Маърузалар 1-Мавзу: Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри фанининг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи



Download 1,01 Mb.
bet28/33
Sana22.02.2022
Hajmi1,01 Mb.
#112171
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР Бино ва иншоотлар давлат кадастри

Мустақил Ҳамдўстлик давлатлари.
Мустақил ҳамдўстлик давлатларида юритиладиган ер кадастри бир – бирларидан фарқ қилмайди. Уни юритиш тамойиллари, усул ва услубиятлари деярли бир хилдир. Жумладан Россия Федератсиясида юритиладиган аҳоли пунктлари ерларининг кадастри ҳудудни, шунингдек ер билан чамбарчас боғлик бўлган бошқа кўчмас мулк объектларини ҳуқуқий, табиий ҳамда иқтисодий ҳолатларини тавсифлайдиган зарурий ва аниқ маълумотлар банкидан иборат. У ердан фойдаланувчиларни рўйхатга олишни, ер ҳисобини, тупроқ бонитировкасини ва ерларни иқтисодий баҳолашни кўзда тутади. ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчиларни рўйхатга олиш аҳоли пункти ҳудудидаги ер турларининг миқдори, таркибий майдонлари тўғрисидаги маълумотларни ёритилишини ўз ичига олади. Шаҳар (туман) давлат ер кадастри китобида ерларнинг майдонлари ва сифати ҳисобга олиб борилади, уларнинг баҳоси берилади.
Ер муносабатлари соҳасида давлат сиёсатини ҳаётга тадбиқ қилиш РФ да ер муносабатларини давлат томонидан мувофиқлаштириш ва ер ресурсларини бошқариш, қонунчилик, яъни давлат ер кадастри асосида амалга оширилиши таъминлайдиган ер тўғрисидаги зарурий ва хақиқий ахборотлар, кўп мақсадли тизим асосида ўтказилмоқда. ер кадастрининрг асосий таркибий элементлари бўлиб ер ва унга чамбарчас боғлик бўлган бошқа кўчмас мулкларни рўйхатга олиш, ерларни миқдорий ва сифат ҳисоби, уларни баҳолаш ҳисобланади.
Россия Федератсиясида давлат ер кадастр ер кадастри маълумотларидан ерлардан фойдаланишни режалаштириш режалаштириш ва муҳофаза қилишда, аҳоли пунктларини лойиҳалаш ва қуришда, ер беришда (шу жумладан, сотишда), ер ажратишда, ер учун тўланадиган ҳак миқдорларни аниқлашда (солиқ, ижара ҳақи, меъёрий ва бозор ҳамда гаров баҳолари миқдорлари), ер мунозараларини ҳал қилишда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг давлат назоратини амалга оширишда қўлланилади. Давлат ер кадастри бу ерда ер ва у билан узвий боғлик бўлган кўчмас мулк объектларининг хуқуқий, табиий ва хўжалик ҳолатлари тўғрисида доимо янгилаб туриладиган маълумотлар тўплами сифатида қаралади.
Россия Федератсиясида ҳам давлат ер кадастрининг автоматлаштирилган тизими вужудга келтирилган. У икки қисмдан иборат:

  • ерларни ва уларга бўлган хуқуқларни рўйхатга олиш;

  • давлат ер кадастрининг бошқа бўлинмаларини ўзига қамраб олган ахборотлардан иборат бўлган маълумотларнинг ер – ахборотли банки 1996-йилнинг август ойида «Давлат ер кадастрини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш» мақсадли федерал дастури тасдиқланган. У ерга бўлган хуқуқларни ҳимоясини, ерга тўловларни ўз вақтида тушишини илғор ер ва кўчмас мулк бозорини таъминлашга йўналтирилган давлатнинг ахборотли тизими сифатида РФ ҳудудида ер кадастрининг автоматлаштирилган тизимни ишлаб чиқиш тадбиқ қилиш ва бир маромда фаолият кўрсатишини кўзда тутади.

Тизимни тадбиқ қилишни икки босқичда амалга ошириш кўзда тутилган. Биринчи босқичда меъёрий – ҳудудий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, тўла тизимни ва алоҳида бўлакларининг лойиҳаларини тайёрлаш, ер фондини йўқлама қилиш ва хариталаш кўзда тутилади. 1998-йилдан бошлаб ер кадастрининг ҳисоб-китоб ва баҳолаш қисмларини бир маромда бўлишини таъминлайдиган барча даражадаги ер – ахборотли маълумотлар банкини яратишининг иккинчи босқичи бошланган.
Украина, Белорусия, Қозоғистон Республикасида ва бошқа ҳамдўстлик давлатларида давлат ер кадастрини ташкил этиш ва юритиш тамойиллари, усул ва услубиятлари деярли Россия Федератсиясидаги билан бир хилдир.



Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish