Маъруза Мавзу: Овқатдан заҳарланиш ва уларнинг профилактикаси Маърузачи: доцент Нуралиева Х. О



Download 2,71 Mb.
bet3/5
Sana24.02.2022
Hajmi2,71 Mb.
#228590
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 Овқатдан захарланишлар ва уларнинг профилактикаси

Профилактикаси

  • 1. Озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишлашга алоқадор шаҳсларнинг соғлиги устидан қатъий назорат олиб бориш. Тери қатламида қулоғида, кўзида, тамоғида йирингли касалликлар ва юқори нафас йўлларида яллиғланиш белгилари бўлган шахслар озиқ-овқат маҳсулотлари билан алоқадор ишга қўйилмайди.
  • 2. Мастит касаллигига учраган ҳайвонлардан соғиб олинган сутни ичишни таъқиқлаш.
  • 3. Озиқ-овқат корхоналарининг ходимлари орасида стафилококк ташувчанликни аниқлаш устидан доимо назорат олиб бориш, бурун-халқум ва чириган тишларни ўз вақтида даволаш.
  • 4. Сут маҳсулотлари, кремли кондитер таомлар шунингдек тез бузуладиган бошқа маҳсулотларни совитиладиган хоналарда сақлаш.

Ботулизм

  • Ботулизм лотинча –ботулис сўзидан олиниб, колбаса маъносини англатади. Чунки касалликнинг келиб чиқиши кўпинча колбаса истеъмол қилиш натижасида пайдо бўлади. Ботулизм - клостридиум ботулини токсини тушган овқатни истеъмол қилиш натижасида бўладиган оғир, ўткир касаллик. Клостридиум ботилунимнинг олтита типлари маълум (А, В, С, Д Е, Г). Уларнинг ҳаммаси кишиларда касаллик қўзғатиши мумкин ва ҳар бир типнинг токсини фақат худди шу типга чиқарган зардоб билан нейтралланади. Ботулизмни қўзғатувчиси -аниқ анаэроб, у ҳаво кирмаган жойда кўпаяди.

Клиникаси

  • Яширин даври 2 соатдан 36 соатгача. Ботулизмнинг клиник белгилари яширин даврдан кейин юзага чиқади. Касалликнинг дастлабки аломатлари-«Кўз симптомлари» буюмларнинг юмалоқ бўлиб кўриниши, равшан кўришнинг пасайиши. Кўз қорачиғларининг ёруғликни сезиши сусаяди, аккамодация пасайган, кўз соққаларининг ўйнаб туриши (нистагим), катта кичиклиги ҳар хил (анизокория). Беморларнинг боши оғрийди, товушлар бутунлай чиқмай қолиши мумкин (афония). Юз мускулатурасининг ҳаракатчанлиги зарар кўради, мимика ҳатто йўқолади ҳам (амимия). Оғзини очиш қийинлашади, ютиш ҳаракати бузулади. Тана температураси нормал, пульс тез уради. Касаликнинг охирги даврида нафаснинг бузулиши асосий сиптом ҳисобланади. Ботулизмда специфик зардоб ўз вақтида юборилмаган ҳолларда ўлим ҳодисаси 70% гача етади.

Download 2,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish