Маъруза ва унга қЎйиладиган талаблар (Мавзуни ўқитишда янги педагогиктехнологиялардан фойдаланилади)



Download 53,37 Kb.
bet6/9
Sana23.02.2022
Hajmi53,37 Kb.
#120628
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
МАЪРУЗА ВА УНГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

ИНТЕРВЬЮ технологияси бўйича: Айтингларчи, бизнес ва тадбиркорлик тушунчалари бир-биридан нимаси билан фарқ қилади? (албатта, талабалар ўз жавобларини кетма-келликда баён этадилар)
БУМЕРАНГ технологияси бўйича қуйидаги саволлар иккинчи гурухга берилади, лекин улар жавобларини ёзма равишда баён этишлари уқтирилади).
1.Тадбиркорлик фаолияти билавн кимлар шу\илланадилар?
2.Кичик ва хусусий бизнес деганда нима тушинилади?
3.Тадбиркорлар амал қилиши зарур бўлган қонун-қоидалар қандай бўлиши керак деб ўйлайсиз?
КЛАСТЕР технологияси бўйича: учунчи гурух талабаларига ўқитувчи бизнес ва тадбиркорлик тушунчалари билан бо\лиқ таянч ибораларни тармоқларга бўлиб ёзишларини талаб қилади.(иловада келтирилган).
ШАРТ. Ҳар бир гурух тайёр бўлгандан сўнг бир бирларига халақит бермасдан жавоб беришлари керак, ҳар бир жавоб диққат билан тингланиши зарур ва талабалар бир-бирларини фикр-мулоҳазаларни ҳурмат қилишлари керак.
(Юқоридаги қўлланилаётган технологиялар биринчидан, талабани уйда қанчалик мустақил тайёрланганлигини кўрсатса, иккинчидан, ўқитувчи учун мавзу баёнида бу фикрлар таянч иборалар вазифасини ўтайди, яъни талабани бор билимини ўқитувчи бошқа материаллар асосида бойитади).
Айтилган фикрлар ўқитувчи тамонидан умумлаштирилади ва режада берилган ҳар бир саволга ўқитувчи талабаларнинг жавобларига асосланиб тушунтиришлар беради, яъни маъруза қилади.
Маъруза матнини намунавий кўриниши.
1. Ҳаётимизга тадбиркорлик, бизнес каби тушунчалар кириб келди. Бизнинг турмуш тарзимизда бу янги тушунчалардир. Ижтимоий иқтисодий ҳодиса сифатида тадбиркорлик кенг ижтимоий муносабатларни ўз ичига олади ва бунда ҳуқуқий, руҳий ва тарихий томонлар мавжуд. Лекин ўзининг туб моҳияти бўйича тадбиркорлик иқтисодий ҳаётга кириб кетади.
XVI асрдан бошлаб тадбиркорлик фаолиятига диққат эътибор кучайди ва иқтисодчи , руҳиятшунос, сиёсатчилар буни ўрганиш учун ҳаракат қилиб келадилар. Буларнинг ичида Ж.Б.Сей, А.Маршал, В. Зомбарт, Й. Шумпетер, Ф. Найт кабиларни тилга олиш мумкин.
ХVIII асрнинг бошида иқтисодий назарияга биринчи бўлиб тадбиркорлик тушунчасини Англия иқтисодчиси Р. Кантильон киритган эди. У тадбиркорни фойда олиш чегараланмаган ва баҳоси аниқ товарларни сотиб оладию, лекин сотиш баҳоси ноаниқ бўлади, у таваккалчи, таклифни талабга мословчи, деб баҳолайди. Жан Батист Сей эса тадбиркорни воситачи, ишлаб чиқариш омилларнинг координатори, тажриба ва билим эгаси, деб таърифлайди. Унинг даромад қисми тадбиркорлик қобилиятининг баҳоси, дейди. Зомбарт эса тадбиркорликдаги таваккалчилик фақат саноат, савдодагини бўлмай, бошқа соҳаларга ҳам хос деб, уларни қароқчи ва босқинчилар билан тенглаштиради. Шеперни олсак, у тадбиркорликнинг беш муҳим тамонини: истеъмолчиларга номаълум янги товарларни ишлаб чиқариши; янги ишлаб чиқаришни қўллаши ва мавжуд товарлар тижорийлигини таъминлаши; янги товарларни ўзлаштириши; янги ҳом ашёларни ишлатиши; тармоқни такомиллаштиришни кўрсатиб бнради. Тадбиркор мулкдор бўлиши шарт эмас, у ёлланувчи бўлиши ҳам мумкин. Тадбиркор янги комбинацияларни амалга оширувчи шахсдир, деб таъкидлайди.
Шу маънода бизнес ва тадбиркорлик тушунчаларини бир-биридан фарқлаш лозим. Бизнес кенг маънода қонуний йўл билан даромад топишга қаратилган фаолиятдир. Бизнеснинг асоси тадбиркорликдир. Бозор иқтисодиёти бизнесга асосланган иқтисодиётдир. Тадбиркорлик-кишилар мулкчилик субъектларининг моддий ва пул мабла\ларини амалда хўжалик айланмасига тушуриб, даромад топишга мўлжалланган иқтисодий фаолиятдир. Жумладан, «Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тў\рисида»ги Ўзбекистон Республикаси +онунида таърифланишича, тадбиркорлик (тадбиркорлик фаолияти) – юридик ва жисмоний шахслар томонидан мулкий масъулият остида, мавжуд қонунлар доирасида, даромад (фойда) олиш мақсадида, таҳлика билан амалга ошириладиган иқтисодий фаолиятдир.
Тадбиркорликни ривожланиши, ўз навбатида, бир қатор шароитларни мавжуд бўлишини тақозо этади, улар асосида умуман товар ишлаб чиқаришнинг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари ётади.
Биринчидан, тадбиркор хўжалик юритишда унинг бирон-бир турини танлаш, ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш, уни ўзгартиришларга мослаштириш, манбаларни танлаш, ресурс топиш, маҳсулот сотиш, уларга баҳо белгилаш, фойдани тасаррруф қилиш ва шу кабилар бўйича ҳуқуқ ва эркинликлар мавжуд бўлишини тақозо этади.
Иккинчидан, тадбиркор ишлаб чиқариш воситаларига, ишлаб чиқарилган маҳсулот ва олинган даромадга мулкчилик ҳуқуқига эга бўлиши керак.
Учинчидан, хўжалик юритиш йўлини эркин танлаш даромадни инвестициялаш имкониятига ва шу кабиларни реал таъминлайдиганмаълум иқтисодий муҳит ва ижтимоий шарт-шароит яратиш.
Тўртинчидан, эркин тадбиркорлик, мулкчилик ва ўзлаштиришнинг турли туман шакллари ва турларини тақозо қилади. Ўз навбатида турли-туманликнинг ўзи объектив ҳодиса бўлиб, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши оқибати сифатида майдонга чиқади.
Юқорида кўриб чиқилган шарт-шароитлар мавжуд мамлакатларда тадбиркорлик яхши ривожланади, акс ҳолда фаолиятнинг бу тури хуфёна иқтисодиёт соҳасига ўтиб кетади.
2. Тадбиркорликнинг муҳим белгилари:
1. Мулкий муносабатларнинг иштирокчиси бўлиш.
2. Иқтисодий эркинлик хўжалик фаолиятини танлаш.
3.Иқтисодий харакатлар учун мусъулиятни ўз зиммасига олиш.
4. Фойда олишга олишга олишга интилиш.
5. Тижорат сирига эга бўлиш.
6. Рақобат курашида қатнашиш.
7. Ҳалоллик билан иш юритиш.
Тадбиркорларнинг чет эл олимлари белгилаган энг муҳим шахсий хусусиятларига қуйидагилар киритилади.
-имкониятларни излаш ва ташаббускорлик (тўсиқларни енгиб ўтишга тайёрлик, мақсадга етиш учун ҳолатини ўзгартириш хусусияти);
-таваккалга тайёрлик;
-самарадорлик ва сифатга йўналганлик;
-иш юзасидан алоқаларга мойиллик, жавобгарликни ўз зиммасига олишга тайёрлик ва ишни бажариш учун шахсий фидойиликка бориш;
-мақсадга интилувчанлик;
-хабардорликка интилиш;
-ишнинг бажарилишини мунтазам кузатиш;
-ишонтириш ва алоқалар ўрнатиш хусусияти;
-мақсадга етишдаги қатъиятлилик;
-қоидалар ва назоратдан: мустақиллик, мураккаб вазифаларни бажаришда ўз қобилиятига ишониш кабилар.
Социологик тадқиқотлар Ўзбекистон тадбиркорлари ичида айниқса, қадрланадиган устун хусусиятларнинг рўйҳатини аниқлашга имкон берди. Тадқиқот иштирокчилари кўпроқ қуйидагиларни танлашди: омилкорлик 63%, ҳалоллик 52%, профисионаллик 45%, лафзи ҳалоллик 43%, таваккал қила олиш 36%, идроклилик 24% атрофида.
Бошқа ҳусусиятлар 20% га яқин овоз тўплади. Уларнинг орасида: далиллик ва ўзини тута билиш 16%, оптимизм 15%, талабчанлик 12%, киришувчанлик, тажрибалилик, \айрилилик 10%, жасурлик ва айёрлик 3%, ишонувчанлик 2 %.
Тадбиркорнинг мазкур хусусиятлари ўқиш ва тажриба ҳамда табиий майл натижаси ҳисобланади. Улар Ўзбекистонда бозор муносабатлари шаклланаётгак бир пайтда муҳим ҳисобланади. (Г. Алимуҳаммедова. “Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш тамойиллари ва унинг ўзига хос хусусиятлари”. Т, 2004. (Б. М. И.) М. Мусабоева. “Тадбиркорлик ва кичик бизнесни шакллантириш йўллари”. Т., 2004. (Б. М. И.))
Бозор иқтисодиёти шароитида фаолият олиб борадиган тадбиркорлик гуруҳлари қуйидагиларни ташкил этади:
1.Майда ишлаб чиқариш билан банд бўлган ишбилармонлар, уларни якка тартибда фаолият кўрсатувчилар деб аташади.
2.Интелектуал мулк соҳиблари ақлий-ижодий меҳнат билан шу\илланандиган кишилар.
3.Фермерлар, таморқа хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари.
4.Жамоа ва акционерлик мулкининг биргаликдаги эгалари.
5.Ўз корхонасига эга, ўзгаларни ёллаб ишлатувчилар.


(юқоридагиларни ўқитувчи ҳар бирини изоҳлаб, талабаларга тушунтиришлар беради, муҳокамадан сўнг режанинг кейингисига ўтилади)
3. Бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик фаолияти билан шу\илланувчи хўжалик юритувчи субъектлар.
Бозор иқтисодиётида корхона, у қандай бўлишидан қатъий назар, асосий товар ишлаб чиқарувчидир. Тадбиркорлик корхонадан бошланади. Корхона нима шу\илланмасин, қандай мулкка оид бўлмасин, барибир бозор учун ишлайди, унга товар ва хизматлар етказиб беради, унинг тирикчилиги бозор билан : бозорда ҳам сотувчи, ҳам ҳаридор сифатида қатнашади. Корхона бозорга ўз товарини чиқаради, у ерда ишлаб чиқаришга керакли ресурсларни сотиб олади. Шу сабабли корхона бозор билан мунтазам алоқада бўлади, аммао бошқалардан алоҳидалашган хўжалик юритувчи субъек сифатида майдонга чиқади.Корхонаниниг мана шу мақоми унинг иқтисодий эркин бўлиши, мустақил иш юритиши билдиради.
Корхона хўжалик юритувчи субъек сифатида иқтисодий мустақилликка эга. Нимани, қанча, қандай усуллар билан ишлаб чиқариш, уни кимга, қаерда , қанчага сотишни, тушган пулни қайси мақсад йўлида ишлатиш-бу масалаларни ўзи хал қилади. Айтилган муаммоларни ечишда корхона бозорга қараб иш кўради.
Корхона ҳар қандай ишлаб чиқаришнинг бирламчи бў\инидир. Ишлаб чиқариш омиллари корхонада бирикиб, бу ерда меҳнат жараёни юз беради, жамиятнинг талаб эхтиёжини қондиришга қаратилган моддий маҳсулотлар ва ҳар хил хизматлар яратилади.
Ўтиш даврида эркинлик даражасига қараб уч тоифа корхона пайдо бўлади: давлат бюртмаси сақланган корхона; ҳам бюртма ҳам бозорга ишловчи корхона; фақат бозорга ишловчи корхона. Корхонанинг учинчи тури ҳақиқий мустақил ҳисоблананди.
Корхоналарнинг мулкий мақоми ва хўжалик юритиш услуби ҳар хил бўлади. Бу ерда турли фирмалар-корхоналар иш юритадилар. Уларнинг асосий турлари қуйидагилар:

Download 53,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish