Фирмалар шаҳобчаси (филиали) йирик фирмаларнинг таркибий қисми бўлиб, турли жойларда иш юритади. Мазкур корхона мустақил бўлмайди, бош фирманинг бир қисми ҳисобланади. Иш кўлами худудий жиҳатдан кенгайган шароитда фирма бўлинмалари ташкил қилинади. Айниқса, бу халқаро фирмаларга хос бўлиб, улар турли мамлакатларда ўз бўлинмаларини очади.
Юқорида қайд қилинган фирмалар бозор иқтисодиёти шароитида, яъни ўтиш даври иқтисодиётида ташкил топади.
Шу билан бирга қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам фаолият олиб борадиган қишлоқ хўжалиги кохоналари ҳам мавжуд. Улар жумласига ширкат хўжалиги, фермер хўжалиги, деҳқон хўжалиги, таморқа хўжалиги, агрофирма ва агросаноат бирлашмаларини киритиш мумкин.
4.Тадбиркорликни давлат томонидан ра\батлантиришнинг шакллари.
Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тадбирлари қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
-қонуний-ҳуқуқий таъминот;
-ташкилий таъминот;
-тадбиркорликни ривожлантириш учун моддий-техникавий шароит яратиш;
-молиявий-кредит таъминот;
-тадбиркорликнги су\ирта билан таъминлаш;
-тадбиркорлик шуъбасини кадрлар билан таъминлаш;
-ташқи иқтисодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш;
-ахборот-маслаҳат таъминоти;
-тадбиркорларни ижтимоий-руҳий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш.
Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни ташкилий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг марказий ва маҳаллий органлари ўртасидаги ваколатларни аниқ белгилаб олишдан иборат. Марказий бошқариш органлари кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни ра\батлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил қилиш билан шу\илланади, маҳаллий ижро органлари эса ўз худудларида регионал дастурларни ишлаб чиқади.
Тадбиркорликни ривожлантириш давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш халқаро тажрибасини ўрганиш асосида унинг қуйидаги таркибий қисмларини кўрсатиш мумкин.
1. Молиявий қўллаб-қувватлаш:
-сармоя тўплашга кўмаклашиши;
-имтиёзли кредитлар бериш;
-маҳсус дастур доирасида ёрдам мабла\и бериш (субсидия);
-кредитларни давлат томонидан кафолатланиши.
2. Солиқ имтиёзлари бериш:
-фирмаларнинг фойдасидан олинадиган солиқдан янги ускуналарга, қурилишга сарфланадиган сармоя улуши миқдорида чегирма;
-фойда соли\идан илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларига сарфланадиган харажат улуши миқдорида чегирма;
-фойда ҳисобидан солиққа тортилмайдиган маҳсус мақсадлардаги фондларни шакллантириш;
-фойдага пасайтирилган солиқ ставкаларига кўра солиқ солиш.
3. Баъзи мамлакатларда кичик корхоналарни ривожлантиришда ўзини-ўзи мабла\ билан таъминлашнинг ролини ошириш мақсадида жадаллаштирилган амортизация усули қўлланилади.
4. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва кўмаклашиш соҳасида кўмаклашиш, техникавий ва бошқарув ёрдами кўрсатиш тадбирлари тизими. А+Ш, германия, Францияда бу тизим қуйидагиларниўз ичига олади:
-илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ташкилотларидан янги техника ва тугалланган ишланмаларни кичик корхоналарга бериш (А+Шда 1986 йилда технологияларни бериш тў\рисидаги қонун қабул қилинган);
-патент-лицензия сиёсатини ўтказиш;
-бозор тадқиқотларига ёрдамлашиш;
-ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш;
-ҳом-ашё, моддий-техника ресурсларининг кафолатли ажратилишини ташкиллаштириш.
5. Кичик корхоналарнинг давлат бюртмаларини амалга оширишда иштирок этиши:
-давлат битимлар тузиш тизимини такомиллаштиришга доир қонун хужжатларини тайёрлаш;
-корхонанинг барча турлари учун рақобат шароитини яратиш;
-иқтисодиёт таркибий тузилишидаги ўзгаришларига мослашишда кичик бизнесга кўмак бериш.
6. Йирик фирмалар билан битимлар (шартномалар) тузишга кўмаклашиш. Демак, буларнинг барчаси тадбиркорликни давлат томонидан ра\батлантиришнинг шакллари сифатида намоён бўлади.
Дарс жараёнида вақтдан унумли фойдаланиш натижасида маълум вақтлар ортиб қолиши мумкин. Шунда ўқитувчи яна бир ноанъанавий таълим усули «Ақлий хужум» технологиясидан фойдаланиб талабани маъруза орқали олган билимини синаб кўриши мумкин бўлади. Бу технологияга кўра ўқитувчи мавзуга доир 3-4 та саволлар билан билан ҳоҳлаган талабага мурожаат қилади: