Саволлар:
1. Рўйхатдан ўтказиш муддати неча кун ?
2. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳаракатлари ?
3. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишини қандай амалга оширилади ?
12-Мавзу: Ер участкалари ажратиш ва ер бериш ишаларини бажаришда замонавий ОНЛАЙН тизимларидан фойдаланиш..
(2 соат)
Режа:
1. Давлат шахарсозлик кадастрини юритишнинг асосий бугинлари
2. Ер ресурсларининг холати ва таксимланиши тўғрисида маълумот
3. Маълумотларни тўплаш
Таянч сўз ва иборалар: Технология, замонавий ахборот технологиялари, маълумотларни тўплаш
Технология - сузи юнонча (techne) санъат, махорат, укув маъноларини англатади, бу эса жараёнлар демакдир.
Ахборот - технологияси обьект, жараён ёки ходиса (ахборот махсулоти) нинг холати хакидаги янги сифат ахборотини олиш учун маълумотларни тўплаш, кайта ишлаш ва узатишнинг восита ва услублари жамланмасидан фойдаланувчи жараёндир.
Замонавий ахборот технологиялари шахсий компьютерлар телекоммуни¬кация ва воситаларидан фойдаланган холда фойдаланувчи ишининг дустона интерфейсли ахборот технологиясидир.
Юкоридагилардан куриниб турибдики, иктисодиётнинг турли тармок- лари катори Давлат шахарсозлик кадастрини тезкор юритиш, ер кадастри учун куп рангли, юкори сифатли план-картографик материаллар тайёрлаш, ер ресурсларининг таксимланиши ва доимий кайта таксимланиши, ердан фойдаланиш буйича хисоботлар тузиш ва бошка катор ер кадастри масалала- рини замонавий талаблар асосида юритишда замонавий ахборот технология- ларидан кенг фойдаланилмокда.
Давлат шахарсозлик кадастрини юритишнинг асосий бугинларидан бири - бу ер майдонлари, унда жойлашган бино ва иншоотлар, уларнинг сифати, жой- лашуви холати, киймати ва бошка курсаткичлари буйича тупланган маълу- мотларни кайта ишлашдир. Маълумотларни кайта руйхатга олиш, туплаш, кайта ишлаш ва янгилаб боришнинг ахборот технологиялари яхши тизим- лашган маълумотлар базасини яратишга мулжалланган. Бу технология бошкарув, мехнатнинг айрим майда, доимо такрорланувчи операцияларини автоматлаштириш максадларида кулланилади. Шу боис ахборот технология- лари тизимларини Давлат шахарсозлик кадастрида куллаш ходимлар мехнати самарадорлигини анча оширади. Маълумотларни кайта ишлашнинг ахборот технологияси асосан уларни кайта ишлаш учун стандарт амаллар ва алгоритмларини маълум кириш маълумотларига эга булган масалаларни хал килишга мулжаллангандир.
Маълумки хар бир туманда Давлат шахарсозлик кадастрига оид куйидаги масалалар хал килинади:
- кўп микдордаги хисоб - китоб маълумотлари тўпланади ва кайта ишланади;
- ер ресурсларининг холати ва таксимланиши тўғрисида, уларда жойлашган бино ва иншоотлар, улардан фойдаланишнинг даврий назорати тугрисида даврий ва йиллик хисоботларни яратиш;
- манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар томонидан жорий равишда келиб тушадиган турли - туман сўровномаларга жавоблар олиш хамда когоз куринишида уларни расмийлаштириш ёки хисоботлар тузиш.
Ушбу ахборот технологиясини бошкаларидан фаркловчи, маълумотларни
кайта ишлаш билан боглик катор хусусиятлари мавжуд.
Жумладан:
- туман ер тузиш ва кучмас мулк кадастри хизмати учун маълумотлар¬ни кайта ишлаш буйича вазифани бажариш. Хар бир туман хизмати ер¬лардан фойдаланиш, уларни ташкил этиш, кучмас мулклар ва ер участ- каларининг хисобини доимий юритиб бориш, кийматини аниклаш буйича катта микдорлардаги маълумотларга эга булади. Шунинг учун хам ушбу маълумотларни кайта ишлаш ва шунга мос ахборот техноло- гиясини ишлаб чикиш учун туманда албатта ахборот тизими булиши зарур;
- алгоритмни ишлаб чикиш учун факатгина яхши таркиблаштирилган масалаларни ечиш;
- мумкин кадар камрок ходимлар иштирокида автоматик режимда иш- нинг асосий хажмини бажариш;
Маълумотларни тўплаш. Туман ер тузиш ва кучмас мулк кадастри хизматида бажариладиган барча ишлар буйича маълумотлар тўпланади. Бу маълумотлар
ер участкаларининг микдори, сифати, ер майдонларига булган хукук турлари, уларни ердан фойдаланувчилар буйича таксимланиши ва бошкалар. Маълумотларни кайта ишлаш. Туман хизмати учун ахборотлар мажмуини ташкил этиш мақсадида маълумотларни кайта ишлаш учун куйидаги наму- навий операциялар бажарилади:
• маълумотларни гурухлаш;
• ёзувларни тартибга келтириш учун маълумотларни турларга ажратиш;
• хисоб - китобларни бажариш. Бунинг натижасида янги маълумотлар олинади;
• маълумотларни йириклаштириш ёки агрегатлаштириш. Маълумотларни саклаш. Кейинги даврларда фойдаланиш максадида аксарият маълумотларни саклаш. Уларни маълум тизимда саклаш учун маълумотлар базаси яратилади.
Хисоботларни яратиш. Маълумотларни кайта ишлаш буйича ахборотлар тех- нологиясидан фойдаланган холда талабгорлар ва бошка манфаатдор идора- лар учун зарур хужжатлар яратилади. Бу хужжатлар кўпинча йиллик ёки даврий хисоботлар куринишида булиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |