Маърузалар 1-маъруза фармацевтик биоэтиканинг тарихи ва замонавий ҳолати


-МАЪРУЗА ЭТИКА ҚЎМИТАЛАРИ: АСОСЛАРИ, ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ



Download 396,64 Kb.
bet30/36
Sana21.02.2022
Hajmi396,64 Kb.
#36497
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   36
Bog'liq
биоэтика маърузала

13-МАЪРУЗА


ЭТИКА ҚЎМИТАЛАРИ: АСОСЛАРИ, ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасидаги халқаро нормаларни амалга ошириш ва, умуман, инсон ҳуқуқлари ҳақидаги миллий қонунчиликка имплементация қилишнинг самарадорлиги, ривожланган давлатлар тажрибасининг кўрсатишича, уларнинг мамлакат миллий ҳуқуқ тизимидаги ўрни конституцияда аниқ белгилаб қўйилганлигига боғ­лиқ. Ҳар бир мамлакат жа­ҳон ҳамжамияти ишларидаги ўз иштирокининг кўламини ва уларнинг халқаро-ҳуқуқий нормалар билан боғлиқлик даражасини ўзи белгилайди. Давлатнинг мил­лий ҳуқуқи қанча ривожланган бўлса, халқаро ҳуқуқ билан ҳамкорликка шунча кўп эҳтиёж сезади. Бунга эришиш учун давлатнинг ҳам ташқи, ҳам ички сиёсатида халқаро ҳуқуқнинг устунлигини тан олиш талаб қилинади.
Ўзбекистонда биоэтиканинг ривожланиши табобатнинг янада инсонпарварлашиши, тиббий ҳуқуқ ва бу­тун фаннинг тараққий этишига имкон беради. Биоэтиканинг ҳуқуқий асослари ушбу йўналишда муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон учун биоэтика янги ҳалқадир, шу боис миллий қонун ҳужжат­ларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш учун биоэтика соҳасида қо­нун ижодкорлиги зарур.
Бундан ташқари, 2000 йилдан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида Этика бўйича миллий қўмита — соғлиқ-саломатликка бўлган ҳуқуққа оид айрим биоэтика нормаларининг бажарилишини назорат қи­лувчи ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Мазкур қўмита бу борада минтақамизда би­ринчилардан бўлиб иш бошлаган ташкилотлардан ҳисоб­ланади. Жамоатчилик асосида иш­ловчи ушбу қўмита мустақил орган бўлиб, тиббий тадқиқотлар ўтказилишида мижозларнинг ҳуқуқлари, соғлиғини ҳимоя қилиш ва хавфсизлиги кафолатларини таъминлаш мақсадида тузилган.
Этика бўйича миллий қўмитанинг истиқболи ҳа­қида гапирганда, унинг мах­сус биоэтика, замонавий генетика ва репродуктив технологиялар (янги репродуктив технологияларни қўллаш, суррогат оналик, сунъий уруғлантириш, ҳомилани олиб ташлаш масалалари, глобал иқлим ўзгариши шароитида инсон гени тадқиқ қилинишини тартибга солиш) соҳасидаги фаолият кўламини кенгайтириш ва таъсирини кучайтириш лозимлигини таъкидлаш жоиз. Шунингдек, мазкур қўмита аъзоларининг биоэтика муаммоларига тааллуқли қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда иштирок этишлари мақсадга мувофиқдир. Халқаро ҳуқуқнинг норма ва тамо­йилларига асосланган ҳолда «Биоэтика тўғрисида»ги қо­нунни тайёрлаш ва қабул қилиш, бунда мамлакатимиздаги диний конфессиялар, аҳоли менталитетининг ўзига хос жиҳатлари ҳисобга олиниши керак.
Бугунги кунда ахлоқий экспертиза хулосасисиз ғарбдаги бирорта мамлакатда инсонда тажриба ўтказилиши мумкин эмас. Биоэтика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида ҳам тузилган бўлиб, унга академик М.С. Абдуллахўжаева раҳбарлик қилмоқда. ЮНЕСКО ишлари бўйича ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг таклифига ва Ибн Сино Халқаро Жамғармаси Бошқарувининг қарорига биноан мазкур жамғарма қошида Ўзбекистон Республикасининг Биоэтика Миллий қўмитаси тузилди.
Мазкур қўмитанинг мақсади тиббиёт, биология ва фармацевтика соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ўтказишда этика нормаларига риоя этишни таъминлашга кўмаклашишдан, мазкур муаммоларни минтақавий ва халқаро миқёсларда ҳал қилишда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Биоэтика қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонунига (1996 йилда қабул қилинган, 1999, 2001 йилларда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган) ҳамда «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунига (1997 йилда қабул қилинган), шунингдек Хелсинки декларацияси принципларига, Балмонтнинг «Ахлоқ принциплари ҳамда тадқиқотлар ўтказилаётган одамларни ҳимоя қилиш бўйича қўлланма»сига, GCP (Good Clinical Practic) бўйича қўлланмага, ЖССТнинг биотиббий тадқиқотлар экспертизасини ўтказувчи Этика қўмиталарига тавсияларига (2000-2002 йиллар), ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирининг 2000 йил 10 июлдаги буйруғи билан тасдиқланган қўмита тўғрисидаги низомга амал қилади. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонуни демократик хусусиятга эга эканлигига қарамай, унга киритиш лозим бўлган биоэтика муаммоларини ҳуқуқий жиҳатдан ишлаб чиқишга янада фундаментал ёндашиш талаб этилади. Биоэтиканинг ҳуқуқий асослари ва уни ўзбекистон Республикасида таъминлаш кафолатлари масаласини кўтариш зарур.
Дори воситаларининг хавфсизлиги ва самарадорлиги муаммолари илмий исботловчи тиббиёт нуқтаи назаридан Фармацевтик биоэтика масалаларини назорат қилувчи этика қўмиталарининг фаолияти Жаҳон врачлар уюшмасининг Хелсинки декларациясида таърифланган ахлоқий ва ҳуқуқий принципларга асосланади (мазкур принциплар Финляндиянинг Хелсинки шаҳрида 1964 йил июнда бўлиб ўтган Жаҳон врачлар уюшмаси 18-чи Бош ассамблеясида қабул қилинган). «ЖССТнинг этика қўмиталарига тавсиялари» руҳи қуйидаги сўзларда ифодаланган: «Этика қўмиталари ўз таркибида, қарорлар қабул қилиш тартиб-таомиллари ва механизмларида сиёсий, маъмурий-бошқарув, идоравий, касбий ва молиявий-иқтисодий таъсирлардан мустақил бўлиши лозим». Дори воситаларининг хавфсизлиги ва самарадорлиги, диагоностика, даволаш, профилактика қилишнинг янги усуллари муаммолари тиббиётда янги билим соҳаси – илмий исботловчи тиббиёт (ИИТ)нинг ривожланиши ҳамда ахборот технологияларининг жадал ривожланиши билан боғлиқ. Хорижда илмий исботловчи тиббиётнинг ривожланишига замонавий ахборот технологиялари соҳасида, айниқса, биостатистика соҳасида эришилган ютуқлар катта ёрдам берди, натижада тиббий қарорлар ва илмий тадқиқотлар натижаларининг сифатига янада тез ва объектив баҳо бериш имконияти туғилди. Бунга хориждаги тиббиёт олий ўқув юртлари ва марказларида эпидемиология ва биостатистика факултетлари ва бўлимларининг кўплиги ҳам кўмаклашди.
Исботловчи тиббиёт ҳақидаги дастлабки қарашлар 1972 йилда инглиз врачи А. Кокран томонидан тизимга солинди. Уни биринчи клиник эпидемиолог деб аташ мумкин. Исботловчи тиббиётнинг асосий мақсади, ўз номига кўра, муайян даволаш ёки диагностика усулини беморларнинг маълум популяциясида қўллашнинг самарадорлиги ҳақидаги фаразни исботлаш ёки инкор этишдан иборат. Техник ва бошқа кўпгина сабабларга кўра популяциянинг барча аъзоларини жалб этган ҳолда тадқиқот ўтказишнинг иложи йўқлиги туфайли, синовлар одатда мазкур популяция орасидан танлаб олинган одамлар гуруҳида ўтказилади. 1972 йилда инглиз эпидемиологи Арчи Кокран «қўлланиладиган дориларнинг чинакам самарадорлигидан жамият бехабар эканлиги»га эътиборни қаратди. «Тиббиётчи олимлар барча соҳалар ва ихтисосликлар бўйича ўтказилган барча долзарб, рандомизация қилинган клиник синовларни таҳлилий умумлаштириш тизимини ҳанузгача яратганлари йўқ», деб ёзади у. Кокран тизимли асосда маълумотлар тўплаш ва уларни таҳлилдан ўтказиш асосида тиббиёт соҳасида илмий шарҳлар яратиш ва уларни янги маълумотлар билан мунтазам тўлдириб боришни таклиф қилди. Бунда тадқиқот ўтказиш (дориларни, даволаш усулларини тадқиқ қилиш) этикасига алоҳида эътибор берилади. Тадқиқот ўтказиш технологиясида рандомизация қилинган («random» – «тасодифий» сўзидан) клиник тадқиқотлар етакчилик қилади. Рандомизация – randomization, яъни пациентларни гуруҳга, масалан, тадқиқот ва назорат гуруҳларига тасодифий усулда ажратиш. Янги, илгари қўлланилмаган дориларни, шунингдек генерик препаратларни (инглизча «generic» - халка сўзидан, оригинал препаратлардан кўчирилган нусхалар шундай деб аталади) клиник синовдан ўтказиш ахлоқий хусусиятга эга бўлган бир қатор масалаларни кўндаланг қилиб қўяди. Бу ўрганиш субъекти инсон эканлиги билан боғлиқ.
Инсонда клиник тажрибалар ўтказиш мумкинми, агар мумкин бўлса, уларни ўтказиш шартлари қандай бўлиши керак?

Download 396,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish