Маъруза мавзу: Одам органлар системасининг онто


Эндокрин системасини онто-филогенези



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/39
Sana29.04.2022
Hajmi1,43 Mb.
#593070
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39
Bog'liq
13-маъруза Органлар системаси Онто-филогенези

Эндокрин системасини онто-филогенези 
Кўп ҳужайрали организмларни аъзолар системасини ва ҳамма аъзолар 
фаолиятини, бир-бири билан боғлиқ ҳолда ишлаши учун ва унинг одам ва 
ҳайвонлар эволюцияси давомида, атроф муҳитнинг ўзгариб турадиган шаро
итларига мослашишини таъминлаш учун, аввал марказий бошқариш аппа- 
рати-нерв системаси, кейинчалик эндокрин система шаклланган (216-расм).
Ҳаётий жараёнларнинг гуморол йул билан бошқарилиши деганда бирон та 
аъзода ишлаб чиқилган моддаларнинг қон орқали бошқа аъзолар фаолиятига 
таъсир кўрсатиши тушуниладн. Ички секреция безларида иш- лаб 
чиқариладнган биологик моддаларга 
гормонлар
дейилади Гормонлар, жуда 
кам миқдорда ишлаб чиқарилса ҳам, турли аъзолар фаолиятига кучли таъсир 
кўрсатувчи, организмда борадиган физиологик жараёнларни кимё- вий йўл 
билан бошқарувчи, жуда фаол кимёвий моддалардир.
Гормонлар тўқималарда нисбатан, тез парчаланади. Шунинг учун, орган- 
измда уларнинг зарурий қонцентрация ушланиб турилиши учун, улар дои- 
мо ҳосил бўлиши, қонга ва тўқима суюқликларига ўтиб туриши талаб қили- 
нади. Эндокрин безларнинг функцияси нерв системаси назорати остида 


бўлади. Гормонларнинг физиологик таъсири хилма хил бўлишига қарамас-
дан, уларнинг таъсир доираси бўйича тўртта типга ажратсак бўлади:
Эндокрин система
1)
метоболитик
-моддалар алмашинувини ўзгаришини юзага келтирадиган; 
2)
морфогенетик
-шакл ҳосил бўлиш жараёнларида, тўкималар ва аъзоларни 
дифференцирланишида, ўсишда ва метаморфозда;
3)
корриляцияловчи-
ривожланишнинг маълум бир даражасида гармонлар 
иштирокисиз ҳам содир бўладиган аъзони ёки бутун организм функциялар- 
нинг интенсивлигини ўзгартиришда;
4
)тормозловчи-
бошқа гормонларни ишлаб чиқарилишига тусқинлик қил- 
ишда; Битта гормонни ўзи бир вақтда турли жараёнларга ҳар хил таъсир 
кўрсатиши мумкин. 
Эндокрин система фаолиятини интеграцияловчи марказ гипоталамо- 
-гипофизар нерв системаси(ГГНС) ҳисобланади.(217 - расм) Секрет ишлов- 
чи ҳужайралар ҳам нерв, ҳам без хусусиятларига эга. Улар тўпланиб ГГНС 
ядроларини ҳосил қилади. Ядроларда ишланган секрет ҳужайра аксонлари 
ёрдамида уни сақловчи ва трансформация килувчи депога - гипофиз орқа 


бўлагининг ўрта дўмбокчасига ўтказилади. Бу маҳсулот 
рилизинг-фактор
ёки 
либерин
деб аталади. У қонга ўтказилади.
Гипоталамо-гипофизар нерв системаси (ГГНС) 
Балиқлар ва амфибияларда секретор ҳужайралар фақат битта 
преоптик 
ядро
ҳосил қилади. Амфибияларда нейрогипофизнинг ўрта дўмбокчаси аниқ 
шаклланиб, қон билан алоҳида таъминланади. Бу ҳолат юқори тузил- ган 
умуртқалиларнинг ГГНСи учун хос ҳолатдир, чунки улар курукликка 
чиқиши муносабати билан организмда сувни сақлаб колиш эхтиёжи туғи- 
лади. Натижада, ГГНСда синтезланувчи 
антидиуретик гормон
нинг тўғри- 
дан-тўғри қонга ўтишига имконият туғилади. Рептилиялардан бошланиб 
ГГНСнинг преоптик ядроси иккига: 
супраоптик
ва 
паравентрикулар
ядроларга ажралади. 
Демак, юқори тузилган умуртқалиларда ГГНС уч қисмдан тузилган: 
1) 
секрет ишлаб чиқарувчи ядролар (супраоптик ва паравентрикулар );
2) секретор ҳужайралар аксонидан тузилган ва секретни депога етказувчи 
йўл-тракт; 3) нейрогипофиз. 
Гипофиз
ни тузилиши ва фаолиятига караб уч қисмга бўлиш мумкин: 
олд, ўрта ва орқа. Гипофизниг олдинги бўлаги 
аденогипофиз
деб номла- 


нади. Олдинги бўлакда 
соматотроп, тиреотроп

адренокортикотроп, 
гонадотроп-фолликула етилишини жадаллаштирувчи

лутеинловчи,лакто - 
троп
гормонлар синтезланади. Ўрта бўлакда 
меланфор
гормони ишлаб 
чиқарилади. Гипофизнинг орка бўлаги 
нейрогипофиз 
деб номланади ва
ГГНСнинг бир қисми бўлиб, функционал нейросекретор система билан 
бевосита боғланган. Бу ерда гормонлар синтезланмайди, балки гипотала- 
мусда синтезланган 
вазопрессин

окситоцин, рилизинг-фактор (либерин)
нейросекретор тракт орқали шу ерга тўпланади. Сутэмизувчиларда гипо- 
физ безннинг 70% олдинги бўлак, 20% орқа бўлак, 10% оралиқ бўлак ташкил 
қилади. Эволюция жараёнида гипофиз бези биринчи бўлиб тўгарак 
оғизилиларда пайдо бўлган. Дарё миногасининг гипофизи содда тузилган 
бўлиб, атиги битта (олдинги) қисмдан иборат. Балиқларда гипофиз анча 
такомиллашган бўлиб, иккита қисмдан ташкил топган. Амфибияларда 
гипофизнинг учинчи қисми нейрогипофиз ҳам такомиллашган. Амфибия-
ларнинг сувдан қуруқликка чиқиши, нейрогипофизини ривожланишига 
туртки бўлган. Ваҳоланки, организмда сув ва минерал моддалар алма- 
шинуви ушбу бўлим орқали бошқарилади. Нейрогипофиз вояга етган бақа- 
лардагина бўлади. Аминоталар, яъни юқори даражали умуртқалиларга учта 
синф: Рептилиялар, қушлар ва сут эмизувчиор кириб, уларда гипофиз мор- 
фофункционал жиҳатдан такомиллашиб 3 та қисми ҳам ривожланган.

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish