даги сингари, кичик қон айланиш доирасининг томирлари , катта қон
айланиш доирасининг томирларидан бутунлай ажралгандир. Юраги туташ
тўсиқ виситасида чап артериал ва унг вена қисмларга бўлинган. Катта қон
айланиш доираси битта томир - соф артериал қон ташувчи чап аорта ёйи
билан бошланади. Кичик қон
айланиш доираси, юракнинг ўнг қоринчаси-
дан чиқувчи ўпка артерияси билан бошланади. Бу артерия ўнг ва чап ўпка
артерияларига бўлиниб, ўпкага веноз қонни олиб боради. Ўпкада газ алма-
шинув содир бўлиб, веноз қон артериал қонга айланади, сўнг ўпка веналари
орқали юракнинг чап бўлмачасига келиб қўйилади..
Шундай қилиб қон томир системасини қиёсий жиҳатдан ўрганиш мазкур
системанинг эвалюцион жараёнидаги асосий такомиллашиш босқичларини
учта йўналишда борганидан далолат беради. 1. Юрак пайдо бўлиши ва юрак
камералари сонининг орта борганлиги; 2.
Қон томирларни иккита: катта ва
кичик доираларга ажралиши; 3. Юракни чап артериал ва ўнг веноз бўлак-
ларга ажралиб, танани соф кислородга тўйинган артериал қон билан таъмин
лаш имкониятининг вижудга келиши.
Юракнинг эволюцион тараққиётини кўриб чиқсак. Балиқларда юраги
икки камерали: бўлмача ва қоринчадан иборат. Бўлмача девори юпқа, қор-
инча девори мускулдан тузилган. Шуиинг дек, юрак қоринчасининг олд-
инги томонида девори мускулдан таркиб топган артерия ўзаги (қонуси),
бўлмача томонида эса вена бўшлиғи (синуси) бор. Панжақанотли балиқ-
ларда бўлмача ўртасида аста-секии девор ривожланиб борган ва у бўлма-
чани икки қисмга ажратган. Умуртқалилар қуруқликка чиқиши
муносабати
билан уларнинг қон томир системаси тубдан ўзгарган. Юрак дастлаб уч
камерали, сўнг тўрт камералига айланган. Амфибиялар юраги уч камерали
бўлиб, жуфт бўлмача ва тоқ қоринчадан иборат. Судралиб юрувчилар юра-
ги ҳам уч камерали, лекин унинг қоринчасида қисман тўсиқ пайдо бўлади,
юрак қисқарган пайитда тўсиқ қоринчанинг орқа деворига тақалиб, арте-
риал ва веноз қонни бутунлай аралашишига тўсқинлик қилади. Натижа-
да рептилия танаси қисман аралаш қон билан таминланади. Рептилия-
лардан фақат тимсоҳда ҳақиқий тўрт камерали юрак пайдо бўлади.
Қушлар ва сутэмизувчилар юраги тўрт камерали бўлиб артериал қон
веноз қондан батамом ажралган бўлади.
Умуртқалиларнинг эмбрионал тараққиётида дастлаб юрак олдида қорин
аортаси
шаклланади, ундан артериал ёйлар танага тарқалади. Бу ёйларнинг
умумий сони 6-7 жуфт бўлади. Биринчи икки жуфти редукция- ланади.
Балиқларда шундан тўрт жуфти, ойқулоқ артерияларини ҳосил қилади.
Қуруқликда яшовчиларда учинчи жуфт артериядан уйқу артерия-
лари, тўртинчи жуфт артериядан эса аорта ҳосил бўлади. Бешинчи жуфт
артерия ҳамма умуртқалиларда атрофияга учрайди. Олтинчи жуфт артерия
ўпка артериясига айланади. Ҳомила вақтида ўпка артериясини аорта билан
боғлаб турувчи томир мавжуд бўлиб, у боталло йўли деб аталади.
Юрак-қон томирлар системаси филогенези
билан танишув одамдаги
айрим аномалиялар негизини аниқлаш имконини беради. Баъзан ҳомила
вақтида тўртинчи жуфт ойқулоқ артериясининг ўнг ёйи редукцияга учра-
майди. Бу клиник намоён бўлмайди. Агар тўртинчи ёйни иккала қисми
сақланиб қолса, улар қизилўнгачни орқа томонида бирга қўшилади, трахеяни
сиқиб қўяди ва ютишни нафас олишни қийинлаштириб қўяди. Айрим
ҳолларда ўнг аорта ёйи трахея ва қизилўнгачни айланиб ўтиб, чап аорта ёйи
билан бирикади ва тоқ орқа аортани ҳосил қилади. Бунда ёш ўтиши билан
трахея ва кизилўнгач аорта ёйлари ўртасида сиқилиб қолади. Юракдаги
туғма аномалиялардан юрак бўлмачалари, қоринчалари ўртаси- даги
тўсиқларнинг ривожланмаслиги ҳам учрайди. Боталло йўлининг, битмай
қолиши ҳам қон томирлар системаси аномалияларига киради. Юрак-қон
томирлар аномалиясидан яна бири томирлар транспозициясидир. Бунда
аорта
ва ўпка артерияси стволлари юракдан нотўғри чиқади. Бунга сабаб
эмбрионал тараққиёт вақтида юрак қоринчасидан битта артериал ствол
чиқиб, артетиал ва веноз қон аралашишига сабаб бўлади. Эмбрионал
ривожланишда одамни юраги аввал бўйин соҳасида шаклланади, сўнг жойи
ўзгариб, пастки олдинги томонга сўрилади. Камдан кам ҳолларда –
юрак-
нинг бўйин соҳасида жойлашган ва икки камерали юракка эга бўлган
аномалия билан бола тўғилиши мумкин. Бундай аномалиялар ўлимга олиб
келади. Буларга нисбатан кўпроқ учраши мумкин бўлган аномалияларга:
бўлмачалар ёки қоринчалар орасида тўсиқнинг бўлмаслиги, юракнинг уч
камерали бўлиши кабилар киради. Булардан ташқари, яна бир қанча артериал
ва веноз қон томирлари билан боғлиқ аномалиялар ўчрайди.
Шундай қилиб, умуртқалилар юрак-қон томирларининг эволюцияси
юрак тузилишининг мукаммаллашуви, артериал ва веноз қоннинг
аралаш-
маслиги имкониятининг яратилиши йўналишида борган.
Do'stlaringiz bilan baham: