинг ҳуқуқий ворислари фуқаролигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эълон қилинган ёки бирор-бир объектив шаклдаги асарларга татбиқ қилиниши, Ўзбекистон Республикаси сарҳадларидан ташқарида эълон қилинган ёки бирор-бир объектив шаклдаги асарларга татбиқ қилинади ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган муаллифларга(уларнинг ҳуқуқий ворисларига) тегишли деб тан олиниши,Ўзбекистон Республикаси сарҳадларидан ташқарида эълон қилинган ёки бирор-бир объектив шаклдаги асарларга татбиқ қилинади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ бошқа давлатларнинг фуқароси бўлган муаллифларга (уларнинг ҳуқуқий ворисларига) тегишли деб тан олиниши келтирилган.
Муаллифлик ҳуқуқи билан қўриқланадиган асарлар(муаллифлик ҳуқуқи объектлари). Муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан уларнинг мақсади ва қадр-қиммати,шунингдек ифодаланиш усулидан қатъи назар,татбиқ қилиниши, асар оғзаки, ёзма шаклда ёки уни идрок этиш имконини берадиган бошқа объектив шаклда ифодаланган бўлиши лозимлиги, ёзма шаклдаги ёки моддий жисмда ўзгача усулда ифодаланган асар (қўлёзма, машинка ёзуви, нотали ёзувлар, техника воситалари ёрдамидаги ёзув, шу жумладан, аудио ёки ведеоёзув, икки ўлчовли ёки ҳажмий-фазовий шаклда яратилган тасвир ва ҳоказо), ундан учинчи шахсларнинг фойдаланиш имконияти бор-йўқлигидан қатъи назар, объектив шаклга эга деб ҳисобланиши қонуннинг 5-моддасида келтирилган.
Қонуннинг 6-моддаси Муаллифлик турлари ва Муаллифлик ҳуқуки объектларига бағишланган. Қонунда белгиланишича муаллифлик ҳуқуқи объектларига қуйидагилар киради:
– адабий асарлар (адабий-бадиий, илмий, ўқув, публицистик ва бошқа асарлар);
– драматик ва сценарий асарлар;
– матнли ва матнсиз мусиқа асарлари;
– мусиқали-драматик асарлар;
– хореография асарлари ва пантомималар;
– аудиовизуал асарлар (кино, теле ва видеофильмлар, слайд фильмлар, диафильмлар ва бошқа хил кино, теле ҳамда видео асарлар), радиоасарлар;
– рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, дизайн асарлари ва бошқа тасвирий санъат асарлари;
– манзарали-амалий ва саҳна безаги санъати асарлари;
– архитектура, шаҳарсозлик ва бо-парк барпо этиш санъати асарлари;
– фотография асарлари ва фотографияга ўхшаш усулларда яратилган асарлар;
– география, геология хариталари ва бошқа хариталар, жўғрофия, топография ва бошқа фанларга тааллуқли тархлар, эскизлар ва асарлар;
– барча турдаги электрон-ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) учун дастурлар, шу жумладан амалий дастурлар ва операция тизимлари;
Ушбу Қонуннинг 7-моддасида Асарнинг қисмлари ва ҳосила асарларга хуқуқий таърифлар берилган.Унга кўра ҳосила асарлар жумласига қуйидагилар киради:
– бошқа асарларни қайта ишлаш натижасида яратилган асарлар (ишланма асарлар, аннотациялар, рефератлар, муҳтасар хулосалар, шарҳлар, инценировкалар, оранжировкалар ҳамда фан, адабиёт ва санъат соҳасидаги шунга ўхшаш бошқа асарлар);
– таржималар;
– материалларнинг танланганлиги ёки жойлаштирилганлигига кўра ижодий меҳнат натижаси бўлган тўпламлар (энциклопедиялар, антологиялар, маълумот базалари) ва бошқа жамланма асарлар.
Ҳосила асарларнинг яратилиши учун асос бўлган ёки улар ўз ичига олган асарлар муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, ҳосила асарлар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинади:
Муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланмайдиган асарлар ва уларга ўхшаш фаолият натижалари қонуннинг 8-моддасида келтирилади.
Қуйидагилар муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланмайди:
– расмий ҳужжатлар (қонунлар, қарорлар, тўхтамлар ва шу кабилар), шунингдек уларнинг расмий таржималари;
– расмий-рамзлар ва белгилар (байроқлар, герблар, орденлар, пул белгилари ва шу кабилар);
– халқ ижодиёти асарлари;
– оддий матбуот ахбороти тусидаги кундалик янгиликларга доир ва жорий воқеалар ҳақидаги хабарлар;
– инсоннинг бевосита индивидуал асар яратишга қаратилган ижодий фаолияти иштирокисиз, муайян турдаги ишлаб чиқариш учун мўлжалланган техника воситалари ёрдамида олинган натижалар.
Қонуннинг 9-моддаси Расмий ҳужжатлар, рамзлар ва белгиларнинг лойиҳаларига бўлган ҳуқуқларига бағишланган. Расмий ҳужжат, рамз ёки белгининг лойиҳасига бўлган муаллифлик ҳуқуқи лойиҳани яратган (ишлаб чиққан)шахсга тегишли эканлиги белгилаб қўйилган.
Расмий ҳужжатлар, рамзлар ва белгиларнинг лойиҳаларини ишлаб чиққан шахслар,башарти, бундай лойиҳани ишлаб чиқиш тўғрисида топшириқ берган орган томонидан таъқиқланмагаи бўлса, ўзлари яратган лойиҳаларни эълон қилишга ҳақлидирлар. Лойиҳани эълон қилишда уни ишлаб чиққан шахслар ўз исм-шарифларни кўрсатишга ҳақлидирлар.
Ваколатли орган расмий ҳужжат тайёрлаш учун лойиҳадан, башарти, лойиҳа уни ишлаб чиққан шахс томонидан эълон қилинган ёки тегишли органга юборилган бўлса, мазкур шахснинг розилигисиз фойдаланиши мумкин.
Асар муаллифи. Муаллифлик презумпцияси. Қонуннинг 10-моддасида келтирилган. Асар кимнинг ижодий меҳнати билан яратилган бўлса, ана шу фуқаро асар муаллифи деб эътироф этилади.
Асар биринчи марта эълон қилинганда муаллиф сифатида кўрсатилган шахс, башарти, ўзга ҳол исботланмаган бўлса, асар муаллифи ҳисобланади.
Асар имзосиз ёки тахаллус остида эълон қилинган тақдирда (муаллифнинг тахаллуси унинг ким эканлигига шубҳа қолдирмайдиган ҳоллар бундан мустасно), асарда исми-шарифи ёки номи кўрсатилган ношир башарти, бошқа далиллар бўлмаса, муаллифнинг вакили ҳисобланади ҳамда муаллифнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг амалга оширилиши таъминлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бу қоида бундай асар муаллифи ўз шахсини ошкор етгунича ва ўзининг муаллиф эканлигини маълум қилгунича амалда бўлади.

Download 387,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish