Маърузалар 1-маъруза фармацевтик биоэтиканинг тарихи ва замонавий ҳолати


Биоэтика – раҳмдиллик тўғрисидаги янги фан



Download 396,64 Kb.
bet7/36
Sana21.02.2022
Hajmi396,64 Kb.
#36497
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36
Bog'liq
биоэтика маърузала

Биоэтика – раҳмдиллик тўғрисидаги янги фан.
Биоэтика амалий этиканинг энг ривожланган ва ишлаб чиқилган қисмига айланди. Биоэтика мустақил фан мақомига ҳам даъвогар бўлиши мумкин, деган фикр ҳам илгари сурилмоқда. Дарҳақиқат, биоэтика илгари сураётган муаммолар жуда муҳим ва ранг-баранг, уларни таҳлилдан ўтказиш даражаси жуда катта, биоэтика кўриб чиқиб ҳал қилаётган масалалар жуда муҳим ва долзарбдир.
Ҳар қандай мамлакатда трансплантация, реанимация, сунъий уруғлантириш, ирсий даволаш замонавий врач амалиётининг муайян йўналишлари ҳисобланади. Илмий билим, шу жумладан тиббий-биологик билимлар ҳам универсалдир. Илмий билимнинг универсаллиги шунда намоён бўладики, фан, авваламбор, объектив олам қонунларини ўрганувчи табиатшунослик ўз мазмунига кўра алоҳида миллатларнинг муайян хусусиятлари билан боғлиқ эмас. Мамлакатлар ва минтақалар илмий билимнинг ривожланишига ҳар хил ҳисса қўшади, холос. Илмий билимнинг умумийлиги фан натижаларидан умумий фойдаланишда ва билимни монополиялаштиришга йўл қўйилмаслигида намоён бўлади. Илмий билимдан умумий фойдаланиш ва унинг натижаларини ўртоқлашиш илмий билимнинг мавжудлиги ва ривожланиши шартларидир. Э. Пеллегрино: «Биоэтика муаммолари миллий ва маданий чегараларга эга эмас», деб жуда тўғри қайд этади. Биотиббиёт билимларининг универсаллиги ва умумийлиги бунинг биринчи далилидир.
Биоэтиканинг аксарият муаммолари олис тарихга бориб тақалади. ўтмишдан мерос қолган бу муаммолар моҳият эътибори билан ҳанузгача долзарб ва муҳим бўлиб қолаётир, уларнинг ечимларини янгидан англаб етишга, янги йўллар қидиришга тўғри келмоқда. Ўтган асрнинг сўнгги чорагида кузатилган биотиббиёт фанлари ва технологияларининг жадал ривожланиши биоэтикада кўриб чиқилаётган муаммоларнинг бевосита манбаидир. Мазкур муаммолар жамиятда жиддий мунозара ва баҳсларга сабаб бўлмоқда. Уларни ҳал қилишда одамлар нафақат оқилона далилларга, балки анъаналар, қадриятлар ва, ниҳоят, эмоцияларга таянмоқдалар. Ҳозирги замон фанининг янгиликлари ва ютуқларига нисбатан ижтимоий «таъсирчанлик»нинг ўсиши оламшумул ҳодиса хусусиятини касб этди – фан-техника амалиёти салбий оқибатларининг алоҳида инсонга ва бутун жамиятга таъсири илмий фаолиятни экспериментал тадқиқотлар даражасида ҳам, амалга жорий этиш ва фойдаланиш даражасида ҳам ижтимоий тартибга солиш бўйича бир қатор амалий вазифаларни кун тартибига қўймоқда. Илмий кашфиётларни ижтимоий эътироф этиш, ижтимоийлаштириш ҳамда тадқиқотчи-олимларнинг ижтимоий масъулияти муаммолари ҳозирги замон маданияти муаммолари орасидан мустаҳкам ўрин олди.
Халқаро ҳарбий трибунал нацистлар Германиясида инсонда тиббий тажрибалар ўтказиш материаллари ва баённомалари асосида қабул қилган Нюрнберг кодекси (1947) олимларнинг ижтимоий масъулияти муаммосини умумбашарий ижтимоий муҳим масалалар даражасига кўтарган биринчи халқаро ҳужжат бўлди. Биоэтика тадқиқотлар соҳаси, ижтимоий мунозаралар ва ахлоқий қарорлар қабул қилиш майдони сифатида мамлакатимизда ўзининг дастлабки қадамларини ташламоқда. Жаҳоннинг кўпгина атоқли мутафаккирлари инсоният янги минг йилликда яшаб қолиши учун вайронкор анъаналар ва ажралишдан янги умумбашарий дунёқарашга йўл топиши зарурлигини кўрсатмоқда. Уларнинг мазкур қарашлари Халқаро Инсонпарварлик Академияси томонидан 2000 йилда чиқарилган инсонпарварлик манифестида акс эттирилди. Унда қуйидаги сўзлар бор: «Янги дунёқараш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиши, инсоннинг эркинлиги ва қадр-қимматини янада ошириши, шунингдек бизнинг бутун инсоният олдидаги мажбуриятларимизни қайд этиши лозим».
Глобал биоэтиканинг таркибий қисми ҳисобланган биоэтика мазкур янги дунёқарашнинг ажралмас қисмига айланмоқда. Ҳозирги замон биоэтикаси синкретик хусусиятга эга, у демократия ва инсонпарварлик ғояларига, Европа маданиятининг анъанавий қадриятларига, Ғарб ва Шарқ динларига асосланади.
Биоэтика турли хил қарашларни муҳокама қилиш учун очиқ ва ер куррасида ҳаётни сақлаб қолиш учун ҳар бир инсон шахсан жавобгар эканлигини кўрсатишга ҳаракат қилади. Турли дунёқарашларнинг тенг ҳуқуқлилигини эътироф этиш ҳозирги замон маданиятидаги демократик интилишларнинг ютуқларидан биридир.
Биоэтиканинг икки шакли – либерал ва консерватив биоэтиканинг мавжудлиги ахлоқий дунёқараш ва анъаналарнинг типологик номувофиқлиги билан белгиланади. Ҳаёт ва мамот масалаларида уларнинг қарама-қаршилиги мазкур номувофиқликни янада кучайтиради. Нафақат тиббиёт, фармацевтика, биология соҳасида, балки саноат ва қишлоқ хўжалигида ҳам фан ва технологияларнинг жадал ривожланиши биоэтикада кўриладиган муаммоларнинг бевосита манбаидир.

Download 396,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish