7.2.2. Терим турлари
Кошинланган деворларни териш фасадларга яхши ташқи кўриниш бериш ва ташқи девор сиртларининг атмосфера таъсирларга қаршилик кўрсатишини ошириш учун қўлланилади. Юза ғиштидан, керамик плиталардан ва табиий тошдан бутун териб чиқишни бир қаторли ёки кўп қаторли териш усули бўйича албатта боғлашдан фойдаланилади (7.5-расм)
7.5-расм. Деворларни ғишт ва керамик тошлар билан қоплаш:
а–кўп қаторли боғлашда; б–шунинг ўзи бир қаторли боғлашда; в)-керамик тошли деворларни кошинли ғишт билан қоплаб кошинлаш; г)-ўшанинг ўзи, керамик тошлар билан қоплаб кошинлаш; д)-ташқи верста вертикал чокларини боғламасдан териш терими; е)-шунинг ўзи, учта қатор доирасида вертикал чокларни боғлаш билан териш.
Деворларни ғишт ва тўғри (мунтазам) шаклдаги тошлар билан кошинли қоплаб териш ноёб биноларнинг фасадларини ва оммавий қурилиш объектларини, ер ости ўтиш йўлларини безатиш учун қийин сувоқчилик ишларини алмаштириш учун қўлланилади. Девор сиртини кошинли қоплаш уни териб чиқиш билан бир вақтда ёки вақтни бироз сурган ҳолда махсус юза ғишти ва турлича ишлов берилган ҳамда ранг-баранг керамик тошлар билан қопланади.
Кўп ҳолларда тош ва ғиштларнинг қуйидаги ўлчамларидан фойдаланилади: оддий ғишт 250 х120 х65 ёки 88мм; тошлар-250 х 120 х140мм, чоракам бутун-188 х120 х140мм
Деворларни ғишт ва керамик тошлар билан кошинлаб ғишт териш билан бир вақтда қоплаш уни узунасига терилган қаторлар билан ва асосий терилган жой билан кичик томони билан терилган қаторларни ½ ғишт узунлигидаги ғиштларни асосий терма монолитига териш йўли билан боғлаб бажарилади. Кошинли теришни асосий териш билан зангламайдиган пўлатдан ясалган штирлар ёрдамида боғлашга рухсат этилади. Кошинли қатламини девор массивини териш билан боғлашнинг турли хил вариантлари қўлланилади, лекин улар албатта кўрсатилиши ва бир ёки кўп қаторли боғлаш тизими бўйича бажариладиган асосий териш билан ягона бутунни ташкил этиши керак.
Боғлашнинг бир қаторли тизимида фасад текислигини қоплаш узунасига ва қисқа томони бўйича терилган қаторларни навбатлаштириш йўли билан амалга оширилади. Юзага ишлатиладиганғишт оддий ғиштдан анча қиммат туради, шу сабабли бу усулнинг тежамкорлиги анча кам, чунки қаторларнинг ярми кичик томонли ғиштлар билан терилади.
Деворларни боғлашнинг кўп қаторли тизими бўйича барпо этишда фасад томонидаги бешта ғиштнинг узунасига терилган қатори битта калта томони билан терилган қатор билан тугалланади. Қимматбаҳо юза ғиштидан анча оқилона фойдаланилади.
Деворларни керамик тошлар билан кошинлаш массивга бешта узунасига терилган қатордан кейин иккита кичик томони билан терилган қаторни териш билан бажарилади, кошинли қоплама тошлардан фойдаланишда эса кичик томонли қаторлар учта узун томонли қаторлар териб навбатланади. Қоплама қатламига каттароқ меъморий ифода бериш учун чокларни боғлашни умумий талаблардан четлашган ҳолда бажаришга йўл қўйилади: вертикал кўндаланг чокларни бинонинг бутун баландлиги бўйлаб боғламаслик ёки 3...5 териш қатори чегарасида боғламаслик мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |