Маъруза режаси Ғишт-тош териш ишларининг мақсади. Умумий қоидалар


Ҳарсангтош ва харсангтошбетонли терим



Download 1,54 Mb.
bet9/11
Sana21.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#65900
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
7.2.3. Ҳарсангтош ва харсангтошбетонли терим.

Табиий тош материаллари ҳарсанг тошга ва табиий тошли блокларга бўлинади.


Ҳарсанг тош терилган деб ўзаро қурилиш қоришмаси билан боғланган, максимал ўлчови 500мм дан ортиқ бўлмаган нотўғри шаклдаги табиий тош (тош бўлаклари)дан терилган жойга айтилади. Терим учун турли конфигурация ва ўлчамлардаги, массаси 50кг дан ортиқ бўлмаган тошлар қўлланилади, хусусан, нотўғри шаклдаги синиқ тош, икки параллел текислиги бўлган тўшамали тош ва думалоқ шаклга эга тош.
Табиий тошдан блоклар охангтошдан, чиғаноқтошдан, туфдан, қумтошдан ва ҳ.клардан кесиб ёки арралаб олинади. Блоклар ташқи ва ички деворлар, шунингдек ер тўлалар пойдеворлари ва деворлари учун қўлланилади. Ҳозирги вақтда қурилишда асосан сунъий тошдан фойдаланилади, табиий тош иқтисодий мақсадга мувофиқлик учун у оммавий қазиб олинадиган худудда қурилиш ишларида, бошқа материалларни келтириш имкони бўлмаган ҳолатларда ва ҳ.к.да қўлланилади.
Ҳарсангтошдан пойдеворлар, ертўла деворлари, тиркама деворлар ва бошқа конструкциялар барпо этилади, тўшама тош захиралари катта бўлганхудудларда эса кичик қаватли биноларнинг деворлари ҳам қурилади. Ҳарсангтош теримни кичик томонли ва узун томонли тошларни навбати билан териб, чокларни боғлаб олиб бориш мақсадга мувофиқ. Бир-бирига тегадиган ва кесишадиган жойларда тўшама шаклидаги анча йирик тошларни териш керак.
Ҳарсанг тош терилган биринчи қатор тўшамали тошлардан қуруқ ҳолда териб чиқилади, бўш жойлар шағал билан яхшилаб тўлдирилади, зичланади ва суюқ қоришма қуйилади. Кейинги териладиган қаторлар икки усулдан бири “қоришма қуйиб” ёки “ётиғи” билан (7.8а-расм) амалга оширилади.
Қоришма қуйиб (қуйиладиган) терим. Баландлиги 15...20 см бўлган тошларнинг ҳар бир қатори транция деворлари ёки опалубка оралиғига қуруқлайин терилади, бўш жойлар шағал билан тўлдирилиб, 13...15см харакатчанликдаги суюқ қоришма қуйилади. Қоришма барча тешикларни тўлдирмайди. Терим бўшлиқлар билан ҳосил бўлади, бу унинг мустаҳкамлигини пасайтиради. Тошлар чокларнинг қатъий боғланишларисиз ва оралиқ қаторларини қуримасдан терилади. Шунинг учун бундай пойдеворларда ва теришнинг бундай тизимида биноларни икки қаватдан ортиқ қуришга рухсат этилмайди.



7.8-расм. Нотўғри шаклдаги табиий тошлардан терим:


а-харсангтошли терим; б-харсангтошбетонли терим; 1-верста (четки) тошлари; 2-қоришма; 3-тўшама тошлар; 4-бетон аралашмаси

Ётиғи билан” теримни баландлигига кўра танлаб олинган тошлардан боғламни бир қаторли тизими бўйича чокларни боғлаб горизонтал қатор-қатор қилиб бажарилади. Теримни ташқи ва ички оралиқларни 30 см гача баландликдаги қатор тарзида қоришма билан бошланади. Оралиқлар орасидаги бўш жойларга 4...6 см харакатчанликдаги қоришма ташланади ва оралиқ тошлари терилади. Тошлар орасидаги оралиқлар шағал билан тўлдирилади. Териш анча мустаҳкам бўлади, “ётиғи билан” териш усулида пойдеворлар, деворлар ва устунлар барпо этилади.


Терилган жойнинг мустаҳкамлигини янада ошириш учун унинг ташқи томони хар 4...6 қаторда боғлаб кўп қаторли тизим бўйича ғишт билан қоплаш мумкин.
Тош ва қоришма доимо траншеядан ташқарида жойлаштирилади. Кўпинча ғишт терувчитраншеянинг ичида туради, ёрдамчиси эса унинг четида туриб, иш худудига зарур материалларни узатиб туради.

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish