Маърузалар 1-маъруза фармацевтик биоэтиканинг тарихи ва замонавий ҳолати


Ўзбекистон Республикасида фармацевтикани ривожланиш тарихи



Download 396,64 Kb.
bet2/36
Sana21.02.2022
Hajmi396,64 Kb.
#36497
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
биоэтика маърузала

Ўзбекистон Республикасида фармацевтикани ривожланиш тарихи
Ўзбекистон Республикаси дори воситаларининг таъминоти тарихи Октябрь тўнтарилишигача (1917 йилгача), Собиқ Иттифоқ даври (1917-1991 йиллар) ва мустақилликнинг дастлабки 20 йилидаги даврларга бўлинган ҳолда Эркин Рахимович Тошмухамедов ва унинг шогирдлари томонидан чуқур ва пухта ўрганилган. Мазкур бўлимда Проф. Э.Р. Тошмухамедовнинг бир қатор илмий мақолаларида чоп этилган маълумотлар келтирилган.
“Ўрта Осиёни Россияга қўшиб олингунга қадар Туркистон ўлкасида шифохоналар ва дорихоналар бўлмаган. Беморларни даволаш билан табиблар, бақсилар, шаманлар, эшонлар, муллалар, фолбинлар ва бошқалар шуғулланганлар. Булар орасида табибларнинг фаолияти эътиборга лойиқ. Табиблар айрим жарроҳлик операцияларини ўтказганлар, чипқон, ришта касалликларини даволаганлар, зулук солганлар, тишларни, синган ва чиққан аъзоларни муваффақиятли даволаганлар.
Табиблар атиргуллар, ялпизлар, анис ва укропларни сув буғи орқали ҳайдаб эфир мойларини олганлар.
Дори воситаларини ҳалтачаларда, шиша идишларда, қутичаларда сақлаб, ҳар бир идиш устига араб ва форс тилларида ёзиб қўйганлар.
Бозорларда атторлар ўз дўконларида ҳар хил дори-дармонлар билан савдо қилганлар, улар орасида ўсимликлардан, ҳайвонот оламидан олинган, минераллардан тайёрланган дори воситаларини ҳам учратиш мумкин бўлган. Атторлар заҳарли ва кучли таъсир этувчи моддалар билан ҳам, Европадан келтирилган дори воситалари билан ҳам савдо қилганлар.
Р. Пальм Туркистон халқ табобатида ишлатиладиган ва табибларнинг дорихона дўконларида сотиладиган 200дан ортиқ дори воситаларни ёзиб қолдирган. Г.Г. Драгендорф – 240 дори воситаларини, Н.В. Солонин – 120, В.И. Кушилевскийғ 140, Б.А. Федченко эса – 35 дори воситаларини ёзиб қолдирган. Бу дори воситаларининг ҳаммаси Туркистон халқ табобатида кенг қўлланилган ва Шарқ халқлари дорихоналарида савдода бўлган.
1868 йил Тошкентда ҳарбий лазарет очилди, 1870 йили у ҳарбий госпиталга айлантирилди ва 415 ўринга эга эди. Кейинчалик ҳарбий лазарет ва госпиталлар Самарқанд, Фарғона, Андижон, наманган, Токмак, Пишпек, Қоракўл, Сергиепол. Норин ва бошқа шаҳарларда очилди. Ҳарбий лазаретлар қошида дорихона бўлиб. Улар маҳаллий аҳолига ҳам пулга дори сотар эдилар.
Ўша даврда маҳаллий аҳоли орасида юқумли касалликлар: чечак, ўлат, вабо, сил, захм, безгак, ришта, трахома ва бошқа касалликларнинг тарқалиши ҳарбий қисмларга ҳам хавф солар эди. Шу сабабли, Туркистон генерал-губернаторлиги ўлканинг йирик шаҳарлари – Тошкент, Самарқанд ва бошқа шаҳарларида касалхоналар ташкил қилишга мажбур бўлди.
1883-1890 йилларда маҳаллий аҳолини аёллари ва болалари учун Тошкент, Самарқанд, Андижон, Қўқон, Хўжанд, Наманган, Марғилон ва бошқа шаҳарларда даволаш амбулаториялари очилди. Бу даволаш муассасаларида фақат аёллар хизмат кўрсатар эдилар.
1868 йилдан бошлаб ҳар бир уезд-бўлисда касалларни қабул қиладиган хоналар очилди. Касаллар қабулхонасида бир нафар шифокор ва бир нафар доя ишлар эди. Ундан ташқари дорихона пункти ҳам бор эди. Бу дорихона пунктида тайёр дорилар асосан пулга, ўта камбағалларга текинга берилар эди.
Ҳар битта уезд касаллар қабулхонаси 70 000 дан 130 000 гача аҳолига тиббий ёрдам кўрсатар эди.
1874 йилнинг май ойида Тошкент шаҳар ҳокимият томонидан Шаҳар дорихонаси очилди. Дорихонада камбағал маҳаллий ва рус аҳолисига дори-дармонлар бепул берилар эди. 1878 йилнинг сентябрь ойидан Шаҳар дорихонаси Шаҳар Думаси тассарруфига ўтказилди ва дориларни бепул бериш ман қилинди.
1880 йил 25 январда провизор И.И.Краузе Тошкентнинг руслар яшайдиган қисми Собор кўчасида (Орифхўжа пассажибиносида) хусусий дорихона очди. Бу бутун Туркистон ўлкасида биринчи хусусий дорихона эди. 1901 йил Тошкентда провизор Г.Ф. Каплан хусусий дорихона очади. Бу дорихонанинг филиали 1903 йил Тошкентнинг Эски шаҳар қисмида ҳам очилди.1878 йил июл ойида Самарқанд шаҳар касалхонаси қошида дорихона очилди. Бу дорихона ҳам аҳолига дори-дармонларни пулга, камбағал аҳолига эса бепул берар эди.
1900 йилгача Самарқанд вилоятида битта дорихона бўлиб, уездларда эса аҳоли дори-дармонларни касаллар қабулхоналари дорихоналаридан пулга сотиб олар эди.
Фарғона водийсида биринчи дорихона 1892 йил Қўқонда, иккинчиси – 1894 йил май ойида Марғилонда, учинчиси – Андижонда 1896 йил сентябрда, тўртинчиси эса Наманганда 1901 йил августда очилди.
Бухорода биринчи дорихона 1889 йил январда Бухоронинг Эски шаҳар қисмида очилди. 1895 йил эса Бухоронинг Янги шаҳар қисмида “Эрманс савдо уйи” томонидан хусусий дорихона очилди. 1903 йил Бухоронинг Эски шаҳар қисмида иккинчи хусусий дорихона очилди.
1906 йилда дорихона очишнинг янги қоидаси жорий қилинди ва унга биноан хар 10 000 аҳолига битта дорихона очиш мумкин бўлган (2.1-жадвал).
1900 йилларда Тошкент темир йўли қурилиши муносабати билан Тошкентга Россиядан кўпчилик аҳоли кўчиб келади. 1911 йилнинг май ойида Туркистон генерал-губернатори Тошкентнинг руслар яшайдиган қисмида яна 7 та дорихона очишга рухсат берди ва бу дорихоналар 1912 йил давомида очилди. Ушбу дорихоналар янги очилган кўчалар номига қўйилди: Привокзальная, Обуховская, Мариинская, Романовская, Московская, Сергиевская, Куйлукская ва бошқалар.
Шундай қилиб, 1913 йил Тошкентнинг 70 000 руслар яшайдиган қисмида 11 дорихона мавжуд бўлган бўлса, 170 000 аҳоли яшайдиган Эски шаҳар қисмида фақат шу йили апрелида ягона хусусий дорихона очилди.
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида 1904 йилда, Марғилонда эса 1908 йил май ойида хусусий дорихоналар очилди.
1914 йилда Ўзбекистоннинг қишлоқ ерларида 138 ўринли 23 шифохона, 10 фельдшерлик пункти, 6 дорихона бўлиб, уларда 19 шифокор, 48 фельдшер, 2 доя ва 6 фармацевт ишлар эди.Хива шаҳрида биринчи дорихона 1915 йилда очилди.
Октябрь тўнтаришига қадар ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида 46 та дорихона, жумладан 43 та шахсий дорихоналар бор эди. Тошкент шаҳар ва вилоятида 17 та дорихона, шулардан 12 та хусусий дорихона Тошкент шаҳрида, 5 дорихона уезд ва қишлоқларда жойлашган эди. Шунингдек, 64 касалхона, 65 амбулатория мавжуд бўлган. Уларда 80 фармацевт, 102 та шифокор: 39 тиш шифокори ва 234 ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари фаолият олиб борганлар.
Фарғона вилоятида 13 та дорихона бўлиб, шулардан 9 таси шаҳарларда: Қўқонда – 2 та, Андижонда – 2 та, Наманганда – 2 та, Фарғонада – 1 та, Марғилонда – 1 та, Ўшда – 1 та, 4 таси эса Чуст, Асака, Шаҳрихон, Жалолобод қишлоқларида жойлашган эди.Самарқанд вилоятида 10 та дорихона бор эди, шулардан 4 та дорихона шаҳарларда, 6 таси қишлоқларда жойлашган эди.Бухоро шаҳрида – 3 та, Сурхондарё вилоятида – 1 та, Қашқадарё вилояти Бекбуди шаҳрида – 1 та дорихона бўлган.”
“1920 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, шаҳарнинг марказий дорихонаси дори-дармон сақланадиган омборхона вазифасини ҳам бажарган. Барча турдаги дорилар ва бошқа тиббиёт моллари шу марказий дорихонада мужассамланган эди. Бошқа ҳамма дорихоналар дори ва бошқа молларни фармация бўлинмаси руҳмсати билан шу ердан олишган.
Ўлкадаги иқтисодий тангликлар ва мамлакатнинг “Янги иқтисодий сиёсат” (НЭП)га ўтиши муносабати билан дорихоналар ишини янгича ташкил қилишни тақозо қилар эди.1922 йил 1 августда Тошкент шаҳрида Туркистон АССРнинг Соғлиқни сақлаш ҳалқ комиссарияти қошида дорихона бошқармаси ташкил этилди.1924 йил 27 октябрь ойида Ўзбекистон ССР ташкил топди, 1925 йилнинг февралида эса Соғлиқни сақлаш халқ комиссарияти қошида Дорихона бошқармаси очилди. Унга хўжалик ҳисобидаги 34 дорихона, марказий дорихона омборхонаси, назорат-таҳлил лаборатория ва гален-қадоқлаш лабораторияси кирар эди.
Дорихоналар тизими тараққий этиши натижасида 1938 йили Дорихона бошқармаси Ўзбекистоннинг Бош дорихона бошқармасига айлантирилди.
Дори-дармон хизматини аҳолига яқинлаштириш мақсадида, Ўзбекистонда, қишлоқ тиббиёт муассасалари қошида 1938 йилдан бошлаб дорихона пунктлари ташкил қилинди. 1940 йилга келиб дорихоналар сони 172 га етди. 1940 йилнинг охирида Ўзбекистонда 172 дорихона, 398 дорихона пунктлари, 20 дорихона дўконлари, 76 дорихона киосклари, 5 омборхона, 6 назорат-таҳлил лабораторияси ва битта гален-қадоқлаш лабораторияси мавжуд эди.”
“1942 йилнинг охирида Ўзбекистонда 113 та эвакуация госпитали жойлашган эди.
Урушнинг дастлабки кунлариданоқ Ўзбекистон Дорихоналари бош бошқармаси ўз ишини харбий ҳолатга мослаштирди. Урушгача Ўзбекистонда кимё-фармацевтика саноати бўлмаган эди. Зудлик билан маҳаллий ресурслардан дори-дармонлар ишлаб чиқариш зарур бўлиб қолди. Тез фурсатда кимёгар олимлар кам учрайдиган материаллар ўрнини босувчи ва турли чиқинди материалларидан қимматбаҳо маҳсулотлар ишлаб чиқариш усулларини топдилар. Дорихоналар бошқармаси корхоналарида турли хил саноат чиқиндилари, ярим тайёр маҳсулотлар ва ўсимликлар хом ашёсидан бир қатор дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Дори-дармон ишлаб чиқариш соҳасидаги ишлар муҳим аҳамиятга эга бўлди. Уруш йиллари харакатдаги ҳарбий қисмларга 392,7 тонна наркоз учун эфир, 18,7 минг тонна гипс, 166,7 минг тонна хўжалик совуни, 46,6 минг санитария палаткалари, 9630 дезинфекция воситалари ва бошқалар етказиб турилди. Ушбу тиббий ёрдамга Ўзбекистон фармацевт-олимлари ҳам ўз улушларини қўшишди. Ҳусусан, 1942 йилнинг бошида Тошкентда дезинфекция воситалари ишлаб чиқарувчи завод ишга тушди. Сўнгра гален фармацевтик лаборатория асосида Тошкент кимё-фармацевтика заводи ташкил этилди, унда наркоз учун эфир, хлорид кальций, кофеин-бензоат натрий, фитин, глюкоза порошоги, кейинчалик холосас, астматол, қора қанд (барбарис) экстракти ишлаб чиқраиш йўлга қўйилди. Махаллий саноатда гипс, шина, қўлтиқтаёқ, санитария замбиллари ишлаб чиқарилди.
Ўрта Осий университетининг кимё факультетида уруш даври тиббиёти учун зарур бўлган наркоз эфири, хлорли кальций, кофеин, стрептоцид, сульфицин, никотин кислотаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Самарқанд вилоятида йоднинг спиртли эритмаси, ялпиз, валериана, эвкалипт, эрмон настойкалари, наўатир анис томчиси, камфора, ихтиол ва Вилькинсон суртмаси, рухли, борли, скипидарли малҳамлар, камфоранинг мойли эритмаси, хантал, чумоли, совун спиртлари ва лакричний кукун дорилари ва бошқалар ишлаб чиқарилди.
Уруш йиллари Республика дорихоналар Бош бошқармаси аоссий эътиборни ҳарбий эвакогоспиталлар, болаларни даволаш муассасалари ва саноат корхоналарининг тиббиёт-санитария бўлимларида очилган дорихона ва унинг шаҳобчаларини дориларга бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондиришга қаратди.
1942 йил 28 августда “Правда Востока” газетаси Тошкент фармацевтика институтининг ходимлари маҳаллий хом ашёдан 15 та янги дори препаратларини ишлаб чиқаришга топширдилар, деб ёзган эди.
Уруш йиллари кимё-фармацевтика воситаларининг танқислигини инобатга олиб Иттифоқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги уни ўсимликлар хом ашёси билан тўлдиришни маъқул деб топди.
Республика Фанлар Академияси академиги С.Ю. Юнусов раҳбарлигида ўзбекистон алколоидли ўсимликларнинг ҳусусиятларини ўрганиш юзасидан катта ишлар олиб борилди.
Республика ботаниклари ёввойи тарзда ўсадиган каучукли ўсимликларнинг бой чангалзорларини топдилар, бедадан ва шолининг тозалаш саноати чиқиндиларидан витаминлар олиш усулларини ишлаб чиқдилар. Енгил саноатни ривожлантириш учун кенг имкониятлар очиб берадиган ўсимликлар хом ашёси бўйича маълумотларни умумлаштирдилар.
“Урушдан кейинги йилларда Ўзбекистонда дорихоналар тизими тез суръатлар билан ривожлана бошлади. Фақт 1959-1975 йиллар мобайнида республикамизда 888 та янги дорихоналар очилди, улардан 652 таси қишлоқ жойларда эди.”
Янги дорихоналар асосан намунали лойиҳалар асосида қурилиб, 1971 йилдан 1977 йилгача Республикамизда 140 намунали дорихона қурилиб фойдаланишга топширилган, 130 дорихона янгитдан таъмирланган биноларга кўчирилди.
1981 йил бошларида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги дорихоналар Бош бошқармаси тизимида 1500 дорихона (улардан 1016 дорихона қишлоқ жойларда), 25 дорихона дўконлари, 14 дорихона омборхоналари ва 14 назора-таҳлил лабораториялари мавжуд бўлган [6].
Дорихона тармоқларини янада ривожлантириш ва дори-дармон ёрдамининг сиқатини оширишда, фармацевт кадрларни тайёрлаб бериш хал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Чунончи, 1958 йилда Республика долрихона тизимида 1490 фармацевт фаолият олиб борди. Улардан 553 нафари олий маълумотли фармацевт эди.
1981 йилга келиб, Ўзбекистонда 3150 олий маълумотли ва 2970 ўрта маълумотли фармацевтлар аҳолига дори-дармон ёрдамини кўрсатганлар.
1984 йилдан бошлаб ҳар бир районда марказий район долрихонаси ташкил қилинди. Шу жумладан, Тошкентда 9 та Марказий район дорихоналари барпо этилди.
1987 йили республикамизда 1995 ҳўжалик ҳисобидаги дорихона. Шу жумладан 1333 қишлоқ жойларида ва 6477 дорихона филиаллари мавжуд бўлган.
1988 йил Республиканинг Бош дорихона бошқармаси “Фармация” Республика ишлаб чиқариш бирлашмасига ўзгартирилди.
Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритганидан кейин, дорихона корхоналарининг иш фаолияти тубдан ўзгара бошлади. Дорихона фаолиятини тартибга солувчи, Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтик фаолият тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Бу қонунга биноан, ҳукумат томонидан, дори-дармонлар муомаласини тартибга солувчи ва дорихона фаолиятини бир тизимга келтирувчи, бир қатор фармонлар қабул қилинди.
1994 йил 11 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли дорихоналарни давлат тассаруфидан чиқариш ва хусуссийлаштириш тўғрисида”ги 139-сонли қарори қабул қилинди.
Хусусийлаштиришнинг бошида Ўзбекистонда 2552 давлат дорихоналари фаолият кўрсатган. 1994 йилнинг охирида, шулар асосида, 352 касалхона ичидаги дорихоналар, 239 очиқ акциядорлик жамияти, 290 жамоа дорихоналари ва 1059 хусусий дорихоналар ташкил қилинди. 1995 йили Ўзбекистонда 2571 фармацевт фаолият олиб борган. 1996 йилга келиб, уларнинг сони 3980 дан ошиб кетди.
1992 йили Ўзбекистонда фармакология ва фармакопея қўмиталари ташкил қилинди. Уларнинг фаолияти тиббиётга зарур бўлган ускуналарни ишлаб чиқаришга йўналтирилган. 1993 йили “Ўзфармсаноат” концерни ташкил этилди.
1996 йилга келиб Республикамизда 2200 дорихона ҳусусийлаштирилди, 839 дорихона акционерлик жамиятига айлантирилди. 2002 йилга келиб, фармацевтик фаолият билан шуғулланиш учун 3945 юридик шахсларда лицензия бўлган. Шу жумладан, 61 ишлаб чиқариш корхоналари, улгуржи муассасалар 171, 3712 дорихона ва 1286 дорихона филиаллари.” (Фармацевтика журнали, №1, 2009 йил).



Download 396,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish