Саволлар:
1. Давлат шахарсозлик кадастрини юритишнинг асосий бўғинлари қайсилар ?
2. Ер ресурсларининг холати ва таксимланиши тўғрисида маълумот қайердан олинади ?
3. Маълумотларни тўплаш қандай амалга оширилали ?
13- Мавзу: Бино ва иншоотлар кадастрини юритишни ташкил этиш
(2 соат)
Режа:
1. Мол-мулкнинг турлари
2. Кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш
3. Бино ва иншоотлар маълумотлари
Таянч сўз ва иборалар: Мол-мулкнинг турлари, топография-геодезия, картография, маҳандислик-геология, гидрогеология, экология, санитария-гигиена, социология, лойиҳалаш-режалаштириш, тарихий-маданий, стихияли офатлар.
Мол-мулкнинг турлари
Мол-мулк фуқаролик ҳуқуқлари объекти сифатида кўчмас мулкка ва кўчар мулкка бўлинади.
Кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар киради.
Қонунда бошқа мол-мулк ҳам кўчмас мол-мулк қаторига киритилиши мумкин.
Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни қўлга киритиш ва улар бекор бўлишининг хусусиятлари қонунлар билан белгилаб қўйилади.
Кўчмас мулк жумласига кирмайдиган мол-мулк кўчар мулк ҳисобланади. Кўчар мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш
Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ҳуқуқ эгасининг илтимосига кўра амалга оширилган рўйхатдан ўтказишни рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ ёки битим тўғрисида ҳужжат бериш ёхуд рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқлаши шарт.
Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқлар ҳақидаги ахборотни ҳар қандай шахсга бериши шарт.
Ахборот, рўйхатдан ўтказиш қаерда амалга оширилганидан қатъи назар, кўчмас мол-мулкни рўйхатдан ўтказувчи ҳар қандай орган томонидан берилади.
Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқни ёки у ҳақда тузилган битимни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд рўйхатдан ўтказиш муддатларининг бузилиши устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Мазкур Низомнинг 16-бандида назарда тутилган маълумотлар тўплангач ва рўйхатидан ўтказилгач бино ёки иншоот кадастр режасида белгиланади. Кадастр режаси хариталар ва режаларнинг 1:100 дан 1:10000 гача бўлган масштаб қаторидан иборат бўладики, бу рўйхатдан ўтказиладиган объектларнинг жойлашуви ва асосий параметрларининг кўргазмали чизма белгиланишини таъминлайди.
Бино ва иншоотлар маълумотлари асосида туман, шаҳар геофондлари юритилади. Туман, шаҳар геофондлари - бинолар ва иншоотларнинг топография-геодезия, картография, маҳандислик-геология, гидрогеология, экология, санитария-гигиена, социология, лойиҳалаш-режалаштириш, тарихий-маданий, стихияли офатлар ва техноген фалокатлари, техник инвентаризацияланганлиги ва паспортлаштирилганлиги, микросейсмик районлаштирилганлиги ва сейсмик турғунлигига оид замонавий ва тарихий геоахборот маълумотлари омборидир.
Туман, шаҳар бинолари ва иншоотлари тўғрисидаги кадастр маълуматларининг компьютер базаси туман, шаҳар бинолари ва иншоотларининг кадастр, реестр дафтарига киритилган маълумотлари асосида тузилади.
Бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги компьютер маълумотлари Қорқалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича йилнинг ҳар чорагида умумлаштирилади ва бир тизимга солинади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги компьютер кадастр маълумотлари асосида Ўзбекистон Республикаси бўйича бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр маълумотларининг бир тизимга солинган компьютер базаси шакллантирилади.
Маълумотларнинг компьютер базаси бинолар ва иншоотларни классификациялашнинг қуйидаги белгилар бўйича объектларнинг гуруҳлари бўлиниши асос қилиб олинадиган ягона тизими бўйича шакллантирилади: бинолар ва иншоотларнинг мақсад йўналиши, мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларда, шунингдек қурилиш-техник тавсифлари бўйича ҳудудийлиги, юридик ва жисмоний шахсларга тегишлилиги.
Бинолар ва иншоотларнинг 31 декабрдаги ҳолати бўйича кадастр маълумотлари "Давергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан ҳар йили туманлар, шаҳарлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон Республикаси бўйича нашр этилади. (ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарори тахриридаги банд)
Do'stlaringiz bilan baham: |