Тўғри шаклдаги керамик, бетон ва табиий тошлардан терим. Кўндаланг тирқишли бўшлиқлари бўлган керамик тошлардан деворлар, пардеворлар ва устунлар бир қаторли боғлаш тизими бўйича териб чиқилади. Тошлар бўшлиқларини юқори томонга қаратиб қоришманинг тошларни бўшлиқларига оқиб киришини истисно қилувчи харакатдаги қоришмаларга ётқизилади (териб чиқилади). Горизонтал ва вертикал чокларнинг қалинлиги тош териш чокларига мос келиши керак. Бетон ва табиий тошларни теришда кўп қаторли боғлаш тизими қўлланилади, бироқ бунда кўндаланг кичик томони билан терилган қаторлар камида ҳар учинчи қаторда бўлиши керак.
Биноларнинг иссиқлик ҳимояси бўйича янги талабларга мувофиқ ташқи ғиштли деворлар конструкциясига катта конструктив ўзгаришлар киритилиши керак: фақат ғиштдан фойдаланилганда уларнинг қалинлиги 4...5 ғиштгача орттирилиши ёки қалинлиги камайтириш учун теришда қўшимча иссиқлик изоляцияси қатлами киритилиши керак.
Шу муносабат билан ташқи деворлар учта асосий конструкцив схемалар кўринишда қурилади: массив, массив деворнинг ичида ёки унинг сиртида иситгич билан бирга (7.7-расм).
7.7-расм. Ташқи ғишт деворларнинг конструктив схемалари:
1-ғиштли терма; 2-иситгич; 3-сувоқ; 4-гипсокартон
Массив энг кўп тарқалган шакл, аммо охирги меъёрий талабларга кўра талаб этилган иссиқлик ҳимоясини таъминлаш учун айрим иқлим минтақаси деворнинг қалинлиги 100см дан ортиқ бўлмиш керак. Бу ғишт сарфининг анча ошишига ва девор массасининг ортишига олиб келади. Ҳозирги вақтда иккинчи ва учинчи схемалар жорий қилинмоқда. Иситгични ётқизишда девор танасида дастлаб деворнинг асосий қисмини ярус баландлигида (1,5...2 ғиштли) терилади. Ишлар жараёнида чокларга икки қатор ғиштдан оралатиб 50см қадам билан дисметри 5...8мм бўлган зангламас пўлатдан тайёрланган штирлар (тирқиш) ётқизилади. Терилган ғиштдан чиқиб турадиган учи исситгич қалинлигидан 3...5см ортиқ бўлиши керак. Ярус баландлигида ғишт терилгандан сўнг стерженларга плитали исситгич (пенохо местирал, роквул) ўтказилади, кейин ярус баландлигида чиқиб турувчи стерженларни ҳисобга олган ҳолда ғишт теришнинг ички қисми (0,5...1ғишт) терилади.
Учинчи схема исситгични ғишт териладиган деворнинг ташқи ёки ички томонига ўрнатилишини назарда тутади. Ташқи томонга, фасадни пардозлаш элементи сифатида (“Алсеко” ва “Текскалар” технологиялари) плитали исситгич ўрнатилади, юқоридан пардозлаш тўри махкамланади, у бўйича химоя қатлами қилинади ва бўялади. Ғишт устидан ташқи томони сувалганда ёки фасад декоратив панеллар, витражлар, сунъий ёки табиий тош билан пардозланганда исситгич девор конструкциясининг ичида бўлиб қолиши мумкин. Хона ичига исситгичларни ўрнатишда у металл каркас бўйича гипскартон панеллар билан қопланади ёки камдан-кам ҳолларда тўр бўйича сувалади, кейин сирт грунтланиб бўялади.
Do'stlaringiz bilan baham: |