Маърузани баён килиш услуби.
Маърузани назарий ва амалий материални талабаларга етказишнинг умумий усули сифатида карасак, уни кандай тарзда талабага етказиш муаммоси келиб чикади. Далиллар ва назарий концепцияни талабаларга етказишда асосан икки услубдан фойдаланилади: индуктив ва дедуктив.
Индуктив услуб маърузада хусусийликдан умумийликка, дедуктив услуб эса-умумийликдан хусусийлик томон баён килишни ифодалайди. Индуктив услуб далиллар, хусусий, умумий хулоса, назарий коидалар, аник фаолият учун амалий хулосалар тарзида баён килинса, детуктив услубий-назарий хулоса, умумий, хусусий хулоса, фаолият учун амалий хулоса тарзида баён килинади.
Талабаларни иктисодиёт назарияси фанини урганишда илмий дунёкарашни шакллантиришда маърузанинг роли бекиёсдир. Шу билан бирга маърузанинг мазмунини талабаларга етказишда укитувчининг ролини унинг барча услублар, кургазмали курол ва бошкаларни куллашдаги мохирлигини хисобга олмай, маърузанинг ролини курсатиб булмайди.
Маъруза жараёнида укитувчи фикрлаш доирасига кура узига хос хусусиятларга эга ёшлар билан иш олиб борар экан, уни албатта дарс беришда хисобга олиши керак. Шу билан бирга техник ва табиий фанларда одатда материал аник хусусий фактлардан назарий умумлаштиришга, сунгра хулоса чикаришгу урганади. Биринчи курсдан бошлаб, ана шу тизим, услубни давом эттириладиган булса, талабаларни тушуниши осонрок булади.
Сабаби узаро богланишни аниклаш, таккослаш, назарий жихатдан умумлаштириш, хулоса чикариш шуни талаб килади. Иктисодий назарияга хос мураккаб категорияларни улар ёрдамида узлаштиришни енгиллаштирилади.
Биринчи курсдан бошлаб, хусусийликдан умумий мантикий хулоса чикаришни урганилар экан, укитувчи шу тизимни бузмаган холда ундан фанни чукуррок узлаштириш учун фойдаланиш максадларга мувофик булади.
Яна шуни хам хисобга олиш зарурки, талабалик (18-20) ёшида шошилинч хулосани умумлаштиришга харакат килиш, уриниш учраб туради. Айрим пайтларда талабалар ёшлик килиб, купинча уйлаб утирмай дангал, умумлаштириб булмайдиган хусусий фактларни хам умумлаштиришга харакат килишади. Укитувчи маъруза укишга тайёрланар экан, бу тенденцияни хам хисобга олиши зарур.
Маъруза материалини кай тарзда баён килинишига караб: далиллар, хусусий, умумий хулоса назарий коидалар, аник фаолият учун амалий хулосаларга келиш тарзида бериш мумкин. Индуктив услубда маъруза купинча кизикарли, кузга ташланадиган факт ёки мисолдан, айникса шу куннинг бирон долзарб масаласи булган, аудиториянинг диккатини жалб киладиган масаладан бошланади.
Индуктив услуб талабаларни кетма-кет хусусий кузатувлардан умумий хулоса чикаришга урганиш имконини беради. Уларни мустакил фикрлашга ургатади.
Дедуктив услубда эса маъруза умумий назарий масалалардан бошланади. Бу услуб иктисодиёт назариясининг умумий конунлари, коидаларини хозирги замон реал хаётга тадбик килиш, амалиётда куриш ва бахолаш хужалик хаётида куллаш имконини беради. Иктисодий хаёт ходисалари, жараёнларини, хужалик юритиш сиёсатини чукуррок тушуниш имконини беради.
Тажриба шуни курсатадики, маъруза хам индуктив, хам дедуктив услуб асосида олиб борилса максадга мувофик экан. Аввал ишчи гипотеза, таклиф шаклида умумий савол аудиторияга куйилади, сунгра талабаларни мулохаза килиши оркали уз фикрини тасдикловчи далиллар келтириш, фактларни тахлил килиш, статистик маълумотларни шу куйилган саволга тугри келиши биргаликда мухокама килиб хулоса чикарилади.
Бунда маъруза режаси тузилганда куйидаги схема: асосий гоя, уни далиллар асосида тасдиклаш-хусусий саволларни изчилликда баён килиш, дедуктив услубда мавзунинг умумий характеристикасини беришни кузда тутган холда тузилади.
Маърузачи томонидан куйилган вазифа, талабаларнинг умумий тайёргарлигидан келиб чикиб, маърузанинг режасини бошкача тарзда тузиш мумкин. Лекин уларнинг барчасида баён килиш мантикий, катъий изчилликда, таъкидланган фикр асосланган булиши зарур. Агарда бир саволдан бошкасига утиш мантикий асосланган булсагина маърузада куйилган максад амалга оширилиши мумкин. Шу билан бирга маърузада ракамлар, далиллар кандай тарзда берилиши хам мухим ахамиятга эга.
Маърузанинг самарасини оширишда кургазмали куроллар (жадвал, схема, диаграмма, графика кабилар) нинг ахамияти каттадир. Кургазмали куроллар ахборотни кабул килиш жараёнига кури шоркали кушилади. Натижада урганилаётган мавзуни чукуррок тушуниш укув материалини хотирада узок сакланишига ёрдам беради. Лекин кургазмалиликка хам хаддан ташкари кизикиб кетиш керак эмас, чунки аудитория билан контакт йуколади ва натижада маърузанинг самараси пасаяди. Шу билан бирга танлаб олинган, тайёрланган кургазмали куроллар сузсиз самарасини анчагина оширади.
Маърузада иложи борича талабаларнинг диккатини каратиш, маъруза тинглашдан уз олдига максад куйишга эришиши керак. Бунинг учун маърузанинг кириш кисмида ёки унинг асосий кисмида масаланинг мохиятини очиб беришга каратилган савол куйиш максадга мувофик. Сабаби, биринчидан, педагогларнинг тажрибаси шуни курсатадики, талабалар мавзуни укитувчи баён килишидан аввал ёки баён килиш жараёнида савол куйиши уни баён килиб булгач савол куйиб сураганга караганда туликрок, яхширок узлаштиришга олиб келар экан. Чунки савол куйилгач талаба унга кандай жавоб берилиши мумкин, уни жавоби кандай, нима экан деб уйлашни бошлайди. Уни жавобини укитувчидан эшитишга диккатини каратади.
Иккинчидан, маъруза бошланганда 20 минутгача вакт утгач талабалар диккати сусаяди. Шунинг учун буни хисобга олиб, хар 15-20 минут утгач ёки хар бир узвий саволни баён килишда турли методлардан фойдаланиш, талабалар диккатини жалб киладиган саволлар куйиш максадга мувофик.
Дарс бериш жараёнида мисол келтирганда гурухдаги талабаларни мисол келтириш хам уларни диккатини жалб килади. Масалан, Одилжон билан Эркинжон бизнес билан шугулланишмокчи, лекин ишни нимадан бошлашга уйланиб туришибди. Сизнингча нимадан бошлаш керак? Дилбар доимий уртача харажатлар махсулот ишлаб чикариш хажми ортган сайин камайиб боради дейди, Динора эса йук узгармайди дейди. Сизлар-ча кайси бири хак. Нима сабабдан? каби.
Маърузада бошка укув шаклларига караганда маърузачанинг хис-хаяжонлилиги, жушкинлиги мухим роль уйнайди. Маърузачи хис-хаяжонини узгартириш, мимикаси оркали талабаларни дарсга кизикишини кучайтириши, ёки аксинча сусайтириши мумкин.
Маърузанинг эмоционал таъсири укитувчининг маъруза материалини эркин баён килиши билан тугридан-тугри боглик. Эркин баён килиш оркали аудитория билан богланиш яхшиланади. Талабаларнинг реакциясини кузатиш имкони вужудга келади. Огзаки (сухбати) тарзида ифодаланишидан фойдаланиш мумкин булади.
Аксинча тез-тез ёзилган маъруза матнига караш аудитория билан контакт урнатишни кийинлаштиради, уни бузади, чунки ёзма нутк одатда монолог тарзида булади.
“Бизнес ва тадбиркорлик” мавзусини ўқитишда янги педагогик технологияларни қўллаш бўйича
Do'stlaringiz bilan baham: |