Маъруза мазмуни



Download 340,5 Kb.
bet23/24
Sana15.06.2022
Hajmi340,5 Kb.
#674607
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
3 -Юз жағ соҳаси одонтоген яллиғ. касалликлари, гайморит

Қиёсий ташхис. Ўткир гайморит ўткир пульпитдан, периодонтитдан, уч шохли нерв невралгиясидан қиёсий ташхисланади. нНевралгия билан қиёсий ташхислш бир мунча мураккабдир. Уч шохли нерв невралгиясида оғриқ хуружсимон бўлади. оғриқлар уч шхли нерв бир тармоғи иннервация зонаси билан чегараланган бўлади. Оғриқ нуқталари ва соҳалари аниқланади. Юз териси ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати сезгирлиги бузилиши кузатилади.
Юқори жағ бўшлиғи сурункали синусити илдиз ёни кистаси, юқори жағ хавфли ўсмаси билан қиёсий ташхис ўтказилади.
Юқори жағ илдиз ёни кистасида юқори жағ бўшлиғи шакл бузилиши кузатилади. Баъзида резорбция кузатилади. Пальпацияда пергамент қисирлаши ёки суяк нуқсони ва флюктуация кузатилади. рентгенография ва пункция қиёсий ташхис ўтказишга ёрдам беради.
Юқори жағ хавфли ўсмалари юқори жағ бўшлиғи шиллиқ қаватидан юзага келади. Юқори жағ хавфли ўсмаси ва юқори жағ бўшлиғи синусити ўхшаш томонлари оғриқ бўлиши, бурунни тиқилиши ва ундан йирингли ажралма кузатилишидир. Яллиғланишдан фарқли равишда юқори жағ хавфли ўсмасида оғриқ доимий бўлади. бурундан қонли ва ёмон хидли ажралмалар кузатилади. Текширувда бурун бўшлиғи деворларини шакл бузилганлиги, альвеоладан бурун бўшлиғига хосилалар ўсганлиги аниқланади.
рентгенограммада юқори жағ шаффофлиги бузилишидан ташқари унинг деворларини резорбцияси хам кузатилади. Цитологик ёки патогистологик текширувлар тўғри ташхис ўрнатиш имконини беради.
Сўнги йилларда юқори жағ аллергик зарарланиши холлари кузатилган. Бу хам юқори жағ синуситидан қиёсий ташхисланади Бунинг учун анамнези тўлиқ ўрганилади ва аллергик реакциялар мавжудлиги текширилади. (Квинке шиши, эшак еми ва бошқалар).


Даволаш. Юқори жағ бўшлиғи яллиғланишини даволаш - бу юқори жағ бўшлиғи касаллигига сабаб бўлган периапекал яллиғланиш ўчоқларини бартараф этишдан иборатдир. Бўшлиқ пункияси ўтказилади, бўшлиқ ювилиб анибиотик ва фермент дори воситалари юқорилади. тиш альвеоласидан хам ювилади. табиий бурун бўшлиғидаги тешикдан чиқарув йўли хосил қилиш ва шиллиқ қават сезгисини пасайтириш мақсадида бурун бўшлиғига томир торайтирувчи воситалар юборилади. Физиотерапевтик даво муолажалари тайинланади: УВЧ, флюктуоризация, диатермия, гелий-неон лазер нурланишлари.
Қуйидаги дори воситалари тайинланади: Анальгин, амидопирин, фенацетин, ацетилсалицил кислотаси 0,25-0,5 г дан 2-3 маҳал кунига, десенсибилловчи дори воситалари – димедрол 0,03-0,05 г, супрастин 0,025 г., диазолин 0,05-0,1 г дан з маҳал кунига. организмини функционал холати ва касалликни клиник кечиши хусусиятларига боғлаиқ равишда сульфанидлар. антибиотиклар, умумқувватловчи ва стимулловчи даво воситалари тайинланади. Ўз вақтида ва тўғри тайинланган ва ўтказилган даво чоралари касалликни тўлиқ тузалишга имкон беради.
Сурункали синуситда – узоқ давом этмаган ва бўшлиқдаги патологик ўзгаришларни чегараланган холатида инфекция манбаи бўлмиш тиш суғурилади. Бўшлиқни пункцияси ўтказилади. Бўшлиқ ювилади ва дори воситалари юборилади. Шунингдек ўткир яллиғланишда тайинланган даво тадбирлари тайинланади. Бундан даво ўтказилгандан кейин тўлиқ тузалиш кузатилиши мумкин. Юқори жағ бўшлиғи сурункали яллиғланиши кўпинча радикал операцияни талаб этади – Колдуаэ-Люк бўйича. Бу операция давомида бўшлиқдаги патологик тўқималар олиб ташланади ва бурун пастки йўли билан кенг тешик хосил қилинади. Операция ўтказувчи оғриқсизлантириш (туберал, инфраорбитал, курак, танглай) остида, инфильтрацион 1-2% ли новокаин, лидокаин ёки тримекаин эритмалари ёрдамида ўтказилади. Шунингдек бурун пастки йўлида ва пастки жиғаноқлар сохасида 3% ли дикаин абреналин билан биргаликда аппликацион оғриқсизлантириш ўтказилади. маҳаллий потенциорланган ёки эндотрохеал наркоз ўтказилади. Оғиз бўлиғи юқори гумбази бўйлаб иккинчи курак тишдан иккинчи катта озиқ тишгача бўлган масофада шиллиқ қаватда кесма ўтказилади. Шиллиқ – суяк усти пардали лахтак ажратилиб распатор ёрдамида қори жағ танаси суги яланғочланади. Бор машина, трепанлар, суяк тишлагичлари ёрдамида бўшлиққа суяк ойнаси шакллантирилади ва ундаги патологик ўзгаришлар: кенгайган ва ўзгарган шиллиқ қават, полиплар, грануляциялар, ёд таначалар олиб ташланади.
Юқори жағ бўшлиғини бурун бўшлиғига қараган деворида пастки бурун йўли соҳасида 1,5х1,5 см хажмдаги тешик хосил қилинади. Юқори жағ бўшлиғи йодофор билан шимдирилган тампон билан тўлдирилади. Тампон бир учи эса бурун йўлига очилган тешикдан чиқариб қўйилади. Оғиздаги яра кетгут ёрамида чоклар қўйилиб тикилади. Тиш алвеоласидан юқори жағ бўшлиғига ўткан перфорацион тешик мавжуд бўлса тиш алвеоласи ташқи девори сохасида шиллиқ қаватда кесма ўтказилиб грануляцион ва патологик тўқималардан тозаланади.
Оғиз бўлиғи тикилганда перфорацион тешикни бартараф этиш учун пластик операция ўтказилади. Бунда перфорацион сохада алвеоляр ўсиқни қалинлиги ва шиллиқ қаватдаги чандиқли ўзгаришлар хисобга олинади. Перфорацион тешикни трапециясимон лахтак билан бартараф этишда оғиз бўшлиғи вестибуляр қисмидаги олинган трапециясимон лахтакдан фойдаланилади. Бундай холатларда лахтак асосида суяк усти пардасида ўтказиладиган горизонтал кесмалар ёрдамида лахтак узайтирилиб тортилади. Тиш қаторида тишлар бўлмаган соҳалардаги перфорацион тешикни бартараф этишда дахлиз томондан кенг қилиб шиллиқ – суяк усти пардали ва қаттиқ танглай томондан кўприксимон лахтак ажратиб олинади.
Бир тиш чегарасидаги перфорацион тешик танглай томондан олинган тилсимон лахтак ёрдамида бартараф этилади. Лахтак хажми тиш ўрни хажмига мос келиб узунлиги кенглигидан уч баробар катта бўлиши керак. лахтак нуқсон ўрнига қўйилиб кетгут ёрдамида тугунли чоклар қўйилиб тикилади. Яра йодоформли марли ёрдамида ёпилиб олдиндан ясалган химоя пластинкаси қолдирилади.
Катта хажмдаги перфорацион тешик бўлганда ва шиллиқ қаватда сезиларли чандиқли ўзгаришлар кузатилагнда вестибуляр томондан алвеоляр ўсиқдан гумбазгача бўлган масофада шиллиқ-суяк усти пардаси лахтаги тилсимон қилиб олиниб нуқсон томонга тортилиб перфорация бартараф этилади хамда кетгут ёрдамида фиксацияланади.
Радикал операция ўтказилгандан кейинги куни йодоформли тампон олиб ташланади. Ҳар куни химоя пластинкаси ва яра тозаланиб чайиб турилади. 7-8 кунлари чоклар бир оралаб олинади. қолганлари кейинги қайта боғламларда 9-10 кунларида олинади. Химоя пластинкаси 14-16 кун, баъзида 3 хафта тақиб юрилади.
Операцидан кейин юқори жағ бўшлиғи (1 мартадан 3-4 мартагача) 5-6 кунлардан бошлаб ювилади. Перфорацион тешик пластикаси ўтказилган бўлса 9-10 кундан кейин ўтказилади.
Тўғри ўтказилган хирургик муолажалардан кейин асоратлар бўлмайди. Операциядан кейин зарарланган томонда кўз ости нерви тармоқлари соҳасида парестезия ёки гиперестезия ўтказилади (бир неча хафтадан 1-2 ойгача). Алоҳида беморларда бу холатлар бартараф этилмайди ва натижада кўз ост нерви, кўпинча юқори алвеоляр нервлар неврити кузатилади. Баъзида яллиғланиш жараёни рецидиви кузатилади. Бу холат юқори жағ бўшлиғини бурун бўшлиғи билан боғлаган тешик торайишига ва чандиқли бекилиб қолишига асосланади. Бу юқори жағ бўшлиғида қайта операция ўтказилишини талаб этади.

Download 340,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish