.
Кейинчалик буйракдан
бошланган сийдик найи узунасига иккига ажралади. Шулардан бири
(
Мюллер
канали
) бошланғич буйрак билан боғланган ҳолда қолади, иккинчиси эса
(
Вольф канали
) бирламчи буйракнинг сийдик йўлига айланади.
Иккиламчи буйрак
(метанефрос). Юқори даражада ривожланган
умуртқали ҳайвонлар эмбрионида бошланғич, бирламчи буйракдан таш-
қари, иккиламчи буйрак ҳам ҳосил булади. Иккиламчи буйракнинг целомик
бўшлиқ билан алоқаси бутунлай узилади. Иккиламчи буйрак қон айланиш
системаси билан боғлиқ бўлиб колади. Бундан ташкари, иккиламчи
буйракнинг айириш майдони бошқа буйраклардагига нисбатан анчагина кенг
бўла-ди. Масалан, тритондаги бирламчи буйрак 400 нефрон, бақада 2000
нефрон тутса, қуённинг иккиламчи буйрагида 180000 та нефрон, одам
буйрагидаги нефронлар сони эса 2 млн. етади.
Одамларда айирув системасини тараққиёти:
Одам эмбриогенезини дастлабки босқичида аввал олд буйрак-
пронефрос
пайдо бўлади, сўнг у бутунлай йўқолади. Бирламчи буйрак –
мезонефрос
ривожланишнинг маълум босқичида ўз функциясини тўхтатади ва қисман
редукцияланади. Бирламчи буйракнинг сақланиб қолган қисмлари, айрим
жинсий аъзоларнинг ривожланиши учун манба бўлиб хизмат қилади.
Ривожланиш жараёнида айириш системаси ва жинсий система яқин аното-
мик муносабатка киришади ва бир бири билан узвий боғланган бўлади.
Одамларда буйрак мезодермадан ривожланиб кетма кет келадиган учта бир
бирини алмаштирадиган буйраклар босқичини бошидан кечиради: олд
буйрак - бирламчи буйрак - иккиламчи буйрак.
Олдбуйрак ҳомиланинг эмбрионал ривожланишини 3-ҳафтасида нефро-
стомни пастки бўйин ва юқориги кўкрак сегментларидан кўртаклана
бошлайди ва 5-8 та каналчалардан иборат бўлади. Олд буйракни каналчалар
қисқа ривожланиш давринии ўтиб(40-50 соат) сўнг бутунлай редукцияга
ўчрайди. Олдбуйракни чиқарув йўли сақланиб қолади ва бирламчи буйрак ни
чиқарув йулига айланади.
Бирламчи буйрак ҳомила ривожини 3-ҳафтасини охирида нефротом-
нинг кўкрак ва бел сегментларидан ривожланишини бошлайди ва 25-30 та
сегментар эгри бугри каналчалардан иборат бўлади. Ҳар бир каналчанинг
берк бўлган охирги томони кенгая бошлайди ва капсула ҳосил қилади, уни
ичига коптокча шаклдаги томирли тўр кириб боради. Натижада буйрак
таначаси ҳосил бўлади. Каналча бошқа иккинчи томони билан олд буйракни
чиқарув йўлига очилади ва бирламчи буйракни йўли(Вольф канали)га айла-
нади. Бирламчи буйрак тана бушлиғини орқа девори соҳасида ривожлана
бошлайди. Бирламчи буйрак, одамнинг эмбрионал ривожланишини 1-ва 2–
ойларида, секреция маҳсулоти ишлаб чиқарадиган дастлабки аъзо сифатида
фаолият кўрсата бошлаган. Ривожланишнинг 2- ойининг охирига бориб,
бирламчи буйракнинг каналчалари қисман редукцияга ўчрай бошлайди ва ўз
функциясини тугатади. Иккиламчи (доимий, чаноқ) буйрак, ҳомилани
эмбрионал ривожланишининг 2-ойида пайдо бўлади, тўлиқ шакл- ланиши
бола тўғилгандан кейин тугайди
Буйрак ривожланишининг мураккаб бўлиши бу аъзоларда айрим
анома- лияларни келтириб чиқаради. Чаноқ буйрак баъзан бел сохасига
жойлашиб қолиши кузатилади. Буйракларнинг баъзан жуда паст
жойлашиши, улар- нинг пастки қисмларининг қўшилиб ўсиши ва такасимон
шаклга эга бўлиб қолиши кузатилади. Баъзан буйраклар сони ўзгариши,
иккита буйрак ўрни- га битта буйрак ёки бир нечта буйрак ривожланиши
мумкин(215-расм). Шундай қилиб айириш системаси эволюциясининг
асосий йўналиш- лари: 1. Айириш сатҳининг катталашиши ва шу билан
модда алмашиниш маҳсулотларининг тўла ва тез чиқариб ташлашга
имконият яратиб берили- ши билан; 2. Айириш каналининг такомиллашиши
ва бунинг натижасида организм томонидан сув ва керакли моддаларнинг
йўқолишининг чеклани- ши билан борган.
Айириш аъзолари аномалиялари
Do'stlaringiz bilan baham: |