Маъруза мавзу: Одам органлар системасининг онто



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/39
Sana29.04.2022
Hajmi1,43 Mb.
#593070
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39
Bog'liq
13-маъруза Органлар системаси Онто-филогенези

Ошкозон ости бези
даги Лангерганс ороли 
инсулин
ва 
глюкагон
гормон- 
ларини синтезловчи эндокрин қисми ҳисобланади. Бу гормонлар углевод ва 
ёғ алмашинувида иштирок этади. Тўгарак оғизлиларда бу без аниқ шакл- 
ланмаган. Уларнинг ичаклари деворида айрим без бўлакчалари бўлиб, улар 
ошкозон ости бези деб юритилади. Балиқлардаги ошкозон ости бези бўлак- 
чалар шаклида ёғ клетчаткасида тарқоқ жойлашган бўлади. Амфибияларда 
панкреатик эндокрин оролчалар яхлитланган, улар шу қисм учун хос бўлган 
ҳужайрадан тузилган. Рептилиялар ва қушларнинг ошкозон ости безида ва 
бета ҳужайралар аниқ кўринади. Сутэмизувчиларда бу безнинг эндокрин 
қисми икки хил ҳужайрадан ташкил топган. Одамда бета типидаги инсулин 
ишлаб чиқарувчи ҳужайралар сони кўп бўлади.
Шундай килиб, эндокрин системасининг эволюцияси нерв системаси 
билан боғлиқ бўлиб, эндокрин безлар тузилишининг мураккаблашуви, 
ихтисосланиши йўналишида борган. Эндокрин системасининг фаолияти 
бузилиши билан бир қанча касалликлар юзага келади.
Нерв системаси ва сезги органлари онто-филогенези 
Нерв система, бир бутун организмнинг турли хил аъзолари системаси 
фаолиятини бир-бирига боғлиқ ҳолда ишлашини мувофиқлаштириб туради
ва ҳар бир система функцияларини тартибли ишлашини таъминлайди. 
Шунингдек, тирик организмнинг ташқи муҳит билан муносабати ҳам нерв 
системаси орқали амалга оширилади. Барча умуртқали ҳайвонларда нерв 
системаси эмбрион танасининг дорсал қисмидаги эктодермадан ривож- 
ланади. Гаструляция даврида эктодермадан нерв пластинкаси ҳосил бўлади. 
Кейинчалик нерв пластинкаси тарновчага ва ниҳоят нерв найига айланади. 
Нерв найининг олдинги қисмида дастлаб, учта бирламчи мия пуфакчалари:
олд, ўрта ва кейинги пуфакчани ҳосил қилади. Олдинги ва орқа пуфак- 
чаларининг ҳар бири ўз навбатида бир-биридан ажралиб кетмаган 2 та 
пуфакчага ажралади. Натижада 5 та бош мия пуфакчалари ҳосил бўлади 
(221-расм). Мазкур пуфакчалар бош мия қисмларининг куртаги ҳисоб- ланиб, 
келгусида олдинги пуфакдан, олдинги ва оралиқ мия,ўрта пуфакдан ўрта мия 


ва орқа пуфакдан мияча ҳамда узунчоқ мия ривожланади. Нерв найи- нинг 
кейинги қисмидан умуртқа поғонасининг каналида жойлашувчи орқа мия 
шаклланади. Узунчоқ мия ҳеч қандай чегарасиз орқа мияга уланиб кетган 
бўлади.
Шундай қилиб, барча умуртқалиларда бош мия бешта қисмга бўлинади
1.Узунчоқ мия.2.Мияча.3.Ўрта мия.4.Оралиқ мия. 5.Олдинги мия(223-расм)
А - Бош мия пуфакчалари; В - Умуртқлилар нерв системаси эволюцияси 
Умуртқали ҳайвонларнинг бош мияси ўзаро мия қисмларининг ҳажми, 
тараққиёт даражаси билан фарқ қилади. Бош мия пуфакчалари ичида невро- 
цель кенгайиши туфайли 3 жуфт мия қоринчалари ҳосил бўлади. Миянинг 
ҳар бир бўлимида қоринчани устки томонида жойлашган томи(мантия) ва 
унинг остки томонида жойлашган (базис) қисми тафавут қилинади. Бош ва 
орқа мия икки хил моддадан: оқ ва кул ранг моддадан иборат. Кул ранг 
модда нерв ҳужайраларидан, миелинсиз ва номиелинли толалардан, ҳамда 
нейроглиядан иборат. Оқ модда миелин парда билан ўралган нерв толалар- 
дан иборат. 
Одамларда ривожланишнинг илк босқичларидаёқ олдинги мия қолган 
қисмларга нисбатан тезроқ ривожлана бошлайди. Барча умуртқалиларда 
нерв системаси иккита қисмдан марказий ва периферик нерв системасидан 


иборат. Марказий нерв системасига бош мия ва орқа мия киради. Перифе- 
рик нерв системасига бош миядан ва орқа миядан чиқувчи нервлар киради.
Нерв системанинг эволюциясида сезги органлар катта рол ўйнаган. Айнан 
сезги аъзоларни тананинг олдинги томонида мужассамланганлиги, нерв 
найининг олдинги бўлаги бўлган олдинги миянинг кучлироқ ривож- 
ланишига олиб келган. Миянинг олдинги пуфаги - ҳид билув рецепторлари, 
ўрта пуфаги - кўриш рецепторлари, орқа пуфаги-эшитиш рецепторлари таъ- 
сирида шаклланган деб тахмин қилинади.
Умуртқалиларнинг нерв системаси эктодермадан, дастлаб най шаклида 
ривожланади. Тубан хордалилардан 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish