Маърузалар 1-маъруза фармацевтик биоэтиканинг тарихи ва замонавий ҳолати


Глобал биоэтика тиббиёт этикаси, биоэтика, атроф муҳит этикаси нормалари тизимини ўз ичига олади



Download 396,64 Kb.
bet4/36
Sana21.02.2022
Hajmi396,64 Kb.
#36497
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
биоэтика маърузала

Глобал биоэтика тиббиёт этикаси, биоэтика, атроф муҳит этикаси нормалари тизимини ўз ичига олади. Поттернинг фикрига кўра, биоэтика инсониятнинг яшаб қолишини таъминлаш ва бутун кишилик жамиятининг соғлиғини сақлаш учун тиббиёт этикаси билан атроф муҳит этикаси (экоэтика)ни жаҳон миқёсида бирлаштирувчи кўприк бўлиши лозим. «Биоэтика» тушунчаси инсоннинг бутун тирикликка муносабатини кўриб чиқадиган масалалар соҳасини назарда тутади. Биология ва тиббиёт соҳасидаги билимларнинг тараққиёти, тиббиёт янги имкониятларининг ривожланиши анъанавий этика илгари дуч келмаган муаммоларни келтириб чиқарди.
Ривожланиш натижасида биоэтикада икки йўналиш шаклланди. Биринчи йўналиш инсонга маънавий муносабат масалаларини кўриб чиқади ва бу ерда у тиббиёт этикаси билан туташади. Иккинчи йўналиш эса инсоннинг ҳайвонларга муносабати этикасини, яъни: ҳайвонлардан турли мақсадларда (озиқ-овқат манбаи, саноат учун хом ашё, тиббий-биологик тадқиқотлар учун модел, кўнгилхушлик объекти сифатида) фойдаланиш масалаларини ўрганади, бу ерда у жаҳон миқёсидаги атроф муҳит этикаси билан туташади.
Бугунги кунда биоэтикада биринчи йўналиш айниқса жиддий ташвиш уйғотмоқда. Тушунчанинг мазмуни анча торайди. Амалда биоэтика амалий этикага айланди ва асосий эътиборни амалий тиббиётнинг ахлоқий муаммоларига қаратди. Биоэтика бугунги кунда тиббиёт ходими ва пациент муносабатларининг ахлоқий жиҳатларига, эвтаназия ва ўлимни аниқлаш, инсон аъзоларини трансплантация қилиш, ҳомила тушириш (аборт), клонлаш, ирсий инженерия масалаларига алоҳида эътиборни қаратмоқда. Академик доираларда «биоэтика» тушунчаси айнан шу маънода қўлланилади. Бунда тиббиёт этикаси тушунчаси ўрнига кўпинча деонтология тушунчаси қўлланилади. Деонтология этиканинг бурч ва мажбурият муаммоларини ўрганувчи бўлимидир (атамани инглиз файласуфи Бентам XIX асрда муомалага киритган).
XX асрнинг иккинчи ярмида трансплантология, ирсий диагностика, ирсий инженерия ва клонлаш ривожлана бошлади. Тиббиёт техникаси ўз ривожланишида шундай даража етдики, врач илгари ўлиши муқаррар бўлган беморларнинг ҳаётини эндиликда сунъий равишда сақлаб тура олади. Техника соҳасидаги ютуқлар беморлар, ўлим тўшагида ётганлар ва ногиронларнинг ҳуқуқларини юридик жиҳатдан асослашнинг янги-янги шакллари ва усуллари пайдо бўлишига олиб келмоқда. Этиканинг бошқа муаммолардаги иштироки ҳам кенгайди – сиёсатчилар ўз фаолиятида этика қоидаларига тобора кўпроқ таянмоқдалар, жамоатчилик бизнес ва реклама устидан этик назоратни ўрнатишни талаб этмоқда, экология эса атроф муҳит билан муносабатларни тартибга солишда этика қоидаларига риоя этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Ахлоқ нормаларига мувофиқлик мезони банк фаолиятининг нафақат қонунийлиги, балки муваффақиятлилигининг ҳам негизи сифатида илгари сурилмоқда. Амалий этика кенг маънода этиканинг алоҳида туридир, чунки у ахлоқ муаммолари ҳақида янгича тушунча беради, мазкур муаммоларга янгича ёндашувларни амалга оширади. Ҳар бир инсонга тегишли бўлган долзарб муаммоларни тадқиқ қилиш жараёнида этика тамомила бошқа фанга айланиб боради. Одамлар ўртасидаги муносабатларнинг қонунлари, этиканинг муаммолари доираси ўзгарди – эндиликда у ижтимоий ва сиёсий масалалардан ҳам кўра кўпроқ тиббиёт, биология ва экология масалалари билан қизиқмоқда.
Амалий этика глобализм нуқтаи назаридан, шу жумладан инсоният ҳаёти ва тирикликка реал хавф таҳдид солиши, тиббий хизмат кўрсатиш ва экология соҳасида инсоннинг ажралмас ҳуқуқларига дахл этиш хавфи туғилиши натижасида юзага келади. «Этикасиз» иш тутиш, ахлоқ масалаларини четга суришга ҳаракат қилинган жойларда инсон ҳаёти учун янги хавф туғилади.
Инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг қадр-қиммати ҳақида эслатиш зарурати амалий этика юзага келишининг умумий сабабидир.
Биоэтика тиббиёт этикасидан қандай фарқ қилса, амалий этика ҳам анъанавий этикадан шундай фарқ қилади.
Этиканинг нормативлигини одоб-ахлоқ ўргатиш, ахлоқни тарғиб қилиш билан адаштирмаслик керак. Этиканинг норматив дастурлари тажрибага ва мантиққа таянади. Ҳозирги замон этикаси социология, психология сингари фанларга таянади ва тегишинча ахлоқ социологияси ёки ахлоқ психологияси вазифасини бажаради. Ниҳоят, амалий этика мумкин қадар муайянлаштиришга ва амалиёт билан қўшилишга интилиш билан тавсифланади.
Бугунги кунда амалий этиканинг компютер этикаси, бизнес этикаси, ишбилармонлик этикаси, экоэтика, тиббиёт этикаси, фармацевтик биоэтика сингари йўналишлари ишлаб чиқилмоқда.

Download 396,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish